Онлайн конференция

Сергей Лушан билан он-лайн конференция!



1 ёшда.

Сергей Лушан
- Он-лайн конференцияда иштирок этган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Машғулотга чиқишим туфайли саволларга жавоб беришни шу жойда тўхтатаман. Қолиб кетган саволларга кейинроқ албатта жавоб беришга ваъда бераман.
Javlon
O'quvchi
15 ёшда.
Toshken
Sardor Rashidovga “Espanyol” va “Atletik Bilbao”dan taklif tushgani rostmi ? Sizga yana bir savolim bor edi. “Bunyodkor” akademiyasiga e'tiboringiz qanday? Yoshlar sizni qiziqtiradimi? Akedimiyadaga eng sevimli o'yinchining nomi va tug’ilgan yilini ayta olasizmi?

Сергей Лушан
- Сардор масаласида яна қайтараман, ҳозир биз ҳеч ким билан музокара олиб бормаяпмиз. "Бунёдкор" академияси ҳеч қачон мен учун бефарқ эмас. Мен ҳамон футбол мактабимиз ишини назорат қиламан. Тарбияланувчиларимизнинг ҳаммаси мен учун қадрли ва севимли.
Баха
програмист
36 ёшда.
Ташкент
Здрасвуйте, Сергей Иванович! Благодаря вас состав “Бунёдкора” значительно помолодел. Не боитесь ли вы от нехватки опыта игроков? и второй вопрос, если европейские клубы захотят купит один из ваших молодых игроков вы отпустите?

Сергей Лушан
- я не боюсь, кто сказал, что более возрастной футболист сыграет в конкретном матче сильнее молодого. Промахиваются и опытные и молодые игроки, так же как забить могут и те и другие. Опыт - дело наживное, молодые будут играть и набираться того самого опыта.
Doctor - M
Булажак шифокор
19 ёшда.
Тошкент
Ассалому алайкум! Аввало, конференция ташкилотларига ташаккур изхор этаман. Бундай имконият ҳеч бир футбол мухлисини қувонтирмасдан қолмайди, албатта. Мен аслида «Бунёдкор» жамоасининг ўта ашаддий ишқибозларидан бири эмасман-у, бироқ жамоа ўйинларинг доимий кузатувчисиман. Жаноб, Лушанга 3та саволим бор.

1-саволим шундан иборатки, бу йилги мавсумда жамоани кучайтириш учун кандай режаларингиз бор? Очиги, биз «Бунёдкор» жамоасини аввалги қойилмақом (уша 2008 йилдаги) натижаларини кўришни жуда ҳам истаган бўлар эдик.

2-саволим. Интервюлар чоғида журналистлар томонидан Сизга бериладиган энг «оғриқли савол» бу қайси? Демоқчимани, ишқилиб шу саволни беришмасин дейсиз-у, бироқ ҳеч бир сухбат бу саволсиз ўтмайди. Аниқроғи, Сизни доим таъқиб қиладиган ёқимсиз савол хусусида…

3-саволим футболдан ташқари. Бироз вқктингизни олсам ҳам бу борадаги фикрларингиз назаримда кўпчиликка қизиқ. «Бир подшохнинг узуги бор экан. У узукни доим ёнида олиб юрарди. Сабаби, узукда у учун доимо, ҳар қандай вазиятда хам мадад бера оладиган «Ҳаммаси ўткинчи» деган сўзлар ёзилган эди». Савол шуки, агар Сизда хам шундай узук бўлса, унга қандай сўзлар битилган бўлар эди? Саволларим кўпайиб кетганлиги учун узур. Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман! «Бунёдкор» жамоасига эса фақат ва фақат омад тилайман!!!

Сергей Лушан
1.2008 йилги жамоани олиб келиб бера олмайман. Шахсан мен у йилги жамоани тузиб бера олмайман. Мен бошқа "Бунёдкор"ни шакллантириб бера оламан.

