Match-Center

Kyzylkum

2:2

BUNYODKOR

44' Urunov Gulom (П)
89' Shikhov San'at
11' Soliev Anvarjon (P)
76' Pardaev Bahodir
Referee: Kovalenko Valentin. Stadium: Progress stadium.
Visitors: 4687.

Oliy liga - 2012. Matchday 2. Date: 26.03.2012 16:00.

Past meetings

Oliy liga - 2017 Matchday 20 08.09.2017 18:00 Kyzylkum 3-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2017 Matchday 5 06.04.2017 18:00 BUNYODKOR 0-1 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 26 22.10.2016 18:00 Kyzylkum 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 11 10.06.2016 19:00 BUNYODKOR 2-0 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 17 07.08.2015 19:00 BUNYODKOR 2-1 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 2 22.03.2015 16:00 Kyzylkum 0-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 14 03.08.2014 19:30 Kyzylkum 0-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 1 15.03.2014 19:00 BUNYODKOR 2-1 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 24 29.10.2013 16:00 BUNYODKOR 4-0 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 3 17.03.2013 16:00 Kyzylkum 0-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 25 17.11.2012 14:00 BUNYODKOR 3-0 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 19 09.09.2011 19:00 BUNYODKOR 3-1 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 8 15.05.2011 17:00 Kyzylkum 1-4 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 21 25.09.2010 16:30 Kyzylkum 1-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 6 23.04.2010 18:00 BUNYODKOR 1-1 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 29 05.11.2009 14:30 Kyzylkum 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 2 06.03.2009 17:00 BUNYODKOR 4-0 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 26 04.11.2008 17:00 BUNYODKOR 1-0 Kyzylkum match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 5 13.04.2008 00:00 Kyzylkum 1-5 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 25 02.11.2007 15:00 Kyzylkum 0-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 6 21.04.2007 00:00 BUNYODKOR 2-0 Kyzylkum match-center

