Match-Center

Navbahor

2:1

BUNYODKOR

25' Fomenko Arturos
52' Fomenko Arturos
4' Melziddinov Ruslan
Referee: Ismailov Marat. Stadium: Central stadium Navbahor.
Visitors: 5701.

Oliy liga - 2012. Matchday 4. Date: 13.04.2012 16:30.

Past meetings

Oliy liga - 2017 Matchday 27 03.11.2017 17:00 BUNYODKOR 2-2 Navbahor match-center
Oliy liga - 2017 Matchday 12 27.05.2017 18:00 Navbahor 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 29 17.11.2016 16:00 BUNYODKOR 1-1 Navbahor match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 14 25.06.2016 18:30 Navbahor 1-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 20 26.08.2015 18:00 Navbahor 0-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 5 17.04.2015 19:00 BUNYODKOR 2-1 Navbahor match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 20 20.09.2014 18:00 Navbahor 0-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 7 02.05.2014 18:00 BUNYODKOR 3-0 Navbahor match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 19 20.09.2013 18:00 BUNYODKOR 5-0 Navbahor match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 8 09.05.2013 17:00 Navbahor 0-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 23 19.10.2012 18:00 BUNYODKOR 1-0 Navbahor match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 25 01.11.2011 14:30 Navbahor 1-0 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 2 12.03.2011 17:00 BUNYODKOR 1-0 Navbahor match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 18 26.08.2010 18:30 BUNYODKOR 2-0 Navbahor match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 9 16.05.2010 16:30 Navbahor 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 18 19.08.2009 17:30 Navbahor 0-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 13 21.06.2009 19:00 BUNYODKOR 6-0 Navbahor match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 30 23.11.2008 14:00 Navbahor 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 1 02.03.2008 15:00 BUNYODKOR 1-0 Navbahor match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 23 06.10.2007 16:00 Navbahor 1-4 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 8 05.05.2007 00:00 BUNYODKOR 3-1 Navbahor match-center