2.Бундай савол йўқ. Мен ОАВ вакиллари билан доимо ҳар қандай мавзуда мулоқотга киришишга тайёрман.

3.Менда узукнинг ўзи йўқ. Менинг узугим "Бунёдкор" логотипи.
Мирзаолим
3авод xодими
24 ёшда.
Миразамов
Cаволим xозирги пайтда ўта долзарб бўлган мавзу ҳақида. Жамоага футболчиларни жиcмоний ва руҳи ҳолати билан ишлай оладиган чет еллик мутаxаccиc жалб қилишни ўйлаб кўрдингизми? Чунки футболчиларимизни кўзида олов йўқ ва жиcмоний томондан жуда оқcамоқда. Агар мени таклифим ижобий натижа берcа шогирдларингиз Сиз томондан берилган тактика ва кўрсатмаларни бажара олишади ва Сиз ўзингиз xоҳлаган натижаларга етиша олаcиз, деб ўйлайман.

Сергей Лушан
- Руҳий ҳолат билан ишлайдиган мутахассисларимиз бор. Бизни ходимлар турли ёшдаги терма жамоаларимизга ҳам кўмаклашиб келишади. Улар жуда тажрибали мутахассислардир. Бу борада ҳаммаси жойида. Жисмоний ҳолат бўйича эмас менга мураббий керак. Ўйлайманки, бу инсонни топдик.
navbaxor muxlislari
savdogar
36 ёшда.
Namangan
Siz xozirda ko‘proq o‘sib kelayotgan yoshlarga e‘tibor berib “Bunyodkor” kulubini yoshlar bilan shakillantirmoqdasiz. Shu yoshlarimizni yuldizlik kasaliga chalinmasligi uchun nima qilish kerak, deb maslahat berasiz? PFL tomonidan yoshlarga oylik maosh, mukofot puli, ko‘tarma pulini ma’lum miqdorgacha yoshiga qarab chegirma qilip qo‘ysa bo‘ladimi? Nima qilsak shu yoshlarni voyaga etguncha yaxshi tarbiya qilsa bo‘ladi? Kelajagimiz yoshlar qo‘lidaku, xozirdan xarakat qilinmasa JCH-2018 saralashida bizga juda qiyin bo‘lib qoladi

Сергей Лушан
- Уларга маслаҳат эмас, ўз тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтаманки, муносабат бошқача бўлиши керак. Агар футболчи лойиқ бўлса, у ёшми ёки тажрибалими ўз ҳаққини олиши керак. 24 соат ёшлардан талаб қилсак, албатта бу ўз мевасини беради. Уларни бўш қолдирмаслик керак.
Ilhomjon Dadaboyev
Student
26 ёшда.
Namangan
O‘zbekistonni qayerida tug’ulgansiz va kim sabab futbolga kirib kelgansiz? Birinchi murabbiyingiz kim?

Сергей Лушан
- Тошкентда туғилганман. Онам қорнидан тўп билан туғилганман десам муболаға бўлмайди. Александр Мягков футболдаги илк устозим.
Komiljon Ikromov
Talaba
22 ёшда.
Farg'ona
1.Hazil savol. Siz hozirda “Bunyodkor” bosh murabbiyisiz. Agar sizning hisobingizda 50 mln dollar bo'lganida, jamoangizga kimlarni transfer qilgan bo'lardingiz?

Сергей Лушан
- Агар шундай имконият бўлганида, 50 млн маблағни барчасини Андреас Иньеста учун сарфлаган бўлардим. Бошқаси керак эмас.
Komiljon Ikromov
Talaba
22 ёшда.
Farg'ona
1.Ovqat qilishni bilasizmi? Sir bo'lmasa qaysi ovqatlarni o'zingiz tayyorlay olasiz?

2.Agar futbolchi bo'lmaganizda qaysi kasb egasi bo'lardingiz?

3.Siz "Bunyodkor" (Quruvchi)ga qanday kelib qolgansiz?

