Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

2009 йил, 24 октябрь. 27-тур

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги онлайн трансляцияларимизда учрашгунча хайр
90+3'
Ҳозир "Бунёдкор" аъзоларига чемпионлик кубоги топширилади
90+3'
Учрашув якунига етди. Ҳисоб 2:1
90+2'
Шавкат Саломовнинг майдонга туширилиши "қалдирғочлар"га омад келтирди
90'
+3 Учрашувнинг асосий вақтига уч дақиқа қўшимча вақт берилди
88'
Ривалдо Ривалдо пенальтини бехато бажариб, ҳисобни 2:1га етказди
88'
Вильянуэва Сергей Баканов олдинга қараб бораётган Вильянуэвани ушлаб қолди ва Рустам Саидов пенальти белгилади
85'
Шавкат Саломов Майдонга тушди
85'
Жасур Ҳасанов Майдонни тарк этди
82'
Ўйиндан кейин "Бунёдкор" аъзоларига Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан таъсис этилган чемпионлик кубоги топширилади
80'
Ҳасанов, Жепаров, Ривалдо ва Рамоснинглар қатор вазиятлари самарасиз якунланмоқда
78'
Вильянуэванинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
77'
Рустам Боқиев Майдонга тушди
77'
Александр Мальцев Майдонни тарк этди
75'
Умирзоқовнинг зарбаси Нестеров дарвозаси тўрига ташқи томондан тегди
71'
Олим Новкаров Умирзоқов ошириб берган тўпни Олим Новкаров дарвозага тўрига жойлаб қўйганди. Бироқ у "офсайд"да эди
68'
Жепаров тўпни Ҳасановга оширди. Жасурнинг дарвозага йўллаган зарбаси "Локо" ҳимоячиларига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди
65'
Жепаров ва Ривалдо жуда ажойиб комбинация уюштирди ва жамоамиз сардори икки ҳимолячи қуршовидан ўтиб кетиб, тўпни Солиевга етказди. Аммо Анвар тўпга оёқ қўйишга улгурмади
63'
Ҳасановнинг ажойиб пасини Солиев дарвозага тўғрилади, аммо Филимонов яна маҳорат кўрсатди
61'
Анвар Солиев ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рамос ошириб берган тўпни Анвар Солиев боши билан жуда чиройли тарзда Филимоновни доғда қолдирди - 1:1.
58'
"Локомотив" аъзолари бутун жамоа бўйлаб ҳимояланишмоқда. Таъкидлаш жоизки, улар "қалдирғочлар"ни ҳужумларини бартараф этишди ҳозирча бехато ўйнашмоқда
56'
Ривалдо оширган пасни Вильянуэва дарвозага йўналтирди, аммо ноаниқ
54'
Жепаров тўпни Рамосга етказиб берди, аммо Эдсон Рамос "офсайд"да қолиб кетди
53'
Жоао Викторнинг чамаси 35 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди
52'
Жасановнинг жарима майдончасига етказиб берган тўпини Почуев майдон ташқарисига чиқариб юборди
51'
Агар бугун "Локо" дарвозасини Филимонов қўриқламаганида, ҳисоб жудаям йирик кўринишга келиши мумкин эди
50'
Жепаровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Филимонов муштлари билан юриб юборишга эришди
49'
Жарима зарбаси. Ривалдонинг зарбасини Филимонов ушлаб олди
48'
Қани кўрамиз, юз берган шунча ўзгариш ўйинга қандай янгилик олиб кираркин
47'
Алексей Кликунов Майдонга тушди
47'
Кахи Махарадзе Майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлимни "қалдирғочлар" худди биринчиси каби ҳужумкор бошлашди
46'
Хосе-Луис Вильянуэва
46'
Руслан Мельзиддинов Майдонни тарк этди
46'
Ривалдо Майдонга тушди
46'
Тимур Кападзе Майдонни тарк этди
46'
Петр Верош Майдонга тушди
46'
Рустам Аъзамов Майдонни тарк этди
'
Шу исмни эслаб қолинг, зеро бу иқтидорли болакай футболимизнинг келажаги сифатида тилга олинмоқда: Шоҳжахон Ҳасанов
'
Шоҳжаҳон Ҳасановнинг амалга оширган финтларни анча мунча жаҳон юлдузлари амалга ошира олмасалар ҳам керак. Стадионга ташриф буюрган мухлислар академиямизнинг ёш тарбияланувчисининг хатти-ҳаракатларидан ҳайратда қолишди
'
Мухлисларга эса "Бунёдкор" футбол академиясида таҳсил олаётган, 1997 йилда туғилган Шоҳжаҳон Ҳасанов ўзига хос мастер-класс кўрсатиб берди
'
Фан-клуб сардори Абдураҳмон Фозиловга "Нексия" автомобили совға қилинди
'
Танаффус чоғида "Бунёдкор" футбол клуби раҳбарияти томонидан фан-клуб аъзоларининг фаолларига ажойиб совғалар - рангли телевизор, ДВД плейлар топширилди
'
Биринчи бўлим якунланди
45+1'
Петрович узоқ масофадан ўз постини тарк этган Нестеров дарвозаси томон йўллади, амо Игнатий ўз вақтига тўпга етиб келди ва уни эгаллаб олди
45'
+2 Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
44'
Кападзе ошириб берган тўпни Солиевгача етиб боришига Почуев йўл қўймади
43'
Кападзенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
42'
Навбатдаги ҳужум. Жепаровнинг кучли зарбасини Филимонов қийинчилик билан қайтариб қолди
41'
Мельзиддиновнинг пасини Ҳайдаров ўзига бўйсундира олмади, акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди
39'
"Бунёдкор"нинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланмоқда
36'
Бурчакдан оширилган тўпни Ҳасанов дарвозага тўғламоқчи бўлди, аммо унга аниқлик етишмади
