Онлайн конференция

Хайрулла Каримов билан он-лайн конференция



17 ёшда.

Хайрулла Каримов
Икки соат вақт мобайнида веб-сайтимизга жуда кўплаб саволлар етиб келди. Бироқ икки соат ичида ҳамма саволга ҳам жавоб бера олишнинг имконияти бўлмади. Қолиб кетган саволларга Хайрулла Каримов албатта жавоб беришга ваъда берди.


39 ёш ёшда.
Бу сўнгги савол эди. Қимматли вақтингизни аямасдан мухлислар билан он-лайн мулоқотга киришганингиз учун ташаккур билдирамиз.

Хайрулла Каримов
Ўз навбатида мен ҳам мухлисларга ва Сизларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, бу каби интерактив лойиҳалар ҳам футболимиз ривожи учун хизмат қилади.
Икромов Бобур
Мутахассис
23 ёшда.
Андижон
- Сайдулло Турсуновнинг туғилган кунига Анвар Солиев билан сиз Нексия автомобилини совға қилганликларин ростми?

Хайрулла Каримов
- Йўқ, бу бўлмаган гап!
иброхимов мамуржон
укитувчи
26 ёшда.
наманган
- Хайруло ака узингизни издошларингиз деб кимларни биласиз

Хайрулла Каримов
- Ислом Тўхтахўжаев, Шукурали Пўлатов, Шавкат Муллажонов, жаҳонгир Меҳмонов каби марказий ҳимоячилар ўйинини кузатиб бораман. Улар ўзбек футболининг ҳақиқий таянчи деб биламан.
Мардон Махамедов
Мухандис
27 ёшда.
Тошкент
- Хайрулла ака сизга бермокчи буган соволим 13 турдан урин олган пахтакор бунёдкор уйни уша уйнда пишур олган кизил карточка тугрисида фикрингиз

Хайрулла Каримов
- Бу футбол! Майдонга тушгач, футболни ичига кириб кетасиз. Ўша вазиятда кураш бўлди. Агар хотиржам ҳолатда Пишур бундай қилмасди. Кримец Пишурга, Пишур эса Кримецга тегди ва йиқилишди. Лекин ётиб оладиган даражада қўполлик бўлмади, деб ҳисоблайман.
Икромов Бобур
Мутахассис
23 ёшда.
Андижон
- Футболчилик касби қисқа бутун умр тўп суриб бўлмайди.Хамма футболчини шахсий бизнеси бор Масалан: Акмал Шорахмедовни шахсий дорихоналари бор.Сизни қандай шахсий бизнесингиз бор?

Хайрулла Каримов
- Менда шахсий бизнес йўқ!
Нарзулла
журналист
24 ёшда.
Тошкент
- Футболда матбуотнинг ўрни қандай деб ўйлайсиз? Клубларда матбуот хизмати бўлгани яхшими?

Хайрулла Каримов
- Матбуотсиз ҳеч нарса йўқ. Агар матбуот бўлмаса кўпчилигимизни ҳеч ким билмай ўтарди. Жуда кўп мисолларни келтиришим мумкин.
Ismoil
Kollej talabasi
16 ёшда.
Toshkent
- Assalomu alaykum Xayrullo aka mana siz mashxur futbolchisiz farzandlaringizni xam futbolchi qilib yetishtirmoqchimisiz yoki ularni fikriga qaraysizmi? Javobingiz uchun oldindan raxmat !!!

