Match-Center

BUNYODKOR

2:0

Pakhtakor

53' Salomov Shavkat
63' Kozak Jan
Referee: Irmatov Ravshan. Stadium: Jar stadium.
Visitors: 7341.

Oliy liga - 2012. Matchday 12. Date: 26.06.2012 19:00.

Past meetings

Oliy liga - 2017 Matchday 26 26.10.2017 17:00 Pakhtakor 1-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2017 Matchday 11 17.05.2017 19:00 BUNYODKOR 1-1 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 22 17.09.2016 18:30 Pakhtakor 2-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 7 29.04.2016 19:00 BUNYODKOR 3-0 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 26 21.10.2015 17:00 BUNYODKOR 2-0 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 11 31.05.2015 19:30 Pakhtakor 1-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 26 07.11.2014 14:00 BUNYODKOR 2-3 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 13 05.07.2014 19:30 Pakhtakor 3-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 15 10.08.2013 19:00 BUNYODKOR 1-2 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 12 30.06.2013 19:00 Pakhtakor 0-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 15 09.08.2012 20:00 Pakhtakor 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 17 21.08.2011 20:00 BUNYODKOR 2-1 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 10 07.07.2011 20:05 Pakhtakor 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 26 31.10.2010 14:30 Pakhtakor 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 1 14.03.2010 16:00 BUNYODKOR 2-1 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 20 14.10.2009 18:30 Pakhtakor 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 11 12.07.2009 19:00 BUNYODKOR 2-1 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 16 08.08.2008 20:00 BUNYODKOR 1-1 Pakhtakor match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 15 10.07.2008 00:00 Pakhtakor 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 21 22.09.2007 16:00 Pakhtakor 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 10 18.05.2007 00:00 BUNYODKOR 1-1 Pakhtakor match-center