Text Commentary

' Он-лайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 2:2
90+2' Виктор Карпенконинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини Эркин Жабборов қўлидан чиқариб юборди. Такрорий зарбани Пардаев йўллади. Аммо Баҳодирга озгина аниқлик етишмади.
90+1' Лутфулла Тўраевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
90' Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88' Феруз Бобоқулов Шиховнинг ўнг қанотдан оширган тўпи ҳимоячилардан ўтиб, Феруз Бобоқуловга тушди. У эса аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
86' Пардаевнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
85' Илья Ильин Майдонга тушди.
85' Шерали Жўраев Майдонни тарк этди.
84' Феруз Бобоқулов Майдонга тушди.
84' Тимур Васильев Майдонни тарк этди.
84' Санъат Шиховнинг чамаси 26 метрлар узоқликдан жарима зарбасидан йўллаган тўпини Нестеров уриб юборди.
82' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
82' Ян Козак Майдонни тарк этди.
81' "Қизилқум" аъзолари чамаси 30 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепишди. Аммо ноаниқ.
79' Тимур Васильев Саҳоб Жўраевга нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
78' Иномжон Отабоев Майдонга тушди.
78' Ғулом Ўрунов Майдонни тарк этди.
76' Виктор Карпенконинг ўнг қанотдан оширган пасини Баҳодир Пардаев эгаллаб олди ва яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:2.
75' Баҳодир Пардаев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
73' "Қизилқум"нинг қарши ҳужуми. Хайрулла Каримов хавфни бартараф этди.
72' Дэвид Карни Майдонга тушди.
72' Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
71' Карпенконинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини Жабборов катта қийинчилик билан эгаллаб олди.
69' Козак оширган тўпни Жабборов эгаллаб олди.
68' Ўйин анча жонланиб кетди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа тезкорлик билан ҳужумга ўтиб турибди.
65' Тимур Кагиров майдонда ётибди. Йўқ жойдан у чўзилиб ётиб олди.
63' Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
63' Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
62' Мурзоев фаол ҳаракат қилиб, рақибдан тўпни олиб қўйди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
60' Шихов узатган тўп анча ҳавфли кўриниш олди. Филипосян тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
59' Майдонга тушиш учун Баҳодир Пардаев тайёргарлик кўрмоқда.
58' "Қизилқум" вакиллари бутун жамоа бўлиб ҳимояланишган ва қарши ҳужумда пайт пойлашмоқда.
54' Бобожоновнинг алдамчи ҳаракатлари эвазига Власичев қулай вазиятга чиқарилди. Бироқ Андрей тепган тўп ноаниқ чиқди.
51' Эркин Жабборов тўпни қўлидан чиқариб юборди. Унинг бахтига ҳакам хуштагини чалиб, ўйин қоидаси бузилганлигини қайд этди.
50' Козак тепган тўп Боқиевга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
49' Майдон эгалари ўйин вақтини чўзишга уринишмоқда.
48' Тимур Васильев тепган тўпни Нестеров эгаллаб олди.
47' Яна бир зарба. Бу сафар Саҳоб Жўраев тепган тўпни Эркин Жабборов эгаллаб олди.
46' Саломовнинг олис масофадан тепган тўпни дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида чиқиб кетишмоқда.
44' Тимур Кагиров Ғулом Ўриновнинг бурчакдан оширган тўпини Тимур Кагиров боши билан дарвоза тўрига йўллади. Ҳисоб тенглашди - 1:1.
40' Ян Козакка бирозгина тезлик етишмади. Акс ҳолда у дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.
38' Солиевнинг бош билан оширган пасини Анвар Ғофуров дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.
36' Лекин бу рақибнинг тўпсизланганидан. Боиси Миржалол Қосимов шогирдлари тўпни ўз назоратларида жуда узоқ вақт ушлаб туришибди.
35' Ўйин суръати бироз тушгандек...
32' Анвар Ғофуровнинг ўнг қанотдан оширган паси аниқ бўлганида борми... ҳисоб 0:2га ошиши ҳеч гап эмасди.
31' Азамат Бобожоновнинг чамаси 18 метрлардан йўлланган кучли зарбасини Игнатий Нестеров эгаллаб олди.
29' Артём Филипосян Тимур Васильевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Артём Филипосян огоҳлантирилди.
25' Лутфулла Тўраев майдон марказида Ян Козак билан жуда ажойиб тандем ҳосил қилган. Улар иккала қанотни тез-тез тўп билан таъминлаб туришибди.
22' "Бунёдкор" вакиллари қисқа-қисқа паслар билан тўпни ўз назоратлари остида эгаллаб туришибди.
19' Карпенконинг ўнг қанотдан узатдан тўпига Солиев зарба берди. Аммо кутилмаганда тўп Мурзоевга тегиб қайтди.
17' Азамат Бобожонов тезкорлик билан Саҳоб Жўраевдан ўтиб кетди. Бироқ Хайрулла Каримов тўсиғида тўхтади!
15' "Бунёдкор"нинг қанҳот футболчилари жудаям фаол ҳаракат қилишмоқда.
14' Энди "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Саломов тўп узатган жойга Карпенко етиб келди аммо тўпни ўзига бўйсундура олмади.
13' Қарши ҳужум. Власичев биргина паси билан Шиховни қулай вазиятга чиқариши мумкин эди. Аммо Филипосян тўп йўналишини сезди ва уни эгаллаб олди.
12' 11 метрлик жарима зарбасини Анваржон Солиев бажарди. Унинг зарбаси дарвоза устунига теккан ҳолда тўрга бориб тушди - 0:1.
11' Анваржон Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
10' Бурчакдан оширилган тўпни ҳаммадан баланд сакраган Ян Козак боши билан дарвозага буриб юборди. Дарвоза тўрига кириб кетаётган тўпни Шерали Жўраев қўли билан қайтариб қолди. Пенальти!
10' Энди Карпенко дарвозани мўлжалга олди. Бироқ ҳимоячиларга теккан тўпдан сўнг меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.
10' Кетма-Кет зарбалар... Солиев тепган тўпни Жабборов ушлаб қолди.
09' Ғулом Ўрунов оширган пасни Хайрулла Каримов боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
08' Саломовнинг чамаси 24 метрлардан жарима зарбасидан йўллаган тўпини Жабборов қийинчилик билан ушлаб қолди.
07' Ҳайриятки ҳеч ким жароҳат олмай, ҳар иккала футболчи ҳам сафга қайтишди.
05' Анваржон Солиев олдинга ўтаётган вазиятда Тимур Кагиров билан тўқнашиб кетди ва ҳар иккала футболчи жароҳат олишди. Ҳозирда уларга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
04' "Қизилқум"нинг илк ҳужуми чап қанотдан уюштирилди. Бироқ Лутфулла Тўраев рақибдан тўпни олиб қўйишга эришди.
03' "Бунёдкор" илк дақиқалардан бошлаб ҳужумга ўтган. Бу сафар Карпенко зарба йўллади. Бироқ Эркин Жабборов тўпни эгаллаб олди.
02' Ян Козак абжирлик билан рақибдан ўтиб кетиб, тўпни Саҳоб Жўраевга узатди. Саҳобнинг кучли зарбасига салгина аниқлик етишмади.
01' Тезкор ҳужум. Мурзоевнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
01' Камолиддин Мурзоев ва Анваржон Солиев тўпга тегинишган ҳолда ўйинни бошлаб беришди. Диққат!!!
' Учрашув бошланмоқда.
' Жамоа сардорлари Тимур Кагиров ва Виктор Карпенко мамлакатимиз мадҳияси садолари остида давлат байроғимизни кўтаришмоқда.
' "Қизилқум" клуби президенти нутқ сўзлаб, иккала жамоага ўйин олдидан омад тилади.
' Таҳминан 5 минг мухлисга мўлжалланган стадион деярли тўлиб бўлди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Қизилқум" кўк рангли либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил либосларда.
' Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' Айни пайтда "Прогресс" стадионида чемпионатнинг тантанали очилиш маросимига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтмоқда.
' Йўл узоқлигига қарамасдан "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари ҳам Зарафшон шаҳрига етиб келишган ва улар меҳмонлар учун ажратилган сектордан жой эгаллашди.
' Ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанот ҳакамлар: Руслан Серазетдинов, Маъмур Саидқосимов (барчаси - Тошкент)
Захира ҳаками: Исҳоқ Иброҳимов (Нукус)
Учрашув назоратчиси: Булат Галеев (Урганч)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
17.Камолиддин Мурзоев
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

