Онлайн конференция

Баҳромжон Давлатов билан он-лайн конференция

"Бунёдкор" ФК матбуот хизмати

27 ёшда.
Хурматли сайтимиз зиёратчилари. Бир соатдан ортиқ вақт мобайнида "Бунёдкор" футбол клуби раҳбари саволларга жавоб берди. Биз томон келиб тушган саволларнинг адоғи йўқ. Шунга қарамасдан, Баҳромжон Давлатов ҳали қолган саволларга ҳам албатта жавоб қайтаради. "Бунёдкор" футбол клубига бефарқ бўлмаганларга миннатдорчилик билдирамиз ва бундан кейин ҳам бошқа лойиҳаларимизда ҳамкорлик қиламиз деган умиддамиз.

"Бунёдкор" ФК матбуот хизмати.

Бахромжон Давлатов
Fazliddin
Muhandis
26 ёшда.
Chinoz shaxri
Ассалому алайкум Баҳром ака. Мени саволим шуки, нега “Бунёдкор”нинг янги стадионидаги қурилиш ишлари сустлашиб қолди. Кейин сиз Англияга қилган сафарингиздан ўрганган жиҳатларингизни шу стадионда кўрамиз мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Бахромжон Давлатов
- Сиз Чилонзор худудига келиб, барчасини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин. Барча қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Албатта, Англия, Германия ва ҳатто Донецкдаги "Донбасс-Арена" стадионларидан яхши жиҳатларни олишга ҳаракат қиляпмиз.
Daminov Abdulla
talaba
18 ёшда.
Navoiy
“Бунёдкор”га Жанубий Корея, Япония каби давлатларидан легионерлар чақириладими? “+1” ўрнини ким билан тўлдирмоқчисизлар ? “Бунёдкор”да илгаригидек машхур легионерлар бўладими?

Бахромжон Давлатов
Жамоага хорижлик ва осиёлик легионерлар жалб қилиш бўйича, клубнинг селекция бўлими ва мураббийлар штаби ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Тешабоев Иномжон
Психолог
29 ёшда.
Фаргона
"Бунёдкор" футбол клубида психологик хизмати йўлга қўйилган-ми? Умуман нима деб ўйлайсиз футболчилар билан психологлар ишлаши фойдали-ми?

Бахромжон Давлатов
- Ўйлайманки, психолог билан мулоқот қилиш футболчилар учун фойдали. Бироқ шуни унутмаслик керакки, жамоадаги бош психолог - бу бош мураббий!
Rashid
Tarjimon
25 ёшда.
Tashkent
Баҳром ака аввало биз билан мулоқотга киришганингиз учун ташаккур айтаман. Келажакда Ривалдо сингари йирик трансферларни кутишимиз мумкинми?

Бахромжон Давлатов
1.Жамоамизга бўлган эътиборингиз ва қизиқишингиз учун ташаккур. Трансфер ҳақида юқорида жавоб бердим.
жасур
ишчи
33 ёшда.
тошкент
Ассалому алайкум Баҳром ака. Сизга саволларим;

1.ОФК томонидан эътироз билдирилган "Машъал" клубида мавжуд бўлган акцияларингиз тақдири нима бўлди?

2."Бунёдкор" клуби ОЧЛда қандай мақсадларни ўз олдига қўйган?

3."Бунёдкор" стадиони режалаштирилганидек май ойида топшириладими, стадионни томи ёпиладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Бахромжон Давлатов
1.Мен акцияларимдан воз кечганман.

2.Энг юқори.

3.Стадион шу йилнинг ёз ойида фойдаланишга топширилади.
Жавоҳир Маҳмуджонов
www.Fk.uz журналист
17 ёшда.
Тошкент шахри
Ҳурматли Баҳромжон Давлатов, биламизки "Бунёдкор" жамоаси ўз номига муносиб равишда Ўзбекистонда ҳақиқий замонавий футбол клубини "бунёд" эта олди. Евопадан таниқли мутаҳассислар ва жаҳонга машҳур футболчиларнинг бу жамоа таркибига жалб этилгани Ўзбек футболи тарихида ўчмас из бўлиб қолди. Менинг саволим қуйидагича, жамоага яна катта миқдорда пул сарфлаб Европадан ўйинчилар олиб келинадими ёки маҳаллий ёш ўйинчиларга кўпроқ эътир қаратиладими. Саволга янада аниқлик киритадиган бўлсам, клубнинг келажакдаги трансфер сиёсати қай тарзда олиб борилади. Жавоб учун олдиндан ташаккур!

