Онлайн трансляция

"НАВБАҲОР" - "БУНЁДКОР"

2011 йил, 1 ноябрь. Олий лига, 25-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. Хайр саломат бўлинглар.
'
Косонсой Марказий стадионида 20-миллий чемпионатнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
'
Ушбу ғалаба навбаҳорчилар учун ўзаро ўйинлардаги илк ғалаба сифатида тарихда қоладиган бўлди.
90+2'
Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:0.
90'
+2 Иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
89'
Руслан Мелзиддинов Шадрин билан жанжаллашиб кетгани учун огоҳлантирилди.
87'
Камолиддин Мурзоев Рақиб дарвозабони билан тўқнаби кетиб, унга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
85'
Тимур Султоновнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ чиқди.
83'
Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Почуев қайтариб юборди.
79'
Саломовнинг жаримадан оширган зарбасини Жоржевич дарвозага йўллади. Аммо салгина ноаниқ.
77'
Ғайрат Жўраев кутилмаганда тўпни ўзига бўйсундура олмади. Бундан фойдаланган Анвар Солиев дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.
76'
Ғайрат Жўраев Майдонга тушди.
76'
Илҳом Бойдедаев Майдонни тарк этди.
75'
Анвар Ражабов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига чиройли тарзда етказиб берди. Анвар Солиевнинг чамаси 4-5 метрлар узоқликдан дарвозани аниқ нишонга ололмади.
73'
Саломов, Иброҳимов ва Ражабов томонидан жуда чиройли комбанция уюштирилди. Аммо Анвар Ражабов ўйиндан ташқари вазиятда қолиб кетди.
71'
Абдумажид Тоиров Тўпни атайин тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.
70'
Анвар Солиев Майдонга тушди.
70'
Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
69'
Анвар Ражабовнинг кучли зарбасини Денис Романенко ушлаб қолди.
68'
Чамаси 35 метрлар узоқликдан Шавкат Саломов дарвоза томон зарба йўллади. Тўп йўналишини Ғофуров ўзгартирмоқчи бўлиб, боши билан тўпга зарба берди. Аммо ноаниқ.
66'
Анвар Ражабовнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
64'
Азимжон Аҳмедов Майдонга тушди.
64'
Алишер Маҳмудов Майдонни тарк этди.
60'
"Бунёдкор" аъзолари бутун жамоа бўлиб ҳужумга, майдон эгалари эса ҳимояга эътибор қаратишмоқда.
58'
Рўзимбой Аҳмедов Ҳаводаги тўп учун курашда Славолюб Жоржевичга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
57'
"Навбаҳор" футболчиларининг олис масофалардан йўллаётган зарбалари анча кучли ва хавфли чиқмоқда.
56'
Александр Шадрин Майдонга тушди.
56'
Абдуазиз Султонов Майдонни тарк этди.
55'
Санжар Асқаралиевнинг олис масофадан йўллаган ўта кучли зарбаси дарвоза тўққизлигига кириб кетаётганди. Нестеров тўпни уриб юборишга муваффақ бўлди.
54'
"Навбаҳор" таркибида ҳам ўзгариш бўлиши кутиляпти.
52'
Акмал Шораҳмедов ва Анвар Ражабов Майдонга тушишди.
52'
Ислом Иномов ва Яннис Мандзукас Майдонни тарк этишди.
50'
Майдонга тушиш учун Акмал Шораҳмедов ва Анвар Ражабов тайёргарлик кўрмоқда.
49'
Стадионда "Шадрин", "Шадрин" дея ҳайриқликлар янграмоқда. Мухлислар майдонга Александар Шадринни туширишларини талаб этишмоқда.
48'
Бурчакдан оширилган тўпни Абдуазиз Султонов боши билан дарвозага йўллади. Нестеров шундоққина дарвоза чизиғи яқинидан тўпни эгаллаб олди.
46'
Ҳозирча иккала жамоа таркибида ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилгани йўқ.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, навбаҳорчилар олдинда.
45+1'
Ушбу вазиятда юзага келган жанжал учун Санжар Асқаралиев ва Шавкат Саломов огоҳлантириш "ишлаб" олишди.
45+1'
Ҳаводаги курашда Трифунович ва Романенко тўқнашиб кетишди. Кейин иккала футболчи бир-бирлари билан тортишиб қолишди. Ушбу кичик жанжалга бошқа футболчилар ҳам аралашишди.
45+1'
Бурчакдан оширилган тўпни Жоржевич дарвозага йўллади. Аммо салгина ноаниқ.
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Иномовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Романенко ушлаб олди.
42'
Бурчакдан оширилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
41'
"Навбаҳор"нинг ҳужумлари сони ортмоқда.
38'
Маҳмудовнинг навбатдаги жарима зарбаси. Бу сафар Нестеровнинг маҳоратигина "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди.
37'
Хайрулла Каримов Абдуазиз Султоновга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
36'
Ўйин ҳам, стадион ҳам анча жонланди.
35'
Чамаси 32 метрлардан йўлланган жарима зарбасини Алишер Маҳмудов қойилмақом тарзда бажарди. Маҳмудов тепган тўпп жонли девор устидан ошиб, дарвоза тўрига бориб тушди.