Захирадагилар:
25.Нодир Иброхимов
7.Дэвид Карни
11.Эмиль Кенжисариев
18.Славолюб Жоржевич
19.Яннис Мандзукас
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "ҚИЗИЛҚУМ" ТАРКИБИ:
1.Эркин Жабборов
26.Аваз Агалиев
28.Рустам Боқиев
4.Тимур Кагиров
2.Алишер Саматов
23.Шерали Жўраев
7.Андрей Власичев
25.Ғулом Ўрунов
8.Азамат Бобожонов
15.Тимур Васильев
30.Санъат Шихов

Захирадагилар:
33.Элдор Тожибоев
17.Илья Ильин
3.Иномжон Отабоев
6.Фарруҳ Ҳайдаров
9.Азизжон Абдуллаев
11.Тўлқин Мирзаев
10.Феруз Бобоқулов

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Иккала жамоа аъзолари ҳам майдонга чиқиб келишган ва ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди. Шунингдек, Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ҳам чигалёзди машқларини бажаришмоқда.
' Майдоннинг ҳолати беш балли тизимда уч баҳога лойиқ. Майдон текис кўринса-да, деярли 90 фоиз жойда ҳали майсалар униб чиқмаган.
' Зарафшон шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати +18 даража илиқ атрофида. Эрталаб бу ерда майин ёмғир ёғиб ўтди.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг 2-тур доирасидан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувига старт берилади.
' "Бунёдкор" матбуот хизмати компьютери Зарафшондаги "Прогресс" стадионининг медиа-трибунасига ўрнатилган.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

Kyzylkum BUNYODKOR
Jabborov Erkin
Agaliev Avaz
Boqiev Rustam
Kagirov Timur
Samatov Alisher
Juraev Sherali 88
Vlasichev Andrey
Urunov Gulom 78
Bobojonov Azamat
Vasilev Timur 84
Shikhov San'at
Otaboev Sarvar 78
Boboqulov Feruz 84
Ilin Ilya 88
Nesterov Ignatiy
Karimov Hayrulla
Gafurov Anvar
Salomov Shavkat 72
Turaev Lutfulla
Filiposyan Artyom
Soliev Anvarjon 63
Karpenko Viktor
Juraev Sahob
Kozak Jan 82
Murzoev Kamoliddin
Pardaev Bahodir 63
Carney David 72
Melziddinov Ruslan 82
Head Coaches
Haydarov Ravshan Kasimov Mirjalol

Video