Text Commentary

' Он-лайн трансляциямизни кузатиб борганингиз учун ташаккур билдирамиз. Эътиборингиз учун раҳмат.
' "Бунёдкор" мавсумдаги дастлабки мағлубиятини, "Навбаҳор" эса илк ғалабасини қўлга киритди.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 2:1.
90+4' Кенжисариевнинг барчак зарбаси ҳавфли тус олди. Аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
90+2' "Навбаҳор" вакиллари ўйин вақтини чўзиш учун ётиб олишмоқда.
90' Иккинчи бўлимга беш дақиқа вақт қўшиб берилди.
86' "Бунёдкор"нинг қатор ҳужумлари зое кетмоқда.
80' Абдуазиз Султонов Майдонга тушди.
80' Артурос Фоменко Майдонни тарк этди.
77' "Навбаҳор" зим ҳимоя ташкил этгач, "Бунёдкор" аъзолари ҳаволатиб паслар оширишга мажбур бўлмоқда.
75' "Бунёдкор" ҳужумини бартараф этиш чоғида Романенко ва Тоиров тўқнашиб кетишди. Иккала футболчи ҳам шифокорлар ёрдамига муҳтож ҳолда майдонда ётишибди.
74' Владимир Чекунов Майдонга тушди.
74' Алишер Маҳмудов Майдонни тарк этди.
73' Бу сафар ҳам иккинчи қаватда Денис Романенко яхши ўйнади.
71' "Навбаҳор" бутун жамоа бўлиб ҳимояланиб, қарши ҳужумдан фойдаланишга уринмоқда.
68' "Бунёдкор" уч ҳимоячи билан қолди. Ҳужумда ҳам уч футболчи.
66' Ян Козак Майдонга тушди.
66' Акмал Шораҳмедов Майдонни тарк этди.
66' Абдумалик Абдуллаев Майдонга тушди.
66' Ғайрат Жўраев Майдонни тарк этди.
65' Шораҳмедов узатган тўпни Романенко эгаллаб олди.
61' Тўп учун курашда Солиев ва Романенко тўқнашиб кетишди. Романенко шифокорлар ёрдамига мухтож ҳолда майдонда ётибди.
59' Бурчакдан оширилган тўпни Белих боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди.
58' "Навбаҳор" вакиллари ўнг қанот ҳавфли ҳужум ташкил этишди. Султонов оширган пасни Жўраев боши билан дарвозага тўғрилади. Лекин Жоржевич ҳавфни бартараф этди.
57' Саломовнинг бурчак нуқтасига яқин бўлган жойдан тепган жарима зарбаси жуда кучли чиқди. Аммо Тоиров тўпни қайтариб юборди.
56' Саломовнинг чап қанотдан оширган пасини Тўраев боши билан дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ.
56' Бойдедаевнинг чамаси 22 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
54' Саломов ва Пардаев Майдонга тушишди.
54' Карни ва Мельзиддинов Майдонни тарк этишди.
53' Тоировдан ыайтган тўпни эгаллаб олган Мурзоев дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин Романенко тўпни ушлаб олишга эришди.
52' Чамаси 34 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди. Алишер Маҳмудов томонидан йўлланган кучли зарбасини Нестеров қайтариб қолди. Қайтган тўпни Бойдедаев Фоменко томон оширди. Артурос ҳаммадан баланд сакраб тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 2:1.
51' Артурос Фоменко ГОЛ!
50' "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Солиев ва Романенко тўп учун курашишди. Солиев йиқилиб тушди.
49' Бойдедаевнинг бурчак зарбаси хавфли кўриниш олди. Ҳимоячилараг ёрдамга етиб келган Мурзоев тўпни қайтарди.
47' "Навбаҳор" ҳужум ташкил этди. Маҳмудов тўп узатган жойда турган Жўраев ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Жамоалар иккинчи бўлим олдидан майдонга чиқиб келишди. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ўзгариш кўринмаяпти.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1.
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44' Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган паллада "Бунёдкор" тўпни ўзида назорат қилиб турибди.
39' Майдон эгалари асосан Фоменконинг узун бўйидан фойдаланган ҳолда, узун-узун паслар орқали ҳужумлар ташкил этишмоқда.
37' Ғайрат Жўраев биргина пас билан Фоменкони қулай вазиятга чиқарди. Аммо Артурос ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
35' Ўйин суръти бироз тушди. Дастлабки дақиқалардаги ҳужумкорлик ва шиддаткорлик ҳозирги дақиқаларда кўринмаяпти.
32' Солиев ҳужумга ўтди. Аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди. Бироқ тўпни қайтаришда ҳатоликка йўл қўйишиб, тўпни Мурзоевнинг оёғига ташлаб беришди. Бу вазиятни кутмаган Камолиддиннинг зарбаси ўхшамади.
30' Карни тепган тўп рақиб бошига тегиб майдонни тарк этди. Аммо Исмоилов ўйинни эркин зарба билан бошлаш кераклигини кўрсатиб турибди.
29' Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга интилди. Аммо уни Тоиров қўполлик билан тўхтатиб қолди.
27' Орадан ҳеч қанча вақт утмай "Бунёдкор" ҳисобни ошириши мумкин эди. Мельзиддинов ўнг қанотдан тўп оширди. Карни боши билан тўпни Мурзоевга узатди. Мурзоевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Иброхимов дарвозага йўллади. Лекин ноаниқ.
25' "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштирди. Аниқроғи, бурчакдан оширилган тўпни қайтариш чоғида Славолюб Жоржевич тўпни ўз дарвозасига йўналтириб юборди - 1:1.
24' Славолюб Жоржевич (автогол) ГОЛ!
23' Майдон эгалари таркибида Ғайрат Жўраевнинг ҳатти-ҳаракатлари жудаям фаол.
21' Мурзоевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячи тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.
19' Ўйин қизиқарли вазиятларга бой ва ҳужумкор руҳда ўтмоқда.
17' Эмилнинг бурама зарбасини Романенко қайтариб юборди.
16' Дэвид Карни "парашют" услубидаги паси билан Шораҳмедовни олдинга бошлади. Рақиб шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қўли билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси. Тўп олдида Кенжисариев.
14' Лутфулла Тўраев биргина паси билан Мурзоевни олдинга бошлади. Камолиддин тўпни Солиевга узатди. Анваржон эса Карни томон тўп оширди. Бироқ Дэвид тўпга вақтида етиб келолгани йўқ.
12' Алишернинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
11' Жарима майдончаси чизиғи устидан Хайрулла Каримов Ғайрат Жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Хавфли жарима зарбаси.
08' Алишер Маҳмудов томонидан бурчакдан оширилган тўпни Меҳмонов боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
07' Хайрулла Каримов ҳимояда бехато ўйин кўрсатмоқда. Ҳозиргача майдон эгалари Ғайрат Жўраев томонидан икки бор хавфли ҳужум ташкил этишди.
05' Дэвид Карни чап қанотдан ажойиб рейд ташкил этди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Бу вазиятда тўпни бартараф этиш учун Белих ва Романенко бир-бирларини тушунишмади. Улардан чаққонроқ ҳаракат қилган Руслан Мельзиддинов ҳисобни очди - 0:1.
04' Руслан Мелзиддинов ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
04' "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Агарда Солиев Максим белихни алдаб ўтганида, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Белих тўпни боши билан қайтариб қолди.
03' Дэвид Карни рақибдан тўпни олиб қўйиб, ҳужум ташкил этди. Аммо бу ҳужумда Солиев тўпни Тўраевга аниқ ошириб беролмади. Натижада ҳужум тўхтаб қолди.
02' Тўпни "Навбаҳор" аъзолари бир-бирларига оширишган ҳолда ушлаб туришибди.
01' Учрашувни "Навбаҳор" футболчилари бошлаб беришди. Диққат!!!
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли формаларда. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ рангли либосларда.
' Учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Нодир Тошматов (Қўқон)
Захира ҳаками: Игорь Гормашев (Тошкент)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
' "НАВБАҲОР" ТАРКИБИ:
16.Денис Романенко
4.Абдумажид Тоиров
5.Максим Белих
6.Жаҳонгир Меҳмонов
8.Артурос Фоменко
9.Санжар Асқаралиев (сардор)
10.Алишер Маҳмудов
13.Тимур Султонов
15.Виталий Почуев
17.Илҳом Бойдедаев
20.Ғайрат Жўраев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
12.Ботир Носиров
3.Собир Ҳамидов
7.Абдулазиз Султонов
11.Жафар Ирисметов
18.Элмурод Низомбоев
22.Владимир Чекунов
23.Абдумалик Абдуллаев

