Match-Center

Dynamo

0:1

BUNYODKOR

66' Salomov Shavkat
Referee: Zaylobiddinov Sulton. Stadium: Dinamo stadium.
Visitors: 13236.

Oliy liga - 2012. Matchday 9. Date: 21.05.2012 17:30.

Past meetings

Oliy liga - 2017 Matchday 22 21.09.2017 16:15 Dynamo 0-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2017 Matchday 7 20.04.2017 18:00 BUNYODKOR 1-1 Dynamo match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 25 12.10.2015 16:00 Dynamo 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 10 23.05.2015 19:00 BUNYODKOR 1-0 Dynamo match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 17 23.08.2014 19:00 BUNYODKOR 0-1 Dynamo match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 4 06.04.2014 16:00 Dynamo 0-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 21 05.10.2013 17:00 BUNYODKOR 4-1 Dynamo match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 6 18.04.2013 16:30 Dynamo 0-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 18 03.09.2012 19:00 BUNYODKOR 2-1 Dynamo match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 21 24.09.2011 18:00 BUNYODKOR 2-0 Dynamo match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 6 15.04.2011 16:30 Dynamo 0-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 19 12.09.2010 16:30 Dynamo 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 8 06.05.2010 18:00 BUNYODKOR 2-1 Dynamo match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 30 09.11.2009 14:30 BUNYODKOR 2-0 Dynamo match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 1 01.03.2009 15:30 Dynamo 0-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 25 26.10.2008 16:00 Dynamo 0-4 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 6 18.04.2008 00:00 BUNYODKOR 4-0 Dynamo match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 24 20.10.2007 16:00 BUNYODKOR 2-1 Dynamo match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 7 28.04.2007 00:00 Dynamo 1-1 BUNYODKOR match-center