Сергей Лушан
1.Ўз соҳамда нимадур тайёрлай оламан. Овқатни билмадим. Ошхонада ишламайман (кулади)

2.Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман.

3.Миржалол Қосимов менга қўнғироқ қилганди. У пайтда Самаранинг "Юнит" клубида ўйнардим. Ўзбекистонда янги жамоа тузилаётгани ва ўзимни синаб кўришимни маслаҳат берган эди.
Komiljon Ikromov
Talaba
22 ёшда.
Farg'ona
1.Faoliyatingiz davomida eng esda qolarli o'yinni ayta olasizmi? Nima uchun bu o'yin esda qolgan?

2.Hayotingiz davomida hech afsuslangan vaqtlaringiz bo'lganmi?

3.Sergey ismli mashxur o'yinchilardan kimlarni bilasiz?

Сергей Лушан
1.(узоқ ўйланиб) аниқ ўйинни кўрсатиб беролмайман. Иштиван Секеч бизга айтарди, 70 ёшга чиққанингда ҳар тунда футбол кўрасан, деб. Ҳозир ҳар кун уйқумда футбол кўриб чиқаман (кулади).

2.Ҳар доим нимадандур афсусланаман. Мураббий қисмати шундай бўлади.

3.Сергей Семак билан дўстман. У билан доим гаплашиб тураман. Кўпчиликни биламан.
шерзод арзиев
продовец
28 ёшда.
москва
Сизнинг назарингизда “Нефтчи” клубининг кучлилар қаторидан тушиб кетиш сабаби нимада?

Сергей Лушан
- Мен Фарғонадамасман ва "Нефтчи" клубини ичидаги саволларга аралаша олмайман.
Yaxshiboev Nurali
Muxlis
19 ёшда.
Sirdaryo
Assalomu allaykum!!!
1) Oleg Zoteev nima uchun jamodan ketdi?
2) Bu yil xujum chizig'ida legener futbollchi ko'ramizmi?
OCHLda omad yor bo'lsin. Olg'a “BUNYODKOR”

Сергей Лушан
1) Олегнинг "Бунёдкор" билан тузган шартномаси якунланган эди. У "Локомотив"да ўйнашни иҳтиёр этди. Бу футболчининг қарори.

2) Кўрамиз.
Akobir Qodirov
talaba
22 ёшда.
Samarqand
1) Jamoaga yangi kelganlardan “Olmaliq” jamosining sobiq sardori Doston Abduraxmonov sizning jamoangizda o'ynab keta oladimi? Bu pozitsiyada nomzodlar juda ko'p.

2) Siz o'yindan oldin asosiy tarkibni tanlayotganda futbolchining qaysi jihatlariga e'tibor berasiz?
Javoblar uchun oldindan raxmat!

Сергей Лушан
1) Агар ишонмаганимда, Достон Абдураҳмоновни "Бунёдкор"га таклиф этмасдим.

2) Футболчининг ўйинга бўлган тайёргарлиги муҳим. Ким тайёр бўлса, ўшани ўйнатаман. Унинг машҳурлигига ва ёшига умуман қарамайман. Агар Бугало 41 ёшида ҳам ўйинга пухта тайёрланса унга имкон бераман.
Авазбек Вахобов
Хукукшунос
31 ёшда.
Фаргона вилояти Фаргона шахри
Сергей Иванович Сизга Ю.В.Саркисяннинг қанчалик фойдаси тегяпти? Тўғрироғи Саркисянни жамоада вазифаси нималардан иборат?

