Онлайн конференция

Луиз Фелипе Сколари билан он-лайн конференция

www.fcbunyodkor.com


Жаноб Сколарига жуда кўплаб саволлар келиб тушди. Бироқ барча саволларга онлайн-конференция давомида жавоб олиш учун, ажратилган бир ярим соат вақт етмади. Бироқ Луиз Фелипе Сколари қолиб кетган барча саволларга қўшимча тарзда, алоҳида жавоб қайтаришга розилик берди. Яқин кунлар ичида веб-сайтимизда Сколари қолиб кетган саволларга жавоб қайтаради.

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Шухрат Исломов
талаба
22 ёшда.
Жиззах
Бош мураббий футболчилар учун биринчи навбатта ким бўлиши керак? Шунчаки мураббийми ёки янада яқин дўст бўлиши керакми?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Футболчилар ва мураббийлар ўртасида албатта дўстлик алоқалари ўрнатилиши керак. Чунки мураббий - жамоанинг бир бўлаги. Фақат бизнин функцияларимиз бошқача. Кимдир ҳурматда, яна кимдир иззатда бўлади. Ҳар ким ўз вазифасини бажариши керак.
Беҳзод Джамалов

20 ёшда.
Самарқанд
9 ноябрь куни туғилган кунингизни қандай нишонламоқчисиз?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Дўстларим даврасида ва оилам билан биргаликда одатий тарзда нишонламоқчиман.
Мубинхонов Мухаммадсолех
менеджер
25 ёшда.
Тожикистон, Душанбе
Сколари яна қайси машҳур футболчини "Бунёдкор"да кўришни орзу қилади?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири кубогини қўлга киритишда ёрдам бера оладиган футболчини жамоада кўришни хоҳлардим. Юлдуз футболчи бўлиши мен учун муҳим эмас.
Мамур Мамадалиев
Студент
20 ёшда.
Тошкент
Сиз бир неча Осиё клубларига мураббийлик қилгансиз. Ал-Шабаб, Ал-Қодсия,Қувейт, Ал-Аҳли,Жубило Ивата ва Бунёдкор. Сизнингча Бунёдкор учун Осиёдаги бошқа клублардан қандай яхши фазилатларни ўрганиши ёки аксинча ўргатиши керак?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
1984 йили амирликларда ишлаган пайтимда учта жамоа саҳро бағрида жойлагна битта стадионда шуғилланарди. Секин-аста янги стадионлар бунёд этилди. Арабларда бундан 20 йил аввал футбол ривожланиш босқичини бошлаган. Кучли легионерлар олиб келган, клубларга катта инвестициялар олиб киришган, сифатли майдонлар қурилган. Бу жараён айни пайтда Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.
Даврон Рахимов

20 ёшда.
Тошкент
Миллий таомларимиздан қайси бири Сизга ёқди? Ўзингиз ҳам таом тайёрлашни биласизми?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Ош ёқди, фақат ёғи камроғи. Агар ошни ёғи камроқ бўлса, у Бразилияда тайёрланадиган "Рио-Гранде до Сул" таомига ўхшаркан. Ўзим ҳам тамом тайёрлашни яхши биламан.
Begzod Eshonbuvakhanov
Student
18 ёшда.
Toshkent shahar
Сизни Мадриднинг "Реал" клубига таклиф этишса қандай жавоб айтган бщлардингиз, Сиз тайёрмисиз бундай ишга?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
"Реал"ни дунёнинг энг кучли бешта клубидан бири деб айта оламан. Мен ўз ишимни яхши кўраман. Қайсики жамоада ишлаётган бўлсам, қайси мамлакат жамоа бўлишидан қатъи-назар ўша клуб мен учун энг яхшиси.
azim
talaba
18 ёшда.
toshkent
Нима учун Хосе-Луис Вильянуэва Осиё Чемпионлар лигаси турнири заявкасига киритилмади. Ўзбекистон чемпионатида ҳам у асосан заҳирадан майдонга туширилмоқда.