Text Commentary

' Яна онлайн трансляцияларда учрашгунча саломат бўлинг
90+3' Бунёдкор навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва навбатдаги уч очно қўлга киритди. "Қалдирғочлар ҳисобидаги очколар сони 20тага етди
90+3' Ўйин тугади
90+1' Рўзимбой Аҳмедов Жарима масофасини бузгани учн огоҳлантирилди
90' Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди
90' Сирож Сайфиев огоҳдантирилди
88' жавлон иброҳимов огоҳлантирилди
86' Баҳодир Пардаев майдонга тушди
86' Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
85' "Қалдирғочлар" узоқ вақт тўпни ўзларида ушлаб туришди. Якуний зарбани эса Шораҳмедов берди. Аммо тўп ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.
83' Саломовдан тўпни олиб қўйган Бобоев олдинга ўтишга ҳаракат қилди. Бироқ Шавкат уни тўхтатиб қолди.
81' Ҳимоячилардан тўпни қабул қилиб олган Михайлов кутилмаганда Мурзоев томон тўп оширди. Лекин Камолиддин бу ҳолатни умуман кутмаган эди.
80' Ғофуров-Саломов комбинациясидан сўнг Мурзоев дарвозага яқин масофадан зарба йўллади. Лекин Михайлов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
78' Жовлон Иброхимов оёқларини тортиб олгани боис шифокорларни ёрдамга чақирди.
76' "Бунёдкор" яна бир бор қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Карпенкодан пас қабул қилиб олган Солиев дарвоза томон яқинлашиб келди ва кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
74' Қарши ҳужум. Саломов тўпни Мурзоевга узатди. Камолиддиннинг биринчи зарбасини ҳимоячи қайтарди. Такрорий зарба йўлига эса дарвозабон ғов бўлди.
72' Сайфиев майдонга тушиши биланоқ ҳавфли вазият яратди. Жарима майдончасида у тўпни ўзида ушлаб турди. Лекин уни қўллаб-қувватлайдиган шериклари топилмади.
71' Сирожиддин Сайфиев Майдонга тушди.
71' Леонид Кошелев Майдонни тарк этди.
71' Ғофуров яна бирбор чап қанотдан ҳавфли пас оширди. Лекин Солиев тшпга ета олмади.
68' Ғофуровнинг анич пасини Карпенко дарвозага йўллади. Лекин тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
66' Карпенконинг икки бор дарвозага йўллаган зарбаларини ҳимоячиларқайтариб қолишди.
64' Игорь Михайлов Майдонга тушди.
64' Андрей Мельничук Майдонни тарк этди.
62' Ўйин анча вақт тўхтаб қолди. Боиси Мельничук шифокорлар ёрдамига муҳтозлик сезди.
60' Қарши ҳужум. Рўзим Аҳмедов ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди. Аммо унинг зарбасини Нестеров эгаллаб олди.
59' Белгиланган бурчак зарбасини Шавкат Саломов қойилмақом тарзда дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб 0:1
58' Шавкат Саломов ГООООООООООООООООООЛ!!!
57' Ғофуровнинг чапқанотдан узатган паси дарвозабондан ўтиб Солиевгача етиб келаётганди. Бироқ чаққонроқ ўйнаган Хвостунов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
55' Анваржонга янги форма олиб чиқишди ва у ўз формасини алиштириб олишди.
54' Рақиб Анваржон Солиевнинг формасини тортиб қолганидан, Солиевнинг егнидаги форма йиртилиб кетди.
52' Анвар Ғофуров чамаси 33 метрлардан дарвозага кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўққизлигига кириб кетаётган паллада Мельничук муштлари билан тўпни қайтариб қолди.
50' "Бунёдкор кенг фронт бўйлаб ҳужумга ўтган.
47' Камолиддин Мурзоев тўпга биринчи тегинишидаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Афсуски унинг чап оёқда йўллаган зарбаси кучсизроқ чиқди.
46' Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
46' Ян Козак Майдонни тарк этди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
45' Жамол Отақулов огоҳлантирилди. У очиқчасига ўзидан ўтиб кетган Лутфулла Тўраевга қўполлик ишлатди.
43' Беш ҳимоячидан иборат "Динамо"нинг мудофа чизиғини ҳозирча "қалдирғочлар" ёриб ўта олишаётгани йўқ.
38' Кошелев тўп етказиб беришда аниқ ўйнай олмади. Натижада Иброхимов динамочилар дарвозасига зарба йўллади. Мельничук тўпни эгаллаюб олишга эришди.
36' Жасур Бобоевнинг ўнг қанотдан оширган пасиҳавфли кўриниш олди. Шораҳмедов тўпни Нагаевгача етиб боришига йўл қўймади.
34' Султон Зайлобиддинов аввалига Убайдуллаевни трибунага чиқиб ўтиришини кўрсатди. Кейин эса уни кечирди.
33' Тўп учун ҳаводаги курашда Ғофуров ва Отақулов тўқнашиб кетишди. Бу курашда Отақулов йиқилиб тушди. Ва бу вазият анча эътирозларга сабаб бўлди. Аҳмад Убайдуллаев ҳакамга жиддий эътироз билдириб, майдонга чопиб чиқди.
31' Ўйин суръати жудаям юқори.
29' Нагаев икки футболчини чалғитиб, дарвоза томон зарба беришга имкон топа олди. Бироқ Ванянинг зарбаси ноаниқ чиқди.
28' Жавлон Иброхимов майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва тезкорлик билан Тўраевга узатди. Лутфулла ҳам тезроқ ҳужумни ривожлантириш илинжида Козак томон тўпни оширди. Бироқ Хвостунов тўпни қайтариб қолди.
26' Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган пасига Солиев бош билан зарба бермоқчи бўлди. Аммо баланд сакраган Мельничук тўпни эгаллаб олди.
25' Энди Кошелев қарама-қарши бурчакдан тўп оширди. Бу сафар Нагаев бош билан дарвоза томон тўпни йўналтирди. Филипосян тўп йўлига ғов бўлди.
24' Леонид Кошелев томонидан бурчакдан йўллаган бурама зарбани Нестеров қийинчилик билан қайтарди.
23' Тўпга охиригача курашиб, Ғофуровни таъқиб этиб келган Нагаев бурчак зарбаси ишлаб олди
20' Ғофуров тўпни Саломовга узатиб, ўзи очилди. Шавкат эса дарҳол Анварга тўпни қайтарди. Ғофуровнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб кучсизланди. Мельничук тўпни осонлик билан эгаллаб олди.
18' "Динамо" яна чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Бу сафар ҳам Артём Филипосян ҳавфни бартараф этди.
17' Кошелевнинг жаримадан йўллаган ўта кучли зарбасини Филипосян боши билан қайтариб қолди.
' Артём Филипосян Иван Нагаевга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун Артём ФИлипосян огоҳлантирилди.
15' Ғофуров-Солиев комбинациясидан сўнг тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
13' Карпенко тўп оширишда ҳато ўйнади ва тўпни Рўзим Аҳмедов эгаллаб олди. Рўзим Нагаевни олдинга бошлади. Иван эса Кошелевга тўпнги қолдирди. Леониднинг узатган пасини Аҳмедов боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ
12' Ҳозирча тўлиқ ташаббус "қалдирғочлар"да. "Динамо" қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
11' Карпенко ва Саломов чиройли ҳужум ташкил этишди. Аммо Рисқуллаев Шавкатдан тўпни олиб қўйди.
10' Саломовнинг бурчакдан оширган тўпини Мельничук ушлаб олди.
09' Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинги ўтди. Сўнгги лаҳзада Хвостунов тўпни "подкат" усулида майдон ташқарисига чиқариб юборди.
07' Ғофуров чап қанотдан ҳужумга ўтди. Бироқ у тўп учун курашда Рисқуллаевга қўполлик ишлатди.
06' Рўзим Аҳмедов бир футболчини алдаб ўтиб, чамаси 26 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ
04' Иван Нагаев ўз тезлиги ҳисобига ҳимоячилардан қочиб кетишга уринди. Бироқ Нестеров тўпга биринчи бўлиб етиб келди
03' Шавкат Саломов бурчак зарбасини тўппа-тўғри дарвозага йўллади. Яқин устунни пойлаган Рисқуллаев хавфни бартараф этди.
02' Бунёдкор позицион ҳужумга ўтди. Бироқ Анваржон Солиев ва Лутфулла Тўраев тўпни бир-бирларига ишониб қолишди ва ҳужум барбод бўлди
01' Ўйин бошланди
' Стадион узра ажойиб тўлқин намойиш этилмоқда. Мухлислар стадионни тўлдириб бўлишди.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ:
Бош ҳакам: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
Қанот ҳакамлари: Нодир Тошматов (Қўқон), Алексей Миронов (Тошкент)
Захира ҳаками: Дилшод Каримов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Рахим Мўминов (Тошкент)
' "ДИНАМО" ТАРКИБИ:
77.Андрей Мельничук
2.Андрей Ерохин
4.Жамол Отақулов
5.Аҳрол Рисқуллаев
6.Леонид Кошелев
9.Иван Нагаев
12.Суннатилла Мамадалиев
13.Александр Хвостунов
17.Салим Мустафоев
22.Рўзим Аҳмедов
23.Жасур Бобоев