Сергей Лушан
- "Бунёдкор"да маҳоратли мутахассислар кўп. Юрий Саркисян ва Рустам Акрамов сингари мутахассислар билан ишлаш мен учун қайсидир маънода қулайлик туғдиради. Юрий Вазгенович, "Бунёдкор"да маслаҳатчи мураббий. Бизни коллективда бундай инсон борлигидан хурсандман. Мени мураббий сифатида ўсишимда унинг ўрни жуда-жуда муҳим роль ўйнайди.
Botir Moydinov
KOLLEJDA UCHINCHI KURS OQUVCHISI.
19 ёшда.
Andijon viloyati oltinkul tuman SAFAROBOD QISHLOGI.
Eldor Shomurodovning taqdiri nima bo‘ladi “Bunyodkor” bilan uning o‘rtasida qanday shartnoma bor “XOFFENXAYM” hujumchi shartnoma tuzmoqchi bo‘lsa kimga murojat qiladi?

Сергей Лушан
- Уни қандай тақдир кутаётганини айтиб бера олмайман. Унинг ҳаракатлари мени қониқтиряпти. Агар немис клуби уни ўзига таклиф этишни истаса, "Бунёдкор" билан музокара олиб бориши мумкин.
Дилшодбек
бозорчи
29 ёшда.
хоразм урганч шахри
“Бунёдкор”ни яна қачон аввалги кучда кўрамиз?

Сергей Лушан
- Менинг фикримча, "Бунёдкор" ҳозир ҳам кучли.
Farxod Raufov
Doktor
27 ёшда.
Samarkand
Ассалому алайкум хурматли Сергей Лушан!!! Авваламбор ўтган чемпионатдаги жамоанинг мазмунли, ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этгани учун сизга миннатдорчилик билдираман! Давненько я не видел такую команду в нашем чемпионате!!! Савол: Келаси мавсумда жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими ва Чемпионлар лигасида ҳам ўтган мавсумдаги ҳужумкорликни кўрамизми?

Сергей Лушан
- Бу саволга юқорида жавоб қайтардим. Албатта қизиқарли ва ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Бу йил сафимизга янги футболчилар келиб қўшилишди. Уларни ҳам ҳужумкор ўйинга тайёрлаяпмиз.
Neymar
Zargar
24 ёшда.
Tashkent
Sergey Lushan, shogirdingiz Sardor Rashidov Osiyo chempionati doirasidagi o'tkazilayotkan turnirda, so'ngi 3-turda terma jamoamizni mushkul vaziyatdan olib chiqib ketti, bunga qanday fikrdasiz?

Сергей Лушан
- Қаердадир у ўзини кўрсатди. Бошқа жойда ўйини чиқмади. Фикримча, у ўз савиясида иштирок этди. Уни потенциали юқори. У ҳали ўзини "пик" нуқтасига чиққани йўқ.
фарход
иктисодчи
30 ёшда.
хоразм
Агар сизда 2та варият бўлса: биринчиси “Бунёдкор” варианти, иккинчиси “Хоразм” варианти. Лекин маблағ бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ “Хоразм”га ўтармидингиз?

Сергей Лушан
- Йўқ. Ҳозирги кунда "Бунёдкор"даман. Ўй-ҳаёлларим ва вужуудим билан шу клуб ривожи учун ҳисса қўшаман. Ўзбекистонга айнан "Бунёдкор" чақирган ва шу клубда ишламоқчиман.
Otaboboyev Temurbek
talaba
20 ёшда.
Qoraqalpog'iston To'rtko'l shahri
Sergey aka Krishtianu Ronaldu bilan Toshkentda master-klass o'tkazgan Shoxjahon Hasanov hali ham jamoadami?

Сергей Лушан
- У 1997 йилги жамоамиз билан шуғулланяпти. Ўтган йили Тошкент шаҳар 2-лигасида фаол ўйнади. Роналду билан ўтган мастер-классдан сўнг уни турли хил тадбирларга чақира бошлашди: цирк, тўй, концерт ва х.к. Бунга қарши курашдик ва Шоҳжаҳон Ҳасановни яна футболчи сифатида қайта шакллантира бошладик. Унинг ҳам келажаги ёрқин, деб ҳисоблайман.
Шухрат
Металлург
23 ёшда.
Бекобод
Ўзбекистонда ақл билан уйнайдиган футболчи борми? Темур Кападзе, Сервер Жепаров бундан мустасно улар ақл билан ўйнамайди. Бор бўлса уни ёки уларни айтинг? (Мен бир ўйинчини биламан. Уни ҳеч ким тушунолмайди негадир) Иложи бўлса тасвирлаб беринг?

