Онлайн трансляция

"БУНЁДКОР" - "НАСАФ"

Олий лига-2009. 19-тур. 24 август

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди
90+1'
Ривалдо бошлаб берган ҳужумни Жепаров якунлай олмади
90'
+2 Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди
88'
"Насаф" ҳужумиси Сергей Крот ҳимоячимиз Хайрулла Каримовга нисбатан қўпол ўйнади. Натижада Хайрулла елкасидан шикаст еди
87'
Ўйин вақти тобора ўтиб бораётгани сари қаршиликлар ҳужумлар уюштиришга уринишмоқда
85'
Эндигина майдонга туширилган Баҳодир Муртозов катта тезлик билан "Бунёдкор" жарима майдончаси томон кириб келди. Аммо Хайрулла Каримов унга имконият бермади
84'
Кенжа Тўраев
84'
Жасур Бобоев
83'
Жепаров олдинга бориш учун ҳаракат қилди. Аммо учта "Насаф" ҳимоячиси қуршовидан чиқиб кета олмади
82'
Мурзоевнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди
81'
Камол Мурзоев майдонга тушиши биланоқ "Насаф" ҳимоячиларини анча шошириб қўйишга мажбур этмоқда
80'
Баҳодир Муртозоев
80'
Рустам Қодиров
79'
Сколарининг футболчи алмаштиришлари ўзини оқлади, дейиш мумкин. Ўзгартиришлардан сўнг "қалдирғочлар"нинг ўйини анча жонланди.
78'
Тимур Кападзе
78'
Жасур Ҳасанов
78'
"Насаф" жарима майдончасига тезлик билан кириб борган Камолиддин Мурзоев Наумов дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди
77'
Баҳодир Пардаев
77'
Артём Филипосян
74'
Энди бутунлай ҳимояга ётиб олган "Насаф" аъзолари майдоннинг бошқа қисмларига ҳам ёйилишди
73'
"Насаф" ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланган Жепаров "қалдирғочлар"нинг навбатдаги ҳужумини ташкил этди. Ва тўпни Анвар Солиевга етказиб берди. Солиев эса ўз навбатида тўпни яна Жепаровга қайтариб берди. Сервер эса тўпни тўппа-тўғри дарвозага тўғрилаб ҳисобни 2:1га етказди.
72'
Сервер Жепаров
69'
Бироқ бу сафар ҳам самарасиз. Аммо ҳужум жуда чиройли ташкил этилди. Жепаров ва Ҳасанов бир-бирларини яхши тушунишиб ҳаракат қилишмоқда
69'
Яна бир бурчак тўпи
68'
Ривалдонинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
68'
Қани кўрамиз, Сколарининг навбатдаги ўзгариши қандай самара бераркин
67'
Камолиддин Мурзоев
67'
Хосе-Луис Вильянуэва
66'
"Бунёдкор"нинг ҳужумлари янада кучайиб бормоқда. Бироқ қаршиликларнинг ҳимоя чизиғи бехато ўйнамоқда
63'
Бурчак тўпи. Жепаров ва Ҳасанов бу сафар ҳам тезлик билан ҳужум ташкил этишди. Бироқ вильянуэванинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
60'
"Насаф" бутун жамоа бўйлаб ҳимояга ётиб олган. "Бунёдкор" эса бор эътиборини ҳужумга қаратган
58'
Анвар Солиев
58'
Азизбек Ҳайдаров
58'
Бурчакдан тўпни Жепвроа ва Ҳасанов тезлик билан бошлади. Жасурнинг кучли зарбасини Наумов қийинчилик билан қайтариб қолди
58'
Жасур Ҳасанов уюштирган ҳужумни "Насаф" аъзолари майдон ташқарисига чиқариб юборишди
57'
Щтказиб юборилган гол "қалдирғочлар" ижобий таъсир қилди шекилли, Сколари шогирдларининг ҳужумлари жиддий тус олмоқда
55'
Хайрулла Каримов Сергей Кротга нисбатан ўйин қоидасини бузган Хайрулла Каримов огоҳлантирилди
53'
Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни эгаллаб олган Илҳом Шомуродов икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамасдан Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди - 1:1
53'
Илҳом Шомуродов
52'
Иккинчи бўлимни қаршиликлар яхши бошлашди. Улар қатор ҳужумлар уюштиришмоқда.
51'
Рустам Қодировнинг чамаси 18-метрлардан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди
49'
Кумиков шогирдлари яхши ҳимояланишмоқда. Учрашувда "қалдирғочлар" 1:0 ҳисобида олдинда боришаётган бўлса-да, "Насаф" танлаган 5-4-1 тактикаси ҳозирча ўзини оқлаяпти
48'
"Насаф" майдон марказидан хавфли ҳужум ташкил этди. Тўп ўнг қанотга, жасур Бобоевга узатилди. Чап қанот ҳимоячимиз Саҳоб Жўраев хавфни бартараф этди
47'
Жепаров Ҳасановни олдинга бошланганди. Лекин Жасур ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
47'
Рамос ва Жепаров бир-бирларини тушунишмади, натижада ҳужум якулланмай қолди
46'
Жамоалар таркибларида ҳеч қандай ўзгариш юз бергани йўқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланди. Танаффус
45'
+1 Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди
43'
Умуман биринчи бўлим давомида "қалдирғочлар" бир неча бор узоқ масофадан Наумов дарвоза томон зарбалар беришди
42'
Азизбек Ҳайдаровнинг 30 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди
41'
Ўйин майдон марказига кўчди. Иккала жамоа ҳам ҳужум уюштирмоқчи
39'
Илҳом Шомуродовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси кучсиз чиқди Табиийки бу зарба Нестеровга ҳеч қандай ташвиш туғдиргани йўқ
38'
Ўйиндаги тўлиқ устунлик "қалдирғочлар" томонида. Аммо ҳисобни оширишга қаршиликлар йўл қўйишмаяпти
37'
Ҳасанов-Ҳайдаров комбинациясидан сўнг тўпни эгаллаб олган Вильянуэвага зарба бериш ҳимоячилар йўл қўйишмади
34'
Сергей Крот ўз тезлиги ҳисобига олдинга қараб борди. Бироқ Хайрулла Каримов ва Эдсон Рамос унинг ҳужумини тўхтатиб қўйишди
32'
Ривалдо чилилик ҳужумчимиз Вильянуэвани ажойиб имкониятга чиқарди. Бироқ Вильянуэва ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
30'
Яна Жепаров-Вильянуэва комбинацияси. Бироқ Хосе тўпни ўзига бўйсундира олмади
29'
Жепаров чап қанотдан ўнг оёғида тўпни жрима майдончасига ошириб берди. Ҳайдаровнинг бош билан йўллаган зарбаси Наумовга ҳеч қандай ташвиш туғдиргани йўқ
27'
Жепаров ошириб берган тўпга Вильянуэва етиб кела олмади. Акс ҳолда Хосе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди
26'
Ривалдо тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади. Дарвозабон Михаил Наумов бўлса чап томонга ташлашди. 1:0 "Бунёдкор" олдинда
26'
Ривалдо
25'
Тўп олдида Ривалдо
25'
Артём Филипосян тўпни қўли билан ўйнади. Пенальти
23'
Сервер Жепаров супер паси билан Жасур Ҳасанов дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқарди. Бироқ Жасур жарима майдончиси ичида йиқилиб тушди
22'
Нестеров дарвозаси олдида биринчи хавфли вазият. Илҳом Шомуродовнинг зарбасини Игнатий қийинчилик билан эгаллаб олди
21'
Шификорларнинг ёрдамидан сўнг Саҳоб Жўраев яна майдонга қайтди
20'
Саҳоб Жўраевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Саҳоб шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлиб майдонда ётибди
19'
"Насаф" 19-дақиқага келиб майдоннинг иккинчи қисмига 2-бор ўтди. Аммо ҳужум муваффақиятли якунланмади. Самандар Шодмоновнинг зарбаси Нестеровга қийинчилик туғдирмади
16'
Қайтган тўпни "Насаф" ҳимоячилари ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришгандек бўлди. Аммо тўпни эгаллаб олган Жепаров яна Наумов дарвозаси томон зарба йўллади. Сервер йўллаган кучли зарбани Наумов майдон ташқарисига чиқариб юборди
15'
Жарима зарбасини Ривалдо-Жепаров конбинациясидан сўнг Ҳасанов амалга оширди. Жасурнинг жуда кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди
15'
Ривалдо икки ҳимоячи қуршовидан жуда ажойиб тарзда ўтиб кетди. Аммо уни футболкасидан тортиб йиқитишди. Жарима зарбаси
13'
Ривалдо ажойиб паси билан Жасур Ҳасановни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Жасурнинг олдинга боришига Артём Филипосян йўл қўймади.
12'
"Бунёдкор" аъзолари тез-тез узоқ масофадан Наумов қўриқлаётган дарвозага зарба бериб туришибди. Бу сафар Виактор зарба йўллади. Ноаниқ
11'
Азизбек Ҳайдаров майдон марказидаги фаоллиги билан ажралиб турибди
10'
Саҳоб Жўраевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди
08'
Рустам Қодиров чап қанотдан тўпни "Бунёдкор" жарима майдончасига етказиб берди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Сергей Кротнинг зарбаси ноаниқ кетди
07'
Жепаров тўпни ўнг оёғида тепди. Бироз ноаниқ, аммо хавфли
07'
Жепаров тўпни ўнг оёғида тепди. Бироз ноаниқ, аммо хавфли
06'
Тўп олдида Ривалдо, Жепаров ва Анвар Ғофуров
06'
Жасур Ҳасановни чалиб йиқитишди. Чамаси 24-25 метрлардан жарима зарбаси
05'
Сколари шогирдлари асосий ҳужумларини қанотдандан - Рамос ҳамда Ҳасановнинг фаоллиги эвазига ташкил этишмоқда
03'
Ўнг қанотдан Рамос ошириб берган тўпни "Насаф" ҳимоячиси Мақсуд Каримов боши билан бартараф этди
02'
Вильянуэва Ривалдони қулай имкониятга чиқариши мумкин эди. Аммо "Насаф" ҳимоячилари чилилик ҳужумчимизга имконият беришмади
02'
Тўп "Бунёдкор"чилар назоратида
01'
"Бунёдкор"нинг биринчи ҳужумиёқ гол билан якунланиши мумкин эди. Ҳасанов томонидан етказиб берилган тўпни Наумов қийинчилик билан бўлса-да эгаллаб олди.
01'
Ўйин бошланди
00'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Иккала жамоа сардорлари бош ҳакам олдига келиб, ўйинни ким бошлашлигини келишиб олишди. "Насаф" аъзолари учрашувни бошлаб беришмоқда.
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: “НАСАФ”:
1.Михаил Наумов
3.Николай Минчев
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
7.Жаҳонгир Жиямуродов
8.Рустам Қодиров
9.Илҳом Шомуродов
14.Ҳамза Каримов
16.Артём Филипосян
20.Сергей Крот
23.Жасур Бобоев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Микола Павленко
2.Шерзод Аъзамов
10.Кенжа Тўраев
11.Баҳодир Муртозоев
17.Ойбек Полвонов
22.Юлиан Бурсук
24.Баҳодир Пардаев
00'
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР”:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
7.Азизбек Ҳайдаров
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо
17.Хосе-Луис Вильянуэва
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
25.Павел Бугало
3.Гочгули Гочгулиев
11.Камолиддин Мурзоев
18.Тимур Кападзе
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
28.Руслан Мельзиддинов
00'
"Насаф"да учта йўқотиш бор Қаршиликлар 18-турда "Машъал"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. Ушбу ўйинда украиналик ҳимоячи Анатолий Маткевич, ярим ҳимоячилар Лутфулло Тўраев ва Самандар Шодмонов чемпионатдаги ўзларининг тўртинчи сариқ карточкаларини олишди. Шу сабабдан улар бугун "Бунёдкор" билан кечадиган баҳсни ўтказиб юборишга мажбурлар.
Улар учаласи кеча ўринбосарлар учрашувида майдонга тушишди ва ўйинда тўлиқ 90 дақиқадан иштирок этишди.
00'
19-турнинг марказий учрауви сифатида эътироф этилаётган "Бунёдкор" - "Насаф" баҳси соат 19:00да старт олади.
Ушбу учрашувнинг онлайн трансляцияси эса шу ерда соат 18:45дан эътиборан кузатиб боришингиз мумкин.