Бош мураббий: Мустафо Байрамов
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров (сардор)
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов
7.Дэвид Карни
8.Жавлон Иброхимов
11.Эмиль Кенжисариев
13.Лутфулла Тўраев
17.Камолиддин Мурзоев
18.Славолюб Жоржевич
20.Анваржон Солиев
28.Руслан Мельзиддинов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
9.Анвар Ражабов
10.Шавкат Саломов
16.Артём Филипосян
24.Баҳодир Пардаев
33.Ян Козак

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат, жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' "Навбаҳор" клуби матбуот котиби Шавкат Содиқов қўлимизга учрашув қайдномасини бериб кетди.
' Айни дақиқаларда стадионда "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоаси аъзолари ўйинолди маўғулотларини олиб боришмоқда.
' Косонсой шаҳридаги марказий стадиондан ёзамиз!
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Lineups

Navbahor BUNYODKOR
Romanenko Denis
Toirov Abdumajid
Belikh Maksim
Mehmonov Jahongir
Fomenko Arturos 80
Asqaraliev Sanjar
Mahmudov Alisher 74
Sultonov Timur
Pochuev Vitaliy
Boydedaev Ilhom
Juraev Gayrat 66
Abdullaev Abdumalik 66
Chekunov Vladimir 74
Sultanov Abdulaziz 80
Nesterov Ignatiy
Shorahmedov Akmal 66
Carney David 54
Karimov Hayrulla
Ibrokhimov Javlon
Kenzhisariev Emil
Turaev Lutfulla
Murzoev Kamoliddin
Jorjevic Slavoljub
Soliev Anvarjon
Melziddinov Ruslan 54
Pardaev Bahodir 54
Salomov Shavkat 54
Kozak Jan 66
Head Coaches
Bayramov Mustafo Kasimov Mirjalol