Сергей Лушан
- Ақл билан деганда нимани назарда тутаётганингизни тушуна олмадим. Ўзбекистон олий лигаси савияси ёмон эмас ва чемпионатимизда жуда кўплаб яхши савиядаги ўйинчилар бор. Терма жамоанинг Осиё кубогида бироз омади чопмаган бўлса-да, жуда қудратли жамоага эгамиз. "Барселона" ҳам доим ютавермайди. Бу - футбол! Ўзбекистон терма жамоасидан фаҳрланишимиз керак. Ақлсизлар - футбол ўйнашмайди!
Шухрат
Металлург
23 ёшда.
Тошкент Бекобод
Масалан сизга таланти бор оддий бошқа касб эгаси, 23-25 ёш оралиғидаги киши келиб менга имконият беринг, ўзими кўрсата оламан деса, имконият берасизми?

Сергей Лушан
- Бизда селекция хизмати бор. Агар футболни сув қилиб ичиб юборган бўлса, йўқ демаймиз. марҳамат, келсин. Адашмасам, Воҳид Шодиев футболга анча кеч кириб келганди. Ҳозир терма жамоада етакчилардан бири. Мени 20 ёшимда харбий хизматга олиб кетишган. Кейин бемалол футбол ўйнайверганман.
abdumuminov xusanboy
murabiy
24 ёшда.
Andijon
Сергей ака сизнинг ёшларга бўлган ишингизга тан бермасдан илож йўқ. Сизга номларга қараб эмас, учрашувга ким тайёр бўлса ўша футболчига имкон беришингизни кўп бора кўрдим. Саволим шуки, ёшларга имкон беришни ким маслаҳат берди ёки бу иш услубингизми?

Сергей Лушан
- Ҳеч ким менга маслаҳат бергани йўқ. Бу мени йўналишим. Авлодлар алмашинуви кўплаб клубларни инқирозга тушириб қўяди. Бунда айб клубнинг ўзида. Чунки аниқ ёшлари бўлиб ҳам уларга имкон бермаслик бу клуб келажаги учун катта фожеадир. Ёшларга ўз вақтида имкон бермаслик ҳам нотўғри қарордир. Бу йил "Бунёдкор" Ўзбекистондаги энг ёш таркибга эга жамоага айланади.
Мирзахмет Тажимуратов
сиёсат сохаси
27 ёшда.
Нукус шахри Коракалпогистон Республикаси
1.Дунё миқёсидаги қайси мураббийнинг услубини ёқтирасиз ва кўпроқ қайси схемадан фойдаланасиз?
2. Сардор Рашидовнинг Осиё кубогидаги уйинлари кўпчиликка манзур бўлмоқда. Нима деб уйлайсиз, агар Сардорга ушбу турнирдан кейин Европанинг кучли клубларидан таклиф тушса уни қўйиб юборган бўлармидингиз? Жавоблар учун олдиндан рахмат!

Сергей Лушан
1.Менга Валерий Лобановский ёқади. Гравдиола, Фергюссон, Мауриньо каби мутахассисларга хурматим юқори. Дунёда жуда куч кучли мутахассислар бор.

2.Сардор Рашидов борасидаги саволларга жавоб қайтардим. Агентлар бизга чиқишяпти. Лекин агентлар билан ишламоқчи эмасмиз. Агар аниқ бир клуб бизга расмий қоғозда таклифини юборса, кейин ўйлаб кўрамиз.
Bobur Soburov
talaba
20 ёшда.
Toshkent
Javlon Ibroximov jamoada qoladigan bo‘ldimi?