Хайрулла Каримов
- Ўзини хохиши ва қизиқиши футболга қаратилган бўлса уларга қаршилик билдирмайман. Агар футболни танласа ёрдам бераман.
Сайфулла Рахманов
Ўқитувчи
44 ёшда.
Қашқадарё, Яккабоғ
Хайрулла Каримовга!
Ассалому алайкум! Мен асли «Насаф» жамоасига мухлисман. Лекин, бошқа жамоаларга ҳам бефарқ эмасман. Жумладан сизнинг жамоангиз ўйинларини ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Кейинги пайтларда бошқа футболи ривожланган ёки ривожланаётган давлатларнинг футболи билан солиштирилса, бизнинг футбол ривожланишдан орқада қолаётгандек туюлмоқда. Мисол учун, ўша кунги энг кучли жамоаларимиз бўлмиш Пахтакор-Бунёдкор уйинини олсак, жамоалар жон кўйдириб ўйнади, дейишни ҳам, демасликни ҳам билмайсиз. Чунки, жон кўйдириб ўйнашди, дейилса, шуми футболимизнинг чўққиси, дейсиз, агар, жон кўйдириб ўйнашмади, дейилса, нега, дейсиз.
Бу уйин ТВ орқали ЖЧ ўйинлари билан кетма-кет берилганлиги учун унинг камчиликлари яққол кўзга ташланиб қолди. Ўйинларни солиштириб кўриш орқали футболнинг чиройи, жозибаси нақадар гўзал бўлишини ва шундай ажойиб ўйин олдида бизнинг жамоалар ўйини нақадар қашшоқ эканлигини билиб олиш қийин эмас. Ишонмасангиз, бу ўйинларнинг видеоёзувларини солиштириб кўришингиз мумкин.
Мухлислар жамоалардан ҳамиша ҳалол, чиройли ва комбинацион ўйинларни кутиб қолади.

Энди саволларга келсак:

1. Футболимизнинг ҳозирги ҳолатини “ривожланяпти” дейиш мумкин бўлса, бошқа давлатларга нисбатан ривожланиш даражаси қандай деб ҳисоблайсиз, орқада қоляпмизми, олдинда кетяпмизми? секин ривожланяпмизми? тезми?
2. Ўзбекистон бўйича яхши ҳужумчи муаммоси энг долзарб мавзулардан бўлиб келмоқда, яхши ҳужумчи етиштириб чиқариш шунчалик қийинми, ёки бунга ҳаракат қилинмаяптими, ёки ҳужумчи тарбиялаб бера оладиган мутахассиснинг ўзи йўқми?
3. ЖЧ ўйинлари орқали кўрдикки, кучли жамоаларни фақат куч ёки маҳорат эвазига эмас, балки, кучли тактика эвазига ҳам ютиш мумкин экан. Бизникиларнинг кучли рақиблар устидан ғалаба қозонганлари кўпинча яхши тактика ҳисобига эмас, балки, катта куч сарфлаш ҳисобига деб ўйлайман. Бу энг қийин, энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган усул ҳисобланади ва ўйинчиларнинг кейинги ўйинларига салбий таъсир қилади, яъни чарчаб қолишади. Бизда рақибнинг уйинларига қарши кучли тактика ишлаб чиқиб, жамоанинг ФИК(фойд.иш.коэф)ини ошириш ҳисобига кучли рақиблар устидан ҳам ғалабасини таъминлаб бера оладиган тактикачилар мавжудми?
4. Мени яна ташвишлантирадиган томонлардан бири – бу ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатидир. Бизнинг ўйинчилар бошқа жамоалар (айниқса европа, африка, америка қитъалари жамоалари) билан солиштирганда жисмонан кучсиздек, чарчаб қолишаётгандек туюлади. Сизнинг фикрингизча, улар икки-уч соатлик ўйинга бир хилда туриб бера олишадими?
5. Ҳозиргача стандартларни Миржалолдек тепа оладиган ўйинчи йўқ, у кўпчилик ҳолларда жамоасининг ғалабасини таъминлаб бера олган. Мени ҳайрон қолдираётган нарса шуки, Миржалол ўзидай тепа оладиган стандартчи ўйинчини тарбиялашга ҳаракат қилаяптими ёки йуқми?
6. Ва ниҳоят, нима учун вилоят жамоалари уйинига кўп мухлис ташриф буюради-ю, пойтахт жамоалари уйинига мухлис тушмайди?

Хайрулла Каримов
- Гапларингизга қўшиламан. Ўша кунги "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳси аввалгиларига ўхшамади. Учрашув ўз вақтида ўтказилганида бошқача баҳс гувоҳи бўлардингиз, менимча. Футболчилар таътилга чиқиш олдидан тўп тепишди. Бунда толиққанлигимиз билинди. Шахсан ўзимга ҳам бу баҳс ёқмади.
TESHABOYEV NISHONBOY
bug'altir
21 ёшда.
Farg'ona viloyati Quva tumani
Salom Xayrullo aka mani savolim....OILEZ XAQIDA GAPIRIB BERSEZ FARZANDLARDAN NECHTA., oldindan raxmat sog' bo'ling

Хайрулла Каримов
- Турмуш ўртоғим - Севара. Сайдулла, Файзулла, Асадилло ўғлим ва кичик қизим Кўхинур.
Shoxabbos Dadaboev
Тадбиркор
34 ёшда.
Наманган вилояти Чорток тумани
- Узбекистон U19, U22 да яхши уйнаган болаларни МТЖга кабул килинганда уларни уйинида кескин даражада совукконлик юзага келмокда. Буни кандай изохлайсиз.

