Match-Center

Lokomotiv

3:1

BUNYODKOR

72' Kholmatov Akmal
83' Fomenko Arturos
88' Fomenko Arturos
3' Karpenko Viktor
Referee: Irmatov Ravshan. Stadium: Lokomotiv stadium.
Visitors: 3812.

Oliy liga - 2012. Matchday 22. Date: 08.10.2012 16:00.

Past meetings

Oliy liga - 2017 Matchday 15 25.06.2017 19:00 BUNYODKOR 1-0 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 30 23.11.2016 14:00 BUNYODKOR 0-1 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 15 01.07.2016 19:00 Lokomotiv 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 19 22.08.2015 19:00 BUNYODKOR 0-1 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 4 13.04.2015 16:00 Lokomotiv 3-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 18 28.08.2014 18:00 Lokomotiv 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 5 11.04.2014 18:00 BUNYODKOR 1-1 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 14 05.08.2013 18:00 Lokomotiv 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 13 04.07.2013 19:00 BUNYODKOR 1-1 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 5 22.04.2012 17:30 BUNYODKOR 1-1 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 23 16.10.2010 17:00 BUNYODKOR 1-0 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 4 09.04.2010 16:30 Lokomotiv 0-4 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 27 24.10.2009 17:00 BUNYODKOR 2-1 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 4 04.04.2009 16:00 Lokomotiv 0-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 23 03.10.2008 00:00 Lokomotiv 2-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 8 02.05.2008 00:00 BUNYODKOR 2-0 Lokomotiv match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 29 03.12.2007 00:00 Lokomotiv 2-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 2 17.03.2007 00:00 BUNYODKOR 3-1 Lokomotiv match-center