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Ким кучли бўлса ўшани майдонга тушираман. Айни пайтда Анвар Солиев ўзининг яхши томондан кўрсата оляпти. Бу менинг танловим.
Темиров Хаётбек
Вактинчалик ишсиз
33 ёшда.
Наманган вил Косонсой
Сиз Португалия терма жамоасини бошқарган пайтларингизда, учрашувлар олдидан Португалия давлат мадҳиясини куйлаганингизнга гувоҳ бўлганмиз. Мен адашмадимми?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Ҳа, бу нарса бўлган. Португалия терма жамоаси билан биргаликда мадҳияни куйлаганман. Чунки бу давлат менга юракдан яқин эди.
Temirov Jahongir
student
16 ёшда.
Bukhara
2010 йили Осиё Чемпионлар лигаси турнирида “Бунёдкор”дан чемпионликни кутсак бўладими?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Агар янги мавсумга футболчилар билан тўғри шартнома имзолай олсак-да, Осиё Чемпионлар лигаси турнирида ғолиб чиқишимиз мумкин. Бизда яхши имконият бор.
Файзулла Муминов

31 год ёшда.
Ташкент
“Нефтчи” жамоаси ҳақидаги фикрингиз қандай?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
"Нефтчи" жамоаси Ўзбекистоннинг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Лекин бизга қарши учрашувда жамоанинг етакчи футболчилари жаҳорати туфайли майдонга туша олишмади. Шу боисдан ҳам ҳисоб йирик кўриниш олди. Умуман олганда, "Нефтчи" ҳақида ижобий фикр билдираман.
Shuhrat
Muhandis
28 ёшда.
Qosimov
Келажакда “Бунёдкор” билан шартномангизни узайтиришни режалаштирганмисиз?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
"Бунёдкор" билан шартномам 2010 йилда ўз ниҳоясига етади. Ундан кейин иккала томоннинг розилиги билан, яъни янги муддатнинг қанчалиги, молиявий томони ва бошқа деталлари инобатга олинади.
Husanjon Hasanov
ishchi
32 ёшда.
Istanbul
“Бунёдкор”нинг Ўзбекистон чемпионатидаги қайси учрашуви Сизга кўпроқ маъқул келди? Рақиб жамоалар таркибида тўп сурган футболчиларнинг қайсилари Сизга ёқди? Қайси мураббийнинг тактикаси Сизни хайрон қолдирди?
Сизни Туркияга таклиф этишгани ҳақидаги миш-мишларга қандай қарайсиз?
Сизда шахсий клуб тузиш истаги бўлганми?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
"Бунёдкор" иштирокидаги кўп ўйинлар маъқул келди. Лекин улар орасида "Жар" стадионида "Пахтакор"га қарши кечган баҳс яхши таассурот қолдирди. Биз бир киши кам бўлиб ўйнаб, кучли рақибни мағлубиятга учрата олдик. Рақибларимиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, асосан "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўйинлари ёқди. Халқаро учрашувлардан эса "Похан" клубининг сифатли ўйини маъқул келди.

Рақиб жамоалардан кўплаб футболчилар яхши таассурот қолдиришди. Мен клуб раҳбариятига айрим футболчиларни келаси йили клубга таклиф қилишни айтганман.

Мураббийлар ўз имкониятларидан ва қўл остидаги футболчилардан келиб чиққан ҳолда тактика танлашади. "Насаф" ва "Пахтакор" мураббийлари жамоани яхши шакллантиришган.

Туркия футболи раҳбарлари мени ўз давлатида фаолият кўрсатишимни истагандир. Аммо менга тўғридан-тўғри ҳеч ким бу борада таклиф билан чиқмаган, хатто агентимга ҳам.