Бахромжон Давлатов
- "Бунёдкор" ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам ўз номига мос иш тутади.
Азамат Мамадалиев
иқтисодчи
35 ёшда.
Ангрен шаҳри
Ассалому алайкум. "Бунёдкор"ни режалари қандай? Жамоага янги футболчилар жалб қилинадими,ахир бу йил ОЧЛ турнири "Бунёдкор"га қийин бўлади,агар шу таркиб ўзгармаса "Бунёдкор" шарманда бўлиши турган гап, менга "Бунёдкор"дан бошқа жамоа қизиқ эмас, шунинг учун бироз ховотирдаман!

Бахромжон Давлатов
- Жамоага қайғураётганиз раҳмат. Клуб режалари ва жамоа таркиби ҳақида юқорида жавоб қайтардим.
Ахмаджон Иржанов
Давлат ишчиси
34 ёшда.
Уральск Казахстан
6. Когда будет действительно работать футбольная академия клуба?

7. Каким вы хотите видеть в будущем ФК Бунёдкор?

8. Сможем ли мы обычные граждане купить акции клуба?

9. и мой личный вопрос к вам, скажите Футбол это политика или же спорт?
Спасибо за ваши ответы . Надеюсь, что вы ответите искренно!!

Бахромжон Давлатов
6.Академия ҳозир ҳам ишламоқда. Янги аренамиз битгач академия ишлари янада ривож олади.

7.Кучли ва профессионал жамоа сифатида.

8.Бу ишнинг олди-сотдиси билан Республика фонд биржаси шуғулланади.

9.Футбол - бу футболи!..
Ахмаджон Иржанов
госслужащий
28 ёшда.
Уральск Казахстан
1. Расскажите дальнейшую судьбу ФК Бунёдкора как она будет дальше развиваться какие у этого клуба планы ?
2. Расскажите каков будет новый стадион ФК Бунёдкор /крыша будет/?, как будет называться стадион?, и кто будет хозяином данного стадиона клуба или как всегда исполнительные местные органы ?!
3. Кто занимается по вопросам кадровой работы в клубе?, возможно ли приток кадров с вашей прежней работы ФК Насаф?
4. Каково реальный годовой бюджет на сегодняшний день в клубе ?, или это является секретом?! Кто является хозяином данного клуба государство, физические лица или юр лица?
5. Почему в таком современном клубе как Бунёдкор до сих пор не налажено открытая трансфертная политика ?, кто в ответственности за покупку не соответствующих игроков легионеров ? /я не буду ихние имена причислять/
6. Когда будет действительно работать футбольная академия клуба ?
7. Каким вы хотите видеть в будущем ФК Бунёдкор?
8. Сможем ли мы обычные граждане купить акции клуба ?
9. и мой личный вопрос к вам, скажите Футбол это политика или же спорт?
Спасибо за ваши ответы . Надеюсь, что вы ответите искренно!!


Бахромжон Давлатов
1.Бизда клубни тўғри йўлдан ривожлантириш борасида яхши лойиҳалар бор. Буни клубга кенг кўламда қўллашни амалга оширяпмиз.

2.Стадионнинг устки қисми ёпиқ бўлади. Унинг номи ҳам, унинг эгаси ҳам аниқ - "Бунёдкор" ФК.

3.Клубнинг кадрлар бўйича сиёсати билан раҳбарият иш олиб боради. Бизга "Насаф"дан келганлар бор - Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, ...

4."Бунёдкор" футбол клуби очиқ акциядорлик жамоасти. Бу борада очиқ ва тўлиқ маълумотни бу ерда бера олмайман.