34'
Алишер Маҳмудов ГОЛ!
32'
Алишер Маҳмудовнинг чамаси 32 метрлардан йўллаган жарима зарбасига озгина аниқлик етишмади.
31'
Славолюб Жоржевич Майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
30'
"Бунёдкор"нинг ўта хавфли ҳужуми. Мандхукаснинг ўнг қанотдан оширган тўпини Саломов дарвозага йўллади. Романенко қайтарди. Қайтган тўпни Трифунович чап оёқда дарвоза томон йўналтирди. Дарвозага кириб кетаётган тўп йўналишини Мурзоев ўзгартирди. Аммо Жаҳонгир Меҳмонов тўпни боши билан қайтариб юборди.
29'
Мельзиддинов рақиб жарима майдончасига чиройли тарзда кириб борди. Аммо у тўп учун курашда Тоировга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
27'
"Навбаҳор"нинг ҳужуми. Илҳом Бойдедаев чап қанотда фаоллик кўрсатиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп учун курашда Абдуазиз Султонов ва Славолюб Жоржевич тўқнашиб кетишди ва Жоржевич жароҳат олди.
26'
Алишер Маҳмудов енгил жароҳат олиб, шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезмоқда.
22'
Трифунович икки рақиб қуршовида бўлишига қарамасдан тўпни Саломовнинг йўлига тўғрилаб берди. Шавкатнинг зарбаси эса ноаниқ чиқди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
19'
Иномов ошириб берган тўп Трифуновичнинг бошига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бироқ тўпга Саломов етиб кела олмади.
16'
Мурзоевга нисбатан чамаси 23 метрлар узоқликда қўполлик ишлатилди. Мельзиддинов тезкор билан билан тўпни Иброҳимовга узатди. Жавлоннинг зарбаси эса ноаниқ чиқди.
14'
Тоиров тепган тўп тўппа-тўғри Нестеровнинг қўлига келиб тушди.
13'
Ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда.
11'
Бунёдкорчилар тўпни ўзларида назорат қилишиб, ҳужумга ўтишяпти. Аммо "Навбаҳор" аъзолари ҳимояда яхши ўйнашяпти.
08'
Мурзоев ҳужум ташкил эди ва тўпни Саломовга қулай қилиб узатди. Аммо Трифунович тўпнга етиб келиб, дарвоза томон зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
06'
Рақибдан тўпни олиб қўйган бунёдкорчилар тезкор ҳужумга ўтишди. Саломовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
05'
Саломов томонидан оширилган бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
04'
Шавкат Саломов томонидан оширилган пасни Трифунович боши билан дарвозага йўллади. Романенко катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
03'
Мельиззиднов узатган тўпни Иномов қабул қилиб олиб, олдинга интилди. Аммо Тоиров Иномовдан тўпни олиб қўйди.
02'
"Бунёдкор"нинг илк ҳужуми бесамар кетди. Абдумажид Тоиров хавфни бартараф этди.
01'
Майдон марказида Руслан Мельзиддиновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
01'
Учрашув бошланди.
'
Ўйинни майдон эгалари бошлаб беришади.
'
Жамоалар сардорлари ва бош ҳакам учрашувни ким бошлашига ойдинлик киритиб олишмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Навбаҳор" сариқ, "Бунёдкор" оқ рангли либосларда.
'
Учрашувни фарғоналик Султон Зайлобиддинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Унга қанотларда Рашид Содиқов ҳамда Санжар Қодиров ёрдамлашади. Захира ҳаками андижонлик Тимур Тўхтасинов. Назоратчи - Булат Галеев (Урганч)
'
"БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов (сардор)
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
19.Яннис Мандзукас
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
9.Анвар Ражабов
20.Анвар Солиев
23.Саҳоб Жўраев
33.Урош Милосавлевич
47.Асқар Жадигеров

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
"НАВБАҲОР" ТАРКИБИ:
16.Денис Романенко
4.Абдумажид Тоиров
6.Жаҳонгир Меҳмонов
7.Абдуазиз Султонов
9.Санжар Асқаралиев (сардор)
10.Алишер Маҳмудов
11.Отабек Валижонов
13.Тимур Султонов
15.Виталий Почуев
17.Илҳом Бойдедаев
22.Рўзимбой Аҳмедов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Ботир Носиров
2.Жамол Отақулов
8.Азимжон Аҳмедов
18.Элмурод Низомбоев
20.Ғайрат Жўраев
23.Жасур Бобоев
77.Александар Шадрин

Бош мураббий: Мустафо Байрамов
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
'
Уч кун давомида водий бўйлаб ёққан ёмғир Косонсой стадиони майдонига маълум даражада ўзининг салбий таъсирини кўрсатган.
'
Иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Косонсойдаги Марказий стадионда "Навбаҳор" -"Бунёдкор" учрашуви старт олади.
'
Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!