Match-Center

Nasaf

0:0

BUNYODKOR

Referee: Ismailov Marat. Stadium: Central stadium Nasaf.
Visitors: 6881.

Oliy liga - 2012. Matchday 17. Date: 26.08.2012 19:30.

Past meetings

Oliy liga - 2017 Matchday 18 18.08.2017 19:00 Nasaf 0-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2017 Matchday 3 04.07.2017 19:00 BUNYODKOR 3-2 Nasaf match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 25 15.10.2016 17:00 BUNYODKOR 1-0 Nasaf match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 10 28.05.2016 19:30 Nasaf 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 27 26.10.2015 17:00 Nasaf 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 12 07.06.2015 19:00 BUNYODKOR 0-0 Nasaf match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 21 25.09.2014 18:00 BUNYODKOR 1-2 Nasaf match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 8 19.05.2014 19:00 Nasaf 2-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 25 03.11.2013 14:00 Nasaf 1-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 2 08.03.2013 17:00 BUNYODKOR 3-0 Nasaf match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 10 16.06.2012 19:00 BUNYODKOR 0-0 Nasaf match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 16 13.08.2011 20:00 Nasaf 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 11 11.06.2011 19:00 BUNYODKOR 2-1 Nasaf match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 22 02.10.2010 19:00 Nasaf 0-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 5 28.07.2010 19:30 BUNYODKOR 5-0 Nasaf match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 19 24.08.2009 19:00 BUNYODKOR 2-1 Nasaf match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 12 03.07.2009 19:30 Nasaf 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 20 13.08.2008 00:00 BUNYODKOR 4-0 Nasaf match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 11 26.05.2008 00:00 Nasaf 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 18 27.08.2007 18:00 Nasaf 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 13 18.06.2007 00:00 BUNYODKOR 3-0 Nasaf match-center

