Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - ЎЗБЕКИСТОН

06.10.2011. Ўртоқлик учрашуви

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90'
Учрашув миллий терма жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
85'
Виктор Карпенко ўнг қанотда жуда фаол ҳаракат қилиб, тўпни жарима майдончаси ичига ерлатиб узатди. Бу ерда Бақоев оёғини тўпга қўйган ҳолда ҳисобни очди.
80'
Бугунги учрашувни "Жар" стадионида 4332 томошабин кузатиб бормоқда.
79'
Терма жамоамиз таркибида ҳам навбатдаги ўзгариш. Тимур Кападзе ўрнига Лутфулла Тўраев туширилди.
79'
Шавкат Саломов чап қанотда тўрт футболчини ортда қолдирган ҳолда тўпни Трифуновичга оширди. Милошнинг бош билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
78'
Анвар Солиев ўрнига Миразиз Жалолов туширилди.
78'
Милош Трифунович жудаям қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Афсуски у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
76'
Йўқ жойдан Камолиддин Тожиев тўпни қўли билан ўйнаб, терма жамоамиз дарвозаси томон жарима зарбаси олиб келди. Жадигеров тепган тўп бирозгина ноаниқ чиқди.
75'
Улуғбек Бақоевнинг кучли зарбасини бу сафар ҳам Тўраев дарвозага киришига йўл қўймади.
74'
Карпенко оширган заргарона пасни Бақоев боши билан дарвозага йўллади. Дарвоза тўрига бориб тушаётган зарбани Акбар Тўраев катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
70'
"Бунёдкор"нинг ҳавфли ҳужуми. Асқар Жадигеров тепган кучли зарба йўлига Азизбек Ҳайдаров тўғаноқ бўлди.
68'
Яннис Мандзукас ўз ўрнини Милош Трифуновичга бўшатиб берди.
67'
Мандзукас аниқ пас оширганида Шавкат Саломов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Афсуски унинг тўп оширишини Шавкат Муллажонов тўсиб қўйди.
63'
Карпенко ўнг қанотда биргина пас билан Шадринни олдинга бошлади. Александрнинг зарбасини Славолюб Жоржевич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
61'
Урош Милосавлевич ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди.
59'
"Бунёдкор"да ҳам ўзгаришлар. Шавкат Саломов ва Дониёрбек Ҳасановлар майдонга тушишди.
58'
Александр Шадрин Александр Шадрин симуляция ишлатиб, пенальти ишламоқчи бўлди. Равшан Эрматов уни огоҳлантирди.
57'
Яна ўзгаришлар. Одил Аҳмедов ва Санжар Турсуновлар ўрнига Анзур Исмоилов ва Виктор Карпенко тушишди.
55'
Азизбек Ҳайдаров Анвар Ражабов катта тезликда олдинга интилди. Бироқ уни Азизбек Ҳайдаров қўполлик билан тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
52'
Бунёдкор таркибида ҳам ўзгариш. Хайрулла Каримов ўз ўрнини Славолюб Жоржевичга бўшатиб берди.
48'
Милосавлевичнинг чап оёқда йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.
46'
Павел Бугало, Станислав Андреев, Жасур Ҳасанов, Улуғбек Бақоев, Александр Шадрин каби футболчилар майдонга тушишди.
'
Терма жамоамиз таркибида ўзгаришлар рўй берди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
44'
Марат Бикмоевнинг парашют усулибад йўллаган зарбасига бир неча сантиметрлар етишмади холос.
42'
Вагиз Галиулинда яна бир имконият. Афсуски бу сафар ҳам унинг дарвоза чизиғи ёнгинасидан йўллаган зарбаси тўрга киришни истамади.
37'
Анвар Ражабов уч футболчи қуршовидан чиройли тарзда чиқиб кета олди. Бироф уни Одил Аҳмедов қўполлик билан тўхтатиб қолди.
35'
Виталий Денисов ҳам чап қанотдан анча ҳавфли рейдларни ташкил этмоқда.
32'
"Бунёдкор" жуда чиройли ҳужум ташкил этди. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Милосавлевич марказга узатди. У ерда Жадигеров дарвозага кучли зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.
31'
Одил Аҳмедов яна бир бор узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Яна ноаниқ.
29'
Терма жамоамиз ҳам, "Бунёдкор" ҳам "Барселона" услубида ўйнашга ҳаракат қилишмоқда.
25'
Санжар Турсунов ўз қанотидан анча фаол тўп сурмоқда.
23'
Одил Аҳмедов ўз услубида узоқ масофадан зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.
18'
Анвар Ражабовнинг ўта кучли зарбаси Санжар Турсуновнинг юзига тегиб қайтди.
16'
Вагиз Галиулинда яна бир имконият бўлди. Афсуски унинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
15'
Яна ҳужум. Урош Милосавлевич тепган кучли зарбани Нестеров эгаллаб олди.
14'
Бурчакдан оширилган тўпни Нестеров эгаллаб олди.
13'
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Ражабов бурчак тўпи ишлади.
11'
Вагил Галиулин бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Акбар Тўраев маҳорат кўрсатиб, Вагизнинг зарбасини қайтарди.
11'
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби:
12.Игнатий Нестеров
3.Шавкат Муллажонов
5.Баҳодир Насимов
7.Азизбек Ҳайдаров
9.Одил Аҳмедов
11.Марат Бикмоев
17.Санжар Турсунов
18.Тимур Кападзе
19.Виталий Денисов
20.Ислом Тўхтахўжаев
23.Вагиз Галиулин

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Павел Бугало
21.Муроджон Зухуров
2.Анзур Исмоилов
6.Жасур Ҳасанов
10.Улуғбек Бақоев
13.Лутфулла Тўраев
14.Александр Шадрин
16.Камолиддин Тожиев
22.Виктор Карпенко
28.Станислав Андреев

Бош мураббий Вадим Абрамов
04'
"Бунёдкор" таркиби:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
3.Саша Жоржевич
4.Хайрулла Каримов
9.Анвар Ражабов
17.Камолиддин Мурзоев
19.Яннис Мандзукас
27.Камолиддин Тожибоев
33.Урош Милосавлевич
34.Дилшод Жўраев
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Мухиддин Худоёров
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
15.Миразиз Жалолов
16.Дониёрбек Ҳасанов
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
'
Жамоалар таркиби билан танишинг.
'
Ассалому алайкум хурматли футболсевар дустлар. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" клуби ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан онлайн трансляцимизни бошлаймиз. Учрашув "ЖАР" стадионида бўлиб ўтишишидан ҳабарингиз бўлса керак.