Ҳеч қачон шахсий клуб очиш бўйича итсак бўлмаган. Мураббий сифатида ҳам бундай фикрни ҳеч қачон ўйлаб кўрмганман. Балки мураббийлик фаолиятимдан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўрарман. Лекин шуни айта оламанки, шахсий клуб яратиш имкониятим жудаям кам.
Akmal
student
18 ёшда.
Kiev
Жамоангизнинг қайси чизиқларини кучайтиришни режалаштиряпсиз?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
"Бунёдкор" жамоасининг ҳар бир футболчисга ҳурмат билан қарайман. Улар ҳам мен нимани талаб қилаётганимни билишади. Чемпионат сўнггида ҳозир бу ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Бу борада ўз фикримни раҳбариятга айтганман. Ҳозир бу ҳақда мен ва клуб раҳбарлари билишади.
Sharofiddin Togasharov
Dizayner
22 ёшда.
Qashqadaryo viloyati Kitob shahri
Сизнинг юртингизда 2014 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун Ўзбекистон терма жамоасида қандай ислохотларни олиб бориш керак, деб ўйлайсиз?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
2014 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун ҳозирданоқ чора-тадбирлар кўриш лозим. Клубларимиз моддий техник базаларини яхшилашлари лозим. Стадионлардаги аҳволни ўнглаш керак. Кучли легионерларни олиб келиш даркор. Ёшларга катта эътибор қаратиб, уларни ўзларига бўлган ишончини орттириш лозим.
Маъмур Мамадалиев
Студент
20 ёшда.
Тошкент
Саволим ёшлар терма жамоасига боғлиқ. Мисрдаги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоси таркибида тўп сурган Алекс Тейшейро Сизда қандай таассурот қолдирди? Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан эса кимларни алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардингиз?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Бразилия терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни қисқа лавҳаларини кўрдим. Бразилияда иқтидорли болалар кўп. Шу болалар Бразилия термасининг келажагидир. Алекс Тейшейро Бразилия ёшлар термасининг учта энг яхши футболчиларидан биридир. Балки энг яхшисиҳамдур. Алекс яқин йиллар ичида Европа клубларида пайдо бўлишига ишонаман.

Ёшлар терма жамоасининг фақатгина биргина учрашувини кўра олдим холос. Чунки ўша пайтда клубимизнинг ўйинларига тўғри келиб қолганди. Жамоа яхши. Юртингиз ёшларига фақатгина халқаро тажриба етишмади деб ўйлайман. Фикримча, келажакдаги ўзбек футболини ривожига қўйилган катта қадам.
Холбаев Фаррух Абдулвосидович
иктисодчи
32 ёшда.
Наманган вилояти Наманган тумани
Нима деб ўйлайсиз, мамлакатимиздаги фаолиятингиз давомида Ўзбек футболига нималар бера олдингиз ва юртимизда ўзингизга нималарни кашф қилдингиз?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Ўзбекистонга келишимдан олдин юртингиз ҳақида кам маълумотга эга эдим. Кейинчалик, мамлакатингизга келиб кўп нарсаларни кўрдим, ўргандим. Ўзбекистонда иқтидорли болалар кўп, шароитлар яхши. Яна қайтараман, хориждан кучли легионерларни олиб келиш керак ва шу орқали футболни кучайтириш керак. Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳар жабҳада шароитлар бор. Фақат улардан тўлақонли фойдаланиш керак.
Ахмаджон Иржанов
госслужащий
26 ёшда.
Урльск, Казахстан
Ўзбекистон чемпионати кучайтириш учун қандай йўл-йўриқлар, тавсиялар ва таклифлар берган бўлардингиз?
Нима учун “Бунёдкор” Чемпионлар лигаси чорак финалидаги жавоб учрашувида икки тўп фарқидаги устунликни ушлаб қололмади?

Луиз Фелипе СКОЛАРИ
Мен хоҳлардимки, ЎФФ клубларга жиддий талаблар қўйиши керак. Стадионларни яхшилаш керак. Клублар хориждан кучли легионерларни жалб этишлари ҳам мамлакатингизда футболни ривожланишига катта туртки берган бўларди. Терма жамоалар ўртасидаги халқаро ўйинларни кўпайтириш керак, хориждаги турнирларни кўпроқ иштирок этишлари керак.

"Похан" ўз майдонида бизга нисбатан кучлироқ эди. Бизнинг асосий айбимиз, иккинчи бўлим бошида ҳимояда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юборганимиз. Ушбу гол корейсларни ўйинини кучайтириб юборди.