Хайрулла Каримов
- Ёшлар лигаси, биринчи лига ва олий лиганинг фарқи катта. Катта футболга ҳар томонлама тайёр бўлиш керак. Катта футболдаги ҳар бир хато бирдан жазолайди. Вақт керак.
Timur Ishmuhammetov
Manager
30 ёшда.
Tashkent
- Добрый день! У меня вопрос, что Вы чувствуете когда получаете красную карточку?

Хайрулла Каримов
- Ощущения разные. Если по делу, то вынужден подчиниться и уходишь с горечью, что подвел команду. Но иногда эта карточка может сослужить команде пользу. А вот когда дают красную карточку несправедливо, вот тут досадно и обидно до невозможного...
Урал Жураев
фермер
45 ёшда.
Карши тумани
- Салом Хайруллажон! Қаршининг Насаф жамоасида қисқа муддат ўйнадингиз, шартнома имзолаш учун клубдан таклиф бўлмади ёки ўзингиз буни ҳоҳламадингиз. Раҳмат.

Хайрулла Каримов
- Ўзим истамадим.
Хайрулло Васиев
Журналист
39 ёш ёшда.
Андижон шахри
- Миллий терма жамоамизни аксарият ўйинчилари мадхияни билишмайди, бунга муносабатингиз кандай?

Хайрулла Каримов
- Бизни футболчилар мадҳияни жуда яхши билишади. Овозини чиқаришга келганда буни баралла куйлаб бера олишмаяпти.
Javlon
O'quvchi
14 ёшда.
Esonov
- Fudboldan olgan birinchi maoshingizni qanday sarflagansiz?

Хайрулла Каримов
- Рауф Инилеев "Чилрнзор" жамоасига чақирганди. Ўшанда биринчи маошимга дадамга атир, онамга рўмол олганман.
Javlon Esonov
O'quvchi
14 ёшда.
Toshkent
- Fudbolchi bo'lib yetishishishimgizda onangizni hissasi bormi?

Хайрулла Каримов
- Онам ҳеч қачон футболга қаршилик билдирмаганларю Оиламизда отамнинг гапи доим сўзсиз бажарилади. Мен учун нимакики керак бўлса етказиб беришган. Отамнинг онаси, яъни бувим раҳматли жароҳатдан қўрқиб менга қаршилик қиларди.
Абдурахимов Шарифжон
сир
37 ёшда.
Наманган
- "Навбахор" кучайтирилаяпти келмайсизми, мухлислар билан лик тулган стадионни согинмадизми.

Хайрулла Каримов
- Соғиндим!
Сейтжанов Ажинияз
иктисодчи
32 ёшда.
К.Р Шуманай тумани
1 савол Ҳайрулла ака Сизингча “Бунёдкор” клубига осиё чемпионлар лигасини ютишга ва клублар ўртасида жаҳон чемпионатига чиқишига нима етишмаёпти? Бунга сабаби:
-тажрибали мураббийнинг йуқлиги;
- клубнинг молиявий ҳолати;
-ўйинчиларининг тажрибасизлиги Кайси бири деб ўйлайсиз.


2 савол: Ҳайрулла ака Сиз Лис Филиппе Сколарий кул остида уйнагансиз, ана шу даврларда унга дўстана муносабат тариқасида чет эл клубларига тафсия этиш буйича унга мурожаат этиб курмадингизми?


3 савол: Ҳайрулла ака Узбекистон миллий терма жамоаси 2014-Жахон чемпионатига чика олмаганида сабабчи Касимовнинг тактикаси деб биласизми ёки А.Шорахмедовни голёдорлик кобилаёти деб биласизми?

4 савол: Ҳайрулла ака Сизнингча Узбекистон миллий терма жамоасига четдан тажрибали мураббий олиб келишга калай карайсиз? (ёки яна Касимов жанобларига эшаниб ёш болаларга уқтирадиган тактикаси билан 2018-Жахон чемпионатидан курик қалиш керакмикан)

Хайрулла Каримов
1 жавоб: Бизда шароитлар бор. Ярим финалга икки марта бордик. Нега энди финалга чиқа олмаслигимиз керак.