Захирадагилар:
1.Игорь Михайлов
8.Умид Абдураҳмонов
10.Зафар Полвонов
11.Дилявер Абибуллаев
15.Дилшод Жўраев
18.Сирожиддин Сайфиев
20.Турғун Қобилов

Бош мураббий: Аҳмад Убайдуллаев
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
8.Жовлон Иброхимов
10.Шавкат Саломов
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
20.Анваржон Солиев
22.Виктор Карпенко
33.Ян Козак

Захирадагилар:
45.Акбар Тўраев
7.Дэвид Карни
11.Эмиль Кенжисариев
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
24.Баҳодир Пардаев
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишиб олинг.
' Мана энди "қалдирғочлар" ҳам кўриниш беришди.
' Майдонга биринчи бўлим "Динамо" аъзолари чиқиб келишди ва ўйинолди машғулотларини бошлаб юборишди.
' Стадионнинг 10-секторини "Бунёдкор" фан-клуби аъзолари эгаллашган.
' Ўн беш мингга яқин мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Динамо" стадиони тобора мухлислар билан тўлиб-тошиб бормоқда.
' Майдонга +5 баҳо бериш мумкин - текис ва ям-яшил. Ҳатто дарвоза олдилари ҳам ҳавас қилгидек даражада.
' Яна роппа-роса бир соатдан кейин ушбу стадионда "Динамо" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилади.
' Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионидан репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

Dynamo BUNYODKOR
Melnichuk Andrey 63
Erokhin Andrey
Otaqulov Jamol
Risqullaev Ahrol
Koshelev Leonid 90
Nagaev Ivan 90
Mamadaliev Sunnatilla
Khvostunov Aleksandr
Mustafoev Salim
Ahmedov Ruzim
Boboev Jasur
Mikhaylov Igor 63
Sayfiev Sirojiddin 87
Polvonov Zafar 89
Nesterov Ignatiy
Shorahmedov Akmal
Karimov Hayrulla
Gafurov Anvar
Ibrokhimov Javlon
Salomov Shavkat
Turaev Lutfulla
Filiposyan Artyom
Soliev Anvarjon 86
Karpenko Viktor
Kozak Jan 46
Murzoev Kamoliddin 46
Pardaev Bahodir 86
Head Coaches
Ubaydullaev Ahmad Kasimov Mirjalol