Text Commentary

' Эътиборингиз учун раҳмат.
' Учрашув анчайин ҳужумкор руҳда ўтган бўлса-да, ҳеч бир жамоага ҳисобни очиш насиб этмади.
' Ўйин тугади - 0:0
90+1' Тўраевнинг супер пасидан сўнг Мурзоев қулай вазиятга чиқди. Аммо негадир Мурзоев тўхтаб қолди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
89' Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
87' Иброхимов биргина пас билан Ҳасановни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Жасур бу сафар ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
86' Иван Бошкович қулай вазиятга чиқиб борди. Лекин Хайрулла Каримов тўпни ундан олиб қўйиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.
85' "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари сўнгги дақиқаларгача жамоасининг ғалабасига ишонишган ҳолда уларни қизғин қўллаб-қувватлаб туришибди.
84' Карпенко ва Саломов ақлли ўйнашиб, Ҳасановни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Жасур ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.
82' Мурзоев ўнг қанотда ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетди ва тўпни Карпенкога қулай тарзда тўхтатиб берди. Викторнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди.
80' Майдоннинг ҳар бир қарич жойида кураш аянчли ўтмоқда.
77' Жасур Ҳасановнинг узоқ масофадан ерлатиб йўллаган зарбасини Зухуров эгаллаб олди.
76' Иван Бошкович Майдонга тушди.
76' Владимир Шишелов Майдонни тарк этди.
75' Раимқулов тўпни ортга дарвозабонга ноқулай етказди. Зухуров қийналган ҳолда тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
74' Шишелов яқин масофадан қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
72' Нестеров биргина зарба билан Жасур Ҳасановни олдинга бошлади. Жасур марказда турган Тўраевни тўп билан таъминлади. Лутфулланинг кучли зарбасини Зухуров тўсиб қолди.
70' Тезкор қарши ҳужумда Карпенко тўпни тўхтатиб қололмади.
68' Виктор Карпенко чамаси 26 метрлардан зарба йўллади. Зухуров осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
66' Саломовнинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам дарвоза томон йўналтирилди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Иброхимов дарвозага такроран йўллади. Бу сафар ҳам тўп йўлига футболчилар тўғаноқ бўлишди.
64' Мурзоев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди. Бироқ Ботир Қораев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
62' Саҳоб Жўраев Фозил Мусаевга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
61' Мақсуд Каримовнинг чап қанотдан оширган пасини Шишелов ўтказиб юборди ва тўп Геворкянга келиб тушди. Артурнинг тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбасини Нестеров икки уринишда эгаллаб олди.
59' Шавкат Саломовнинг бурчак зарбаси тўппа-тўғри дарвозага йўналтирилди. Зухуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
58' Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
58' Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
57' Карпенко узатган тўп Солиев томон келаётганди. Бироқ Алишер Юсупов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
55' Юнусов жарима майдончамиз томон ёриб кирди. Лекин у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
53' Шишеловнинг ўткир бурчакда туриб йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
52' Артур Геворкян тепган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
50' Жасур Ҳасанов тўп оширган жойда Солиев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
49' "Насаф"нинг қарши ҳужуми. Артур Геворкяннинг кучли тўп ошириши Хайрулла Каримовга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Рикошет бўлган тўп "Бунёдкор" дарвозасига кириб кетаётган бир паллада Нестеров қўллари билан ташланиб уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
48' Виктор Карпенконинг жарима зарбаси кучсизроқ чиқди.
47' Эркин Бойдуллаев Саломовга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилган Бойдуллаев огоҳлантирилди.
46' Жасур Ҳасанов Майдонга тушди.
46' Ян Козак Майдонни тарк этди.
' Иккинчи бўлим бошланди.
' Иккинчи тайм бошланиш арафасида. Бу пайтда "Бунёдкор" сафида ўзгариш юз бермоқда.
' Биринчи бўлим тугади. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Карпенко узатган тўпни Солиев боши билан дарвозага йўллади. Лекин зарба кучсиз чиқди.
42' Ўйин темпи жудаям юқори. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.
38' "Насаф" вакиллари бурчак зарбасини тезкорлик билан ўйинга киритишди. Натижада Геворкян жарима майдончаси ичида тўпни шерикларига зарб билан етказиб берди. Ҳайриятки тўпни дарвозага буриб юборадиган футболчи топилмади.
37' Жарима зарбасидан тепилган тўпни Саломов эгаллаб олди ва рақибни алдашга тушиб кетди. Лекин у тўпни йўқотди.
36' Саҳоб Жўраев бир футболчини алдаб ўтиб, Фозил Мусаевни ҳам ортда қолдирди. Бироқ Мусаев уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.