Text Commentary

' Эътиборингиз учун ташаккур!
' Ўйин тугади. "Бунёдкор" бу сафарги Тошкент дербисида ҳам "Пахтакор"дан устун келди.
90+1' Жавлон Иброхимов ажойиб финт ишлатган ҳолда олдинга ўтаётганди. Бироқ уни Махситалиев тўхтатиб қолди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Лутфулла Тўраев Владимир Козакка нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
89' Владимир Козакнинг кучли зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан ушлаб қолди.
88' Баҳодир Пардаев Майдонга тушди.
88' Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
87' "Бунёдкор"нинг ҳужуми. Саломов агарда тўпни Мурзоевга аниқ етказиб берганида борми ҳисоб 3:0га ошарди.
86' Саломов тепган зарбасини Мурзоев қабул қилиб олди ва тўпни ўзига тўғрилади. Қайчи усулида берилган зарба ноаниқ чиқди.
86' Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга интилди. Бироқ КРимец уни чалиб чиқитди. Жарима зарбаси.
84' Ойбек Қиличев Лутфулла Тўраевнинг оёғига тўғридан-тўғри зарба йўллагани учун огоҳлантирилди.
82' Андреев чап қанотда Шораҳмедовни алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасига оширди. Филипосян боши билан хавфни қайтарди.
80' Руслан Мелзиддинов Майдонга тушди.
80' Ян Козак Майдонни тарк этди.
78' Руслан Мельзиддинов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
76' Егорь Кримец Ян Козак олдинга ўтаётган паллада уни чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.
76' Қарши ҳужум ва "Бунёдкор" ҳисобни 3:0га оширишга жуда яқин келди. Карпенко бирга-бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.
74' Ҳисоб 2:0 кўринишига ўзгаргач, майдон эгалари бироз ҳотиржамликка берилишди.
71' Махситалиевдан тўпни қабул қилиб олган Климиашвили дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.
68' Аббосбек Махситалиев Майдонга тушди.
68' Акбар Исматуллаев Майдонни тарк этди.
66' Темурхўжа Абдухолиқов кучли зарба йўллади. Унинг бу зарбаси Нестеровга чўт ҳам бўлмади.
64' Сен урмасанг сенга уришади! Бу сўз бугун яна бир карра эсга олинди. "Пахтакор" аъзосининг кучли зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан қайтариб қолди ва "Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Саломов фаоллиги эвазига олдинга бориб, тўпни Саҳоб Жўраевга узатди. Саҳоб эса Козакка берди. Ян Козакнинг ажойиб зарбаси олдида Темур Жўраев қотиб қолди - 2:0.
63' Ян Козак ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
62' Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
62' Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
60' Ойбек Қиличев ўзини кўрсатди. Андреевдан тўпни қабул қилган Ойбек дарвоза томон зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.
59' Бурчакдан оширилган тўпни Солиев боши билан қайтарди. Қайтган тўпга Климиашвили зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
58' Владимир Козак томонидан оширилган жарима зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
57' Саломов ва Тўраев бир-бирларини у қадар яхши тушунишмади. Акс ҳолда чиройли ҳужум ташкил этиларди.
56' Тўпни назорат қилиш борасида "қалдирғочлар" рақибдан анчайин устунлар.
54' Ойбек Қиличев бир футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Лекин ноаниқ.
53' Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни Лутфулла Тўраев дарвоза томон зарба билан давом эттирди. Тўп рикошет бўлиб, бўш зонага тушди. Бу ерда тезкор Саломов пайдо бўлди ва чиройли равишда тўпни Жўраев дарвозасига жойлаб қўйди - 1:0.
52' Шавкат Саломов ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
51' Тўпни яна майдон эгалари катта устунлик билан ўз назоратлари остида ушлаб туришибди.
49' Саҳоб Жўраев бугун жудаям фаол. Унниг чап қанотдан йўллаган зарбасини Темур Жўраев ушлаб олди.
48' Солиев бошлаган ажойиб ҳужумни Суюнов тўхтатиб қўйди. Агарда Илҳомдан тўп ўтиб кетганида Иброхимов ўта қулай вазиятга чиқиши мумкин эди.
46' Темурхўжа Абдухолиқов Майдонга тушди.
46' Шахбоз Эркинов Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Равшан Эрматовнинг ҳуштаги янгради ва биринчи бўлим якунланди.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Иракли Климиашвили Майдонга тушди.
44' Дилшод Шарофетдинов Майдонни тарк этди.
43' Саломовнинг чап қанотдан оширган пасини Солиев боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо унга Кримец ҳалал бериб қолди.
41' Владимир Козак жарима зарбасини хавфли тарзда оширди. Тўп ҳеч кимга тегмаган бўлса-да, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
38' "Бунёдкор" тўпни у қанотдан бунисига, ёнга, олдига ошириб, ўз назоратида сақлаб турибди.
33' Саҳоб Жўраев уч футболчини алдаб ўтиб, олдинга ўтди ва ўткир бурчак остидан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Саҳобнинг зарбасини дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойи қайтариб қолди.
30' Станислав Андреевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
29' Охирги икки-уч дақиқа ичида пахтакорчилар анча жонланиб қолишди.
26' Карпенко-Козак-Шораҳмедов ўнг қанотдан ажойиб комбинация ташкил этишди. Якуний зарба Солиев томонидан йўлланиши керак эди. Афсуски ҳимоячилар Анваржонга ҳалал беришди.
24' Жамоалар кўрсатаётган ўйин суръати юқори. Бироқ голга тортадиган яққол вазиятларда дерярли кузатилаётгани йўқ. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
22' Андреев чиройли ўйнади, бироқ дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.
18' Ўйин "қалдирғочлар"нинг ташаббуси остида ўтмоқда. Тўпни назорат қилиш борасида бунёдкорчилар устунлик қилишмоыда.
15' Саҳоб Жўраев чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига тўп узатди. Бироқ тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
13' Карпенко Саломовни қулай вазиятга чиқарди. Афсуски Шавкат имкониятдан фойдалана олмади.
11' Егорь Кримецнинг чамаси 28 метрлардан жарима зарбасидан йўллаган тўпига озгина аниқлик етишмади.
09' Шарофетдинов ўзига ўзи жуда қулай вазият яратди. Бироқ зарба беришга кечикди. Артём Филипосян унга ҳалал беришга улгурди ва Дилшоднинг зарбаси ўхшамади.
07' Стадионда ажойиб манзара. Ҳар иккала жамоа фан-клуби ўз севимлиларини тинимсиз қўллаб-қувватлаб турибдилар.
05' Тезкор қарши ҳужум. Саломов майдоннинг катта ҳажмини тўп билан босиб ўтиб, Солиевни олдинга бошлади. Бироқ ён ҳакам Абдухамидулло Расулов "офсайд" қайд этди.
03' Николаев тўпни қайтаришда аниқ ўйнай олмади. Натижада тўпни Солиев эгаллаб олди ва дарҳол Карпенкога узатган ҳолда ўзи очилди. Бироқ Викторнинг паси аниқ чиқмади.
02' Илк дақиқадан бошлаб жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.
01' Ўйин бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Пахтақаор" жигарранг либосларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қизил рангли кийимларда.
' Жамоалар ўйинолди машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.
' УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев (барчаси – Тошкент)
' “ПАХТАКОР” ТАРКИБИ:
30.Тимур Жўраев
2.Егорь Критец
19.Акбар Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе
10.Шахбоз Эркинов
26.Дилшод Шарофетдинов
27.Илҳом Суюнов
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак
32.Алексей Николаев
34.Ойбек Қиличев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Александр Лобанов
13.Александр Клецков
9.Темурхўжа Абдухолиқов
14.Шерзод Каримов
11.Иракли Климиашвили
24.Давронбек Хошимов
38.Аббосбек Махсталиев

Бош мураббий: Мурод Исмоилов
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
8.Жавлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко (сардор)
23.Саҳоб Жўраев
33.Ян Козак

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Дэвид Карни
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан матнли он-лайн трансляциямизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

BUNYODKOR Pakhtakor
Nesterov Ignatiy
Shorahmedov Akmal
Karimov Hayrulla
Ibrokhimov Javlon
Salomov Shavkat 88
Turaev Lutfulla
Filiposyan Artyom
Soliev Anvarjon 62
Karpenko Viktor
Juraev Sahob
Kozak Jan 80
Murzoev Kamoliddin 62
Melziddinov Ruslan 80
Pardaev Bahodir 88
Juraev Temur
Krimets Egor
Ismatullaev Akbar 68
Makharadze Kakhi
Erkinov Shakhboz 46
Sharofetdinov Dilshod 44
Suyunov Ilhom
Andreev Stanislav
Kozak Vladimir
Nikolaev Aleksey
Qilichev Oybek
Klimiashvili Irakly 44
Abdukholiqov Temurkhuja 46
Makhsitaliev Abbos 68
Head Coaches
Kasimov Mirjalol Ismoilov Murod