36'
Ҳасановнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Токов майдон ташқарисига чиқариб юборди
35'
Рустам Аъзамов Нестеров билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо Хайрулла Каримов бунга имкон бермади
33'
Рамос тўрт нафар футболчини жуда ажойиб тарзда алдам ўтиб, тўпни Жепаров томон етказиб бермоқчи эди. Аммо тўп йўлига Почуев тўғаноқ бўлиб, хавфни бартараф этди
31'
Чамаси 30 метрлардан Жепаров тўпни жарима майдончасига ошириб берди, аммо тўпни дарвозага тўғрилайдиган футболчи топилмади
29'
Рамос ошириб берган тўпни қабул қилиб олган Ҳасанов тўпни Филимоновни устидан ошириб қўймоқда эди, аммо салгина ноаниқ
27'
Умирзоқовнинг 14-15 метрлардан йўллаган кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
25'
Кападзенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ
24'
Анвар Солиевнинг кучли зарбасини Филлимонов қайтариб қолишга эришди
23'
Мельзиддинов чап қанот бўйлаб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Жепаровга оширди, аммо Почуев тўпни Сервердан олиб қўйди
22'
Анвар Солиев чқин масофадан тўпни темирйўлчилар дарвозасига йўллай олмади
21'
Мельзиддинов билан "девор" услубини қўллаган Жепаровнинг бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини Филимонов қайтариб қолди. Қайта зарба Кападзе имкон топа олмади
17'
Кападзенинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Филимонов яна бир бор маҳорат кўрсатиб, тўпни ушлаб қолди
17'
Мальцевнинг қўпол хатосидан сўнг Жасур Ҳасанов ҳисобни тенглаштириш мумкин эди, аммо Филимонов Мальцевнинг хатосини ўз вақтида тўғрилашга эришди
15'
Икки ҳимоячи қуршовидан қочиб кетган Мельзиддиновнинг зарбаси йўлига "Локомотив"нинг бошқа бир ҳимоячиси тўғаноқ бўлди
14'
Ҳасанов ҳужумдаги шериги Солиевни жуда қулай вазиятги чиқариши мумкин эди, аммо "Локо" ҳимоячилари хавфни бартараф этишга улгуришди
12'
Қарши ҳужумда Жоао Виктор деярли 90 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади. Бирга-бир вазиятдан унинг зарбаси ноаниқ
10'
Олим Новкаров Нестеров билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди, ҳимоячилар унга имконият беришмади
09'
Амалга оширилган жарима зарбаси эса ноаниқ
08'
Умирзоқовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Рамос қайтарди. Қайтган тўпни эса Баканов эгаллаб олди ва тўп учун курашда Жепаров унга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
07'
Бурчакдан оширилган тўпни Хайрулла Каримов бош билан "Локомотив" дарвозасига аниқ йўллай олмади
06'
Рустам Аъзамов ГОЛ!!! Петровичнинг пасидан сўнг ҳимоячилардан илгарилаб кетган Рустам Аъзамов Нестеров дарвозасини осонлик билан ишғол қилди - 0:1
06'
Ўйиндаги илк хавфли вазият. Кападзе тўпни Филимонов дарвозасига йўллаши мумкин эди, аммо Кападзе ва Ҳайдаров бир-бирларини тушунмай қолишди
05'
Жоао Викторнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
04'
Ривалдонинг ўрнида эса Кападзе ўйнамоқда
03'
Жамоалар ўйинни эхтиёткорлик билан бошлашди
02'
Сколари бугун асосий таркибга Ривалдони киритгани йўқ, у заҳирада
01'
"Бунёдкор" оқ, "Локомотив" эса қизил рангли футболкаларда майдонга тушишган
01'
Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди
01'
Демак ўйин бошланди
00'
"Локомотив" аъзолари муддатидан аввал мамлакатимиз чемпиони бўлган "Бунёдкор"ни қарсаклар билан кутиб олишди
00'
Жамоалар майдонга одатдагидек бошқачароқ тарзда тушиб келишди
16:30'
ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ: Рефери: Рустам Саидов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл) ва Владлен Лушин (Гулистон)
Захирадаги ҳакам: Набижон Рўзимов (Урганч)
Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент)
16:25'
"ЛОКОМОТИВ":
1. Александр Филимонов
15. Виталий Почуев
2. Сергей Баканов
4. Александр Токов
6. Александр Мальцев
18. Яннис Мандзукас
3. Кахи Махарадзе
9. Музаффар Умирзоқов
14. Ненад Петрович
10. Олим Новкаров
8. Рустам Рашидович Аъзамов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16. Багдасаров Вартан
5. Рустам Боқиев
12. Алексей Кликунов
7. Петр Варош
13. Абдулатиф Абдуқодиров
11. Павел Соломин
17. Рустам Маҳмудович Аъзамов
16:20'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: "БУНЁДКОР":
1. Игнатий Нестеров
4. Хайрулла Каримов
6. Анвар Ғофуров
7. Азизбек Ҳайдаров
8. Эдсон Рамос
18. Тимур Кападзе
19. Жасур Ҳасанов
20. Анвар Солиев
28. Руслан Мельзиддинов
29. Жоао Виктор
30. Сервер Жепаров


ЗАХИРАДАГИЛАР
25. Павел Бугало
9. Шавкат Саломов
10. Ривалдо
11. Камол Мурзоев
17. Хосе-Луис Вильянуэва
34. Шавкат Раимқулов
35. Санжар Тўрақулов