34' "Насаф" яна бир бор хавфли ҳужум ташкил этди. Фозил Мусаев ҳимоячилар таъқибидан илгарилаб кетди. Тўп учун курашга Нестеров чиқиб келди ва "подкат" услубида уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
32' Артём Филипосян ва Владимир Шишелов Филипосян ва Шишелов бир-бирлари билан тортишиб қолишди. Қанот ҳаками билан маслаҳатлашган Исмоилов ҳар иккала футболчини огоҳлантирди.
31' "Насаф" қарши ҳужумга ўтди. "Аждарлар"нинг уч футболчиси "Бунёдкор"нинг икки аъзосига қарши. Якуний зарбани Геворкян йўллади. Нестеровга тасанно! Зарбани тўсиб қолди.
30' Переплёткинсга қарши Шораҳмедов кўп бора тер тўкяпти.
28' Переплёткинс жарима майдончамизга кириб бораётган Юнсуовга тўпни қойилмақом тарзда узатиб берди. Юнсуовнинг зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.
26' Иброхимов тўпни рақибдан олиб қўйди ва уни Тўраевга узатди. Лутфулла эса ҳужумни тезкор жонлантириш мақсадида олдинга интилаётган Саломов томон тўпни оширди. Бироқ бу тўп оширилиши ноаниқ бўлди. Акс ҳолда Саломов жудаям қулай вазиятга чиқиб борарди.
23' Переплёткинснинг ўнг қанотдан тепган тўпи Шишелов томон борди. Бироқ Шишелов тўпга тегинмади ва уни ўтказиб юборди. Бундай ҳолатни кутмаган Нестеров тўпни икки уринишда, қийинчилик билан эгаллаб олди.
21' Саломов шериги Козак билан "девор" услубида ўйнаб, рақиб жарима майдончасига кириб борди. Бироқ у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
20' "Бунёдкор" аъзолари тўпни ўз назоратларида сақлашиб, "Насаф"нинг ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишмоқда.
19' "Насаф" бурчакдан хавфли тўп оширди. Шишеловнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров қўллари билан уриб юборишга эришди.
18' Қарши ҳужум. Юнусов-Шишелов тандеми Шораҳмедов ва ва Каримовга қарши чиқишди. Яхшиямки, Шораҳмедов рақибдан тўпни олиб қўйди.
17' Карпенконинг бурчак зарбаси тўппа-тўғри дарвоза томон йўналтирилди. Бироқ яқин устунни пойлаб турган Геворкян боши билан тўпни қайтарди.
15' Переплёткинснинг ўнг қанотдан узатган пасини Шишелов боши билан дарвозага йўллади. Володянинг зарбаси ноаниқ чиқди.
13' Карпенконинг олис масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
10' Карпенко ўнг қанотдан тўп оширди. Лутфулла Тўраев ва Шавкат Раимқулов тўп учун курашда тўқнашиб кетишди. Раимқулов жароҳат бошидан жароҳат олди.
08' Шавкат Саломов Саломов рақиби Алишер Юсуповга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
06' Ўйин анча шиддатли ва кескин руҳда ўтмоқда.
05' Тўраев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
04' Артур Геворкян ўнг қанотдан чиройли пас оширди. Аммо тўпни қабул қилиб олаётган Шишелов уни қўли билан ўйнади.
02' Карпенко узоқ масофадан зарба беришга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ ҳимоячилар унга имкон беришмади.
01' Учрашув бошланди.
' "Бунёдкор" оқ, "Насаф" кўк-оқ йўл-йўл, ҳакамлар гуруҳи эса сариқ либосда майдонга чиқиб келишмоқда.
' Стадионда мухлислар сони у қадар кўп эмас, таҳминан - 5-6 минг атрофида!
' Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' "Насаф" фан-клуби сардори "аждарлар"нинг ўрган турдаги энг яхши футболчиси деб топилган Алишер Юсуповга эсдалик совғалар топширди.
' УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР:
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров ва Олимбой Жумаев (иккаласи – Навоий)
Захира ҳаками: Азиз Асимов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Владимир Штерн
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Илҳом Шомуродов
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
19.Жасур Ҳасанов
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' “НАСАФ” ТАРКИБИ:
42.Муроджон Зухуров
3.Шавкат Раимқулов
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
8.Андрейс Переплёткинс
16.Алишер Юсупов
17.Артур Геворкян
18.Фозил Мусаев
20.Эркин Бойдуллаев
27.Илҳом Юнусов
55.Владимир Шишелов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Элдорбек Суюнов
9.Иван Бошкович
10.Кенжа Тўраев
21.Суҳроб Неъматов
22.Шохруҳ Гадоев
23.Мирзакамол Камолов
28.Элдор Бойматов

Бош мураббий: Усмон Тошев
' Марҳамат, жамоалар таркиби билан танишиб олинг!
' Айни пайтда жамоалар ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги 17-турнинг марказий учрашуви бошланади.
' Қарши шаҳридаги марказий стадиондан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

Nasaf BUNYODKOR
Zukhurov Murod
Raimkulov Shavkat
Karimov Maqsud
Qoraev Botir
Perepletkins Andreys
Yusupov Alisher
Gevorkyan Artur
Musaev Fozil
Boydullaev Erkin
Yunusov Ilhom
Shishelov Vladimir 76
Boshkovic Ivan 76
Nesterov Ignatiy
Shorahmedov Akmal
Karimov Hayrulla
Ibrokhimov Javlon
Salomov Shavkat 89
Turaev Lutfulla
Filiposyan Artyom
Soliev Anvarjon 58
Karpenko Viktor
Juraev Sahob
Kozak Jan 46
Hasanov Jasur Arziqulovich 46
Murzoev Kamoliddin 58
Melziddinov Ruslan 89
Head Coaches
Toshev Usmon Kasimov Mirjalol