Кейинги саволларингизга юқорида жавоб бердим.
Husan Urinboyev
tadbirkor
29 ёшда.
Toshkent
- Hurmatli Xayrulla Karimov, nima deb o'ylaysiz, Oliy Liga derbilarini OChL guruh bahslariga qiyoslasa bo'ladimi?

Хайрулла Каримов
- Албатта бўлади! Бизда ҳам кучли ўйинлар кўп.
xamid
tadbirkor
18 ёшда.
qo'qon
- 1-ligani ko'rasizmi nima dip o'ylesiz qo'qon1912 oliy ligaga chiqa oladimi. oliy ligaga chiqqan taqdirda qo'qonda qo'qon1912 bilan o'ynash oson bo'ladimi.

Хайрулла Каримов
- Ростини айтсам, "Косонсой", "Хотира-79", "Чуст-Пахтакор" жамоаларида танишларим бор. "Қўқон-1912" ҳақида эса маълумотга эга эмасман.
Musurmonov Ikrom Muhammadiyevich
TerDU
25 da ёшда.
Surxondaryo v. Qiziriq tumani.
- Xayrulla aka milliy chempionatimizdagi köp yillik tajribangizdan kelib chiqib, siz öynagan davrlarning eng yahshi hujumchisi deb kimni aytaolasiz?

Хайрулла Каримов
- Агар менга қарши ўйнаган футболчиларни сўраётган бўлсангиз, Равшан Бозоров жуда кучли футболчи бўлган. У ҳақиқий истеъдод эди. Дўрмонов ва Шацкихлар ҳам анча кучли ҳужумчилар бўлишган. Шацких - гол инсон!
Мырзахмет Тажимуратов
Сиёсат сохаси
26 ёшда.
Каракалпакстан Республикаси
- Ассалому-алайкум! Саволим шундайки, агар имкони булганда кайси чет клубида уйнаган булардиз? (Кучли бешлик чемпионати) Ёки кайси чет клубига мураббийлик килишни хохлардиз? Сизга омад ва жавоб учун олдиндан рахмат!

Хайрулла Каримов
- Алглияни танлардим. Бу ерда бир сония ҳам зерикарли футбол йўқ! "Ливерпуль" чемпион бўлади, деб юришган пайтда нималар бўлиб кетди?!
Мамаджанов Равшан Рахмонович
Банкир
37 ёшда.
Наманган вилояти, Туракургон туман
- Салом Хайрулло, Сизга кизикарли савол бор: Машхур футболистлар яъни Кришито, Фабрегас, Серхио Рамос, Давид Луис, Мертезакер, Санетти. Хуш ушба футбочиларни Сизга яъни шахсан Сизга кандай ухшашлик томони бор.

Хайрулла Каримов
- Уларнинг ҳаммаси 4-рақамда ўйнашади.
kamol qobilov
futbolchi
30 yoshda ёшда.
denov surxandaryo
- Savolim shundan iboratkiy agar bunyodkor osiyo chempionlar legasida chempion bo'lsa sochinggizni "kal" qilib oldirarmidiz ?
(javob uchun oldindan raxmat)

Хайрулла Каримов
- "Сразу" стадионни ўзидаёқ сочимни олиб ташлардим.
Хайрулло Васиев
Журналист
39 ёш ёшда.
Андижон шахри
- Хайрулло қайси хаётий мақолга амал қилиб яшайсиз?