5.Мен жамоага ўтган мавсумда келганман. Жамоанинг трансфер ишларига селекция бўлимимиз жавоб беради.
Ориф Бахриев
"Эрудит Спорт"
21 ёшда.
Самарканд
Ассалом алейкум Бахром ака. Биламизки, ўтган мавсумда биринчи лигада "Бунёдкор-2" иштирок этиш этди. Янги мавсумда хам бу жамоани биринчи лигада кўрамизми ва қатнашса клубнинг мақсадлари кандай бўлади?

Бахромжон Давлатов
- Бош мақсадими - ўсмирлар ичидан асосий жамоа учун савияли футболчиларни етиштириб бериш.
Baxil
programmist
34 ёшда.
Toshkent
1.Жамоани ҳужум чизиғини кучайтириш учун нималарни қилиш керак, деб ўйлайсиз? Миржалол акага ҳужумчилар билан ишловчи ҳориждан ёрдамчи таклиф қилишни-ми ёки ёшлар жамоасидан иқтидорли уйинчиларни асосий таркибга жалб қилишни-ми?
2. Трифунович жуда яхши ҳужумчи, лекин узимиздан ҳам яхши тўпурар чиқса яхши бўлар эди. Терма жамоада ҳам, клубларда ҳам ҳужум борасида муаммолар бор. шунинг учун яхши ҳужум мураббийи таклиф қилишни иложи бор-ми?
3. “Бунёдкор” футбол клуби билан франциялик юлдуз Эммануэль Пети ҳамкорлик қилганди. Унинг жамоага қандай фойдаси тегди?
4.Томас Брдаричнинг вазифаси нималардан иборат бўлади?
5.“Бунёдкор футбол мактабига неча ёшдан қабул қилинади ва тошкентликлар учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Бахромжон Давлатов
1.Футболда алоҳида мураббийлар дарвозабонлар билан ишлашади. Миржалол Қосимоқ - яқин ўтмишдаги энг кучли футболчилардан бири. У ўз ишини жуда яхши билади. Унда ажойиб мураббийлар штаби бор. Ҳозирги кунда Қосимов ёш футболчиларга алоҳида эътибор қаратган. Айни пайтда Баҳодир Пардаев ҳужум чизиғини бемалол кучайтира оладиган даражада.

3.Пети билан мен клубга келгунгагача ҳамкорлик қилишган.

4.Брдарич футбол академиямизнинг Германиядаги каби кучли бўлиши учун бош-қошлик қилади.

5.Академияга 6 ёшдан қабул қиламиз. жар" стадионига ва академия раҳбари Лушан Сергей Ивановичга мурожаат этишингиз мумкин.
Djalaldinov azizbek
Talaba
18 ёшда.
Los Angeles, CA. Usa
"Бунёдкор"ни қачон кучли таркибда кўрамиз. Жамоанинг трансфер режалари ҳақида гапириб ўтсангиз.

Бахромжон Давлатов
- Ҳозирги кунда жамоа тарбияланувчиларининг таркибдан жой эгаллаши учун бор эътиборимизни қаратганмиз. Вақти келиб шу футболчилар кучли ва маҳоратли бўлиб етишишади. Трансфер бозоридаги ишларимиз давом этмоқда. Бу борадаги якуний гапни мавсум арафасида айтамиз.
тимур джасуров
аспирант
27 ёшда.
тошкент
Самвел Бабаян ҳақида қандай фикрдасиз? Уни мамлакатимиздаги энг яхши менежер деб ҳисоблайсизми?

Бахромжон Давлатов
- Ҳа, Сизнинг фикрингизга қўшиламан. У "Пахтакор"нинг ривожи учун жуда кўплаб ишларни амалга оширмоқда.
Арзиқулов Суннатулла
программист, бизнес
47 ёшда.
Тошкент
Футболда бизнесни ривожлантириш учун нималар қилиш керак? Балким командаларни хусусийлаштириш ва чет эллек хомийларга сотиш керакдир?

Бахромжон Давлатов
- Клубни профессионал этиб ривожлантириш керак. Профессионал жамоа ўзини-ўзи қоплаши керак.
xayitbek
o'qiman yani talaba
20 ёшда.
FARG'ONA
“Бунёдкор” таркибига янада машҳур, легионер ўйинчи келадими?

