Match-Center

BUNYODKOR

3:0

Metallurg

5' Zoteev Oleg
40' Hasanov Jasur Arziqulovich
86' Pyschur Alexandr
Referee: Qodirov Zokir. Stadium: Jar stadium.
Visitors: 782.

Oliy liga - 2013. Matchday 11. Date: 21.06.2013 18:00.

Past meetings

Oliy liga - 2017 Matchday 24 14.10.2017 15:00 Metallurg 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2017 Matchday 9 03.05.2017 19:00 BUNYODKOR 1-1 Metallurg match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 27 28.10.2016 17:00 BUNYODKOR 1-0 Metallurg match-center
Oliy liga - 2016 Matchday 12 16