Хайрулла Каримов
- Тўғри гапириш керак! Осон роҳатни истамаслик керак. Осон келган нарсани қадри бўлмайди. Ҳалол бўлиб, меҳнатдан қочмаслик ва ростгўй бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик дейишади-ку!
ашраф нуриддинов
фермер
26 ёшда.
Тошкент вилояти
- Бир вақтлар тошкент вилоятининг Дўстлик жамоаси бўлар эди. Клуб бақувват ҳомийлар томонидан молиялаштириларди. Натижалар ҳам шунга яраша эди. Бироқ , сармоядорлар клубдан кетгач футболчилар ҳам бошқа жамоаларга ўтиб кетишди ва Дўстлик ўз ўзидан рейтингда пастлай бошлади ва охир оқибат клуб тугатилди. Аслида клуб тезда олий лигада пайдо бўлган эди ва умри ҳам қисқа бўлди. Айтмоқчиманки, Бунёдкор (собиқ қурувчи) ҳам худди шу йўл орқали олий лигага чиққан эди. Жамоада ҳомийлар ўзгаргач аксарият футболчи ва мурпаббийлар жамоани тарк этишди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 10 яқин жамоа аъзолари бошқа клубларга ўтиб кетишди. Бунёдкор келажагини сиз қандай тасаввур қиласиз. Умуман бунёдкорда сизни нима ушлаб турибди.

Хайрулла Каримов
- "Бунёдкор"даги фаолиятим орқали кўп нарсани тушундим. Ғалабани тотиб кўрдим. Футбол мактабимиз жадаллик билан ишлаяпти. Шу ерга боқиб "Бунёдкор" келажагини билиб олишингиз мумкин. Мана биринчи қалдирғочлар - Акром Комилов ва Достонбек Ҳамдамов. "Бунёдкор" - бу механизм. Уни тўхтатиб бўлмайди.
Махмудов Улугбек Рустамович
инженер
29 ёшда.
Тошкент
- Ассаломалеком. Авваллари бир гурух футболчилар жамоадан жаоага кучиб юришарди (МХСК - Дустлик) ва улар уша борган жамоаларини АЛБАТТА чемпион қилар эди. Хозир хам бир гурух жамоадан бошкасига кўчиб юришибди (Пахтакор-Бунёдкор-Локомотив) ва улар хам борган жамоаларини Чемпион қилмоқдалар. НАХОТКИ УЗБЕКИСТОНДА ана шу бир гурух футболчиларнинг ёрдамисиз ЧЕМПИОН булиш мумкин эмас ёки Ўзбекистонда шу даражада таланли уйинчилар камми? Келгуси фаолиятингизда ОМАДлар тилайман!!! Телефон ракамим +998933911944 Улугбек

Хайрулла Каримов
- Ўтган йили "Бунёдкор"ни қайси гуруҳ чемпион қилди? Чемпион бўлишни истаган ва кубокни ютмоқчи бўлган жамоа энг кучлиларни йиғишни истайди. бу нафақат бизда, балки бутун дунёда шундай. Чемпионликни ким ҳис қилади? Чемпион бўлган футболчи-да!
Isaqov Umidjon
H/T
31 ёшда.
Namangan
- Assalomu alaykum Hayrulla aka. Men Namanganning Navbahor muhlisiman. Aytingshi nima ushun siz va Anvar Soliev Namanganda tup surmaysizlar, yoki sizlarga sharoit yaratib berichmaydimi.

Хайрулла Каримов
- "Бунёдкор"далигим ҳалақит беряпти (кулади). Бу клуб билан шартномам бор. Шу боис бирон нима дея олмайман. Лекин саволингиздан хурсандман.
Behzod Norqulov
talaba
19 ёшда.
Samarqand
- Xayrulla aka jamoadoshingiz Vohid Shodiev haqida fikringiz qanday.uning bir nechta o'yinlarda gollar urayotganini guvohi bo'lyapmiz.nima deb o'ylaysiz uning bu o'yini davom etib mavsum to'purari bo'lishi mumkinmi

Хайрулла Каримов
- Воҳидга нисбатан ҳурматим баланд! Баъзи футболчилар менга кам имконият бериляпти деб нолишади. Воҳидга беш дақиқа имконият берилса ҳам, 10 дақиқа берилса ҳам ўз ишини қиляпти. Гол уряпти.
Мамаджанов Равшан Рахмонович
Банкир
37 ёшда.
Наманган вилояти, Туракургон туман
- Салом Хайрулло. Яна бир кизикарли савол. Тасаввур килинг, уйингиздан чикиб чап томонга тахминан эллик кадам юрдингиз ва унг томондаги эшик олдида тухтадингиз. Диккат бу кимни уйи?

Жавоб: Анвар Солиевни уйи. Икки юз кадам юрсангиз бизни уйимиз.

Хайрулла Каримов
- Анвар Солиевни уйи! Фурсатдан фойдаланиб, салом йўллаб қоламан Равшан акага!
 1 2 3 >