Text Commentary

' 22-турдан сўнг "Пахтакор" якка пешқадам бўлиб олди. Қолган турларда чемпионлик масаласи жудаям қизғин кечади.
' Ўйин тугади, 3:1. "Локомотив" ғалаба қозонди.
94' Алибобо Раҳматуллаев жуда чиройли тарзда уч футболчини алдаб ўтди ва жарима майдончасига пас оширди. Аммо Пардаевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
93' Ҳасанов узатган пасни Филипосян дарвозага йўллашга яқин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
90' Иброхим Рахимов Майдонга тушди.
90' Жора Оганесян Майдонни тарк этди.
88' Оганесян тепган тўп рикошет бўлиб дарвоза томон йўналди. Тўпни Нестеров қайтарди. Бироқ тўпга биринчи бўлиб етиб келган Фоменко "Локомотив"нинг учинчи голини йўллади - 3:1.
87' Артурос Фоменко ГОЛ!
86' Футболчилар ўртасида даҳанаки жанг бўлиб ўтди ва ўйин маълум вақтга тўхтатб қолдию
82' Жарима майдончасига оширилган пасни қабул қилиб олган Артурос Фоменко ўткир бурчак остида Нестеров дарвозасига аниқ йўллади. ва "Локомотив"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1.
81' Артурос Фоменко ГОЛ!
80' Шораҳмедов узатган пасни Тўраев дарвозага йўллади. Аммо озгина ноаниқ.
80' Алибобо Раҳматуллаев ўйинга киришиб кетди. Унинг дарвозага зарба йўллашига Жабборов имкон бермади.
78' Шораҳмедов узатган пасни Ҳасанов дарвоза томон йўллади. Аммо тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
77' Тожиев томон узатилган пасга тезлик билан чиқиб келган Нестеров тўпни эгаллаб олди.
77' Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ҳужумкорликка урғу беришиб, ҳужумчиларни майдонга туширишди.
76' Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
76' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
75' Артурос Фоменко Майдонга тушди.
75' Максим Казанков Майдонни тарк этди.
74' Жора Оганесян Иброхимовга нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
74' "Бунёдкор" яна ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Алибобо Раҳматуллаев аниқ паси билан Мурзоевни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Камолиддиннинг зарбасини Бугало тўсиб қолди.
73' Тожиев ошириб берган пасни дарвозага яқин нуқтадан Акмал Холматов аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
73' Акмал Холматов ГОЛ!
72' Оганесяннинг кучли зарбаси Иброхимовга тегиб майдонни тарк этди.
71' Алибобо Раҳматуллаев ўзи учун ўзи жуда қулай вазият яратди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бугало тўпни эгаллаб олди.
68' Шадрин яхши имокниятга эга эди. Аммо унга Дилшод Жўраев имкон бермади.
68' Мурзоевга нисбатан Тўхтахўжаев ўйин қоидасини бузди. Аммо Эрматов жим!
67' "Локомотив" аъзоларига тўп тушиши биланоқ улар фақат олдинга тепиб, ҳужумга эътибор қаратишмоқда.
62' Холматовнинг жарима зарбасини Нестеров қайтариб қолди.
61' Ўйин анчайин жонланиб кетди.
59' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
59' Ян Козак Майдонни тарк этди.
58' "Локомотив" кескин ва ўта ҳавфли ҳужум ташкил этди. Аввалига Казанков тепган тўп Нестеровнинг қўлларига тегиб, дарвоза устунидан қайтди. Такрорий зарбани Холматов йўллади. Бу сафар зарбага аниқлик етишмади.
57' Шадирн анча олдинга ўтиб кетганди. Бироқ Дилшод Жўраев унга етиб олиб, тўпни олиб қўйди.
55' Жасур Ҳасанов кучли зарба билан ўткир бурчакдан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Бироқ тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
53' Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан "қочиб" кетди ва тўпни Тўраевга узатди. Лутфулланинг зарбаси эса Дилшод жабборовга тегиб қайтди.
52' Энди "Бунёдкор" ҳужумга ўтди. Мурзоев Бугалонинг устидан оширган ҳолда тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Бироқ тўп бироз юқорироқдан ўтиб кетди.
51' "Локомотив" аъзолари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Бироқ Жора Оганесян ва Шадрин бир-бирларига ҳалал бериб қолишди.
48' "Бунёдкор" аъзолари хавфли жарима зарбаси амалга оширишди. Бироқ Бугало тўпни қайтаришга эришди.
46' Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
46' Анвар Ғофуров Майдонни тарк этди.
46' Александр Шадрин Майдонга тушди.
46' Садриддин Абдуллаев Майдонни тарк этди.
46' Жамоалар таркибида ўзгаришлар юз берди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
45' Казанковнинг зарбаси Нестеровга қийинчилик туғдиргани йўқ.
44' Дилшод Раҳматуллаевнинг чамаси 22 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
42' Ўйин суръати анча юқори.
37' Карпенко узоқ масофадан туриб Ҳасановни ажойиб пас билан таъминлади. Бироқ Жасурнинг зарба беришига Иномов йўл қўймади.
33' "Локомотив" аъзоларида тўрт бор қулай имконият бўлди. Аввалига Оганесян, кейин Казанков ундан сўнг эса Абдуллаев тепган тўплар йўлига ҳимоячиларимиз тўғаноқ бўлаверишди. Садриддиннинг сўнгги зарбасини эса Нестеров эгаллаб олди.
32' Анвар Ғофуров Жора Оганесянга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди. Бунгача 16-дақиқада Саҳоб Жўраев ҳам сариқ карточка ишлаб олганди.
30' Шораҳмедов-Иброхисов комбинациясидан сўнг Карпенко қулай вазиятга чиқарилди. Бироқ Викторнинг тезлиги бироз панд берди.
27' Мурзоев ва Козакда ажойиб имкониятлар. Омад очиқчасига футболчиларимизга кулиб боқмаяпти.
22' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. Карпенконинг кучли зарбасини Бугало майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
18' "Бунёдкор" ҳужумга ўтди. Иброхимов тепган тўпни Бугало қайтаришга эришди. Такрорий зарбани Мурзоев йўллади. Бу сафар ҳам тўп Бугало қўлларидан дарвоза устунига тегиб ўйинга қайтди.
10' "Локомотив" аъзолари ажойиб имконият. Жора Оганесян тепган тўпни Нестеров қайтаришга эришди. Такрорий зарбани беришга Тожиев кечикди.
06' "Бунёдкор" вакилларида яна бир ажойиб вазият. Бироқ Камолиддин Мурзоев бу имкониятдан самарали фойдалана олмади.
04' Бурчакдан Жасур Ҳасанов томонидан ошириб берилган тўпни Виктор Карпенко боши билан Бугало дарвозасига тўғрилаб юборди ва ҳисобни очди.
03' Виктор Карпенко ГОООООООООООООООООООООООООООЛ!!!
03' Козак биргина паси билан Карпенкони олдинга бошлади. Бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юборишди.
02' Жора Оганесян чап қанотда Холматовни олдинга бошлади. Бироқ Акмалга ҳимоячиларимиз имкон беришмади.
01' Диққат, ўйин бошланди!!!
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Локомотив" қизил рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса яшил рангли футболкаларда майдонга чиқиб келишди.
' ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев
Учрашув назоратчиси: Владимир Штерн (барчаси - Тошкент)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
19.Жасур Ҳасанов
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
9.Илҳом Шомуродов
10.Шавкат Саломов
24.Баҳодир Пардаев
27.Алибобо Раҳматуллаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "ЛОКОМОТИВ" ТАРКИБИ:
1.Павел Бугало
6.Дилшод Раҳматуллаев
7.Садриддин Абдуллаев
8.Максим Казанков
9.Зайниддин Тожиев
10.Жора Оганесян
13.Рустам Аъзамов
15.Акмал Холматов
19.Ислом Иномов
20.Ислом Тўхтахўжаев
24.Дилшод Жабборов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
30.Артур Парванов
2.Артурос Фоменко
11.Александр Шадрин
17.Иброхим Раҳимов
18.Собир Усмонхўжаев
22.Шерзод Шарипов
27.Ильдар Магдеев

Бош мураббий: Равшан Муқимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари ўйинолдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
' Ҳаво ҳарорати таҳминан +20 даража илиқ.
' Майдон ҳолатига жуда-жуда хавас қилиш мумкин. Мактаб баҳосида +5 қўйсак ҳам кам.
' Компьютеримиз "Локомотив" стадиони медиа-трибунасига жойлашган ва Сиз азизлар учун матнли он-лайн трансляция қилишга тайёрмиз.
' Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

Lokomotiv BUNYODKOR
Bugalo Pavel
Rahmatullaev Dilshod
Abdullaev Sadriddin 46
Kazankov Maksim 74
Tojiev Zayniddin
Oganesyan Jora 90
A'zamov Rustam M.
Kholmatov Akmal
Inomov Islom
Tukhtakhujaev Islom
Jabborov Dilshod
Shadrin Aleksandr 46
Fomenko Arturos 74
Rakhimov Ibrokhim 90
Nesterov Ignatiy
Shorahmedov Akmal
Gafurov Anvar 46
Ibrokhimov Javlon
Turaev Lutfulla
Filiposyan Artyom
Murzoev Kamoliddin
Hasanov Jasur Arziqulovich
Karpenko Viktor 76
Juraev Sahob
Kozak Jan 60
Juraev Dilshod 46
Rahmatullaev Alibobo 60
Pardaev Bahodir 76
Head Coaches
Muqimov Ravshan Kasimov Mirjalol