Бахромжон Давлатов
- Вақт кўрсатади...
gofurov muzaffar
tadbirkor
28 ёшда.
namangan
2012 йилда жамоада янги ўйинчилар пайдо бўладими?

Бахромжон Давлатов
- Ҳа, албатта.
Shamsiddin Otajonov
Talaba
22 ёшда.
Urganch/Xorazm
Ассалому алайкум Баҳром ака, жамоамиз “Барселона” клуби билан ҳамкорлик қилади, шундан фойдаланиб “Бунёдкор” ёшларини “Барселона”нинг "Ла Масиа"сида ўқитиш имкани борми, бу менимча ўзбек футболи ривожига катта фойда бўларди.

Бахромжон Давлатов
- Бизнинг тарбияланувчиларимизнинг келажакда кучли футболчи бўлиб етишиши керак. Бунинг учун ҳар қандай машаққатларга тайёрмиз.
OQILOV XOJIAKBAR
O'QUVCHI
18 ёшда.
TOSHKENT
“Бунёдкор” бу йил ОЧЛда ғалаба қозонишига имконият борми?

Бахромжон Давлатов
- Албатта, бекорга айтилмаган: Яхши ният, ярим давлат!
БЕк
Тадбиркор
31 ёшда.
Қарши
Баҳром ака, Сиз фаолият юритган жамоалар ичида қайси бири қадрли: “Машъал”, “Насаф” ёки “Бунёдкор”?

Бахромжон Давлатов
- Қаерда ишлашимдан қатъи назар мен ҳар жойда сидқидилдан ва профессионал тарзда ишлаганман. Мен ёшлигимдан ва ҳозиргача "Янгиер" жамоасига мухлислик қиламан.
Hikmatillo
harbiy
19 ёшда.
Farg'on Toshloq
“Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигаси турнирининг гуруҳ босқичидан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

Бахромжон Давлатов
- Мусобақа олдидан ҳамманинг имконияти бир хил.
Гайрат Усманов
тадбиркор
35 ёшда.
Тошкент ш
"Насаф"жамоасида булаётган хозирги узгаришлар Сизни ташвишга соллмаяпти-ми?.Ахир ушбу жамоага бефаркмассиз .

Бахромжон Давлатов
"Насаф"га Рўзиқул Бердиев бош мураббий этиб тайинланди. У жамоанинг ҳақиқий жонкуяри ва унинг етакчиси. У футболчиликдаги тажрибаси ва кучли мутахассислардан ўрганган тажрибасига эга. Ўйлайманки, у ишончни оқлай олади. Бердиевга ва "Насаф"га омадлар тилайман.
Гияс Джумамуратов
Электрик
21 ёшда.
Беруний шахри
Ассалому алайкум Баҳром ака. Милош Трифунович жамоага қайтадими ва ярим ҳимоя чизиғига кучли футболчи харид қилинадими?

Бахромжон Давлатов
Бу савол ҳозирча очиқ турибди. Маҳорати кучли бўлган янги легионер таклиф этамиз. Биз бу масала юзасидан жиддий иш олиб боряпмиз.
Аъзам Абдуллаев
Банк ходими
27 ёшда.
Тошкент шахар
Футбол ичидаги ва атрофидаги жирканч иллатлардан деб кайси бирини хисоблайсиз ?

Бахромжон Давлатов
Футболдаги ишончсизлик. Футболни севиш ва унга инсон борки тажрибаси билан ёндошиши керак.
Baxodir raupov
Oshpaz
22 ёшда.
Toshkent
Фан-клуб аъзосиман, лекин ҳали мухлислар билан хориж сафарларига борганим йўқ. Клуб билан чет элга бориш учун нима қилишим керак?

Бахромжон Давлатов
Биз барча мухлисларимизни хурмат қиламиз ва ушбу масалана яна қайта кўриб, яхшилаб ўрганиб чиқамиз.


********** ёшда.
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! “Бунёдкор” футбол клуби биринчи вице-президенти – бош директори Баҳромжон Давлатов Сиз азизлар билан мулоқотга киришишга тайёр. Биз томон жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Имкон қадар барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Демак, бошладик.

Бахромжон Давлатов