Сергей Лушан
- Албатта, у жамоамиз билан бирга. Жавлон Иброхимовни шартномаси бор.
Danyor
talaba
20 ёшда.
Toshkent
Agar Sardor Rashidov chet el jamoasiga o‘tib ketsa uning o'rnini bosuvchi futbolchilarni topdingizmi?

Сергей Лушан
- Алмаштириб бўлмас футболчи йўқ. Ҳар доим ва исталган футболчи учун ўринбосалар топилади. Бу спорт. Бугун кимдир шоҳ бўлса, эртаси бошқаси шоҳ бўлади.
Bobur Soburov
talaba
20 ёшда.
Toshkent
“Bunyodkor”ning chap qanot ximoyasi nisbatan kuchsiz . Shu nuqtani kuchaytirish yo'llarini izlayapsizlarmi?

Сергей Лушан
- Билмадим, бу саволга жавоб беришим қийин. Биз ишлаяпмиз, таркибни кучайтиряпмиз. Чап қанот ҳимоямизда Анвар Ғофуров ўйнай олади. Акрамжон Комилов бор.
Bobur Soburov
talaba
20 ёшда.
Toshkent
Nega jamoaga kuchliroq xujimchilar taklif etilmayapti . Janubiy Amerikadan Futbolchilar taklif etishning iloji yo‘qmi?

Сергей Лушан
- Супер ҳужумчи олиб келиш осон иш эмас. Селекция хизмати йиллар давомида иш олиб бориши керак. Таҳлил битта ўйинга қараб эмас, бутун мавсумга қаратилган холда бўлиши лозим. Дискда кўриладиган видеоларга ҳеч қачон ишонмайман. Футболчини реал ҳаётда ва машғулотда иштирок этганидан кейин якуний қарор қабул қиламан. Ўзимиздаги яхши ҳужумчиларни жалб этиш ҳам мушкул. Кундузи чироқ билан ёқиб ҳужумчи топа олмаяпмиз. Яхши ҳужумчиларнинг ўз жамоалари билан шартномалари бор. Аввал кучли легионер олиб келган бўлсак, энди ўша кучли ҳужумчини ўзимиз яратамиз. Бунга футбол мактабимизда барча шароитлар бор.
Мирзохид
Оддий Мухлис
37 ёшда.
Кашкадарё
Сиз қўллаётган ўйин услуби кўпчиликка манзур бўлмоқда. Ишни худди шу руҳда олиб бориб, ёшларга имкон беришда давом этасизми? Бундай шароитда жамоа имиджи тушиб кетишидан қўрқмайсизми?

Сергей Лушан
- Мен ўз стратегияни ўзгартирмайман. Футболда ўз тушунчам бор. Режаларим бор. Ўз йўналишимда ишлашда давом этаман. Қизиқарли, ҳужумкор ўйин тарафдориман. "Бунёдкор" ҳеч қачон имиджини йўқотмайди! Ўйлаймайман, кейинчалик ҳам "Бунёдкор" ўз имиджини йўқотмайди.
Usmonov Bobur
murabbiy
28 ёшда.
Guliston
Assalom aleykum savolim sal noodatiy bo‘lsa uzr so‘rayman. Yoshlar tarkibi o‘yinlarini ham kuzatasizmi? Agar kuzatadigan bo‘lsangiz Sahzod Abdurahimov haqida fikringiz qanday?

Сергей Лушан
- Албатта кузатаман! Ҳозирги кунда ёшлар таркибимиз ва биринчи ва иккинчи лигамиздаги барча футболчиларни яхши биламан. Академиямиздаги бошқа ёш тоифасидаги футболчилар ҳақида ҳам етарли маълумотга эгаман. Шаҳзод Абдураҳимов жуда иқтидорли футболчи. У ҳимоячи сифатида техник жиҳатдан жуда бақувват. У "подкат" услубида шундай ўйнайдики, олий лигада тоза "подкат" ўйнайдиган бошқа футболчилар топилмаса керак. У келажакда терма жамоа либосини кийишига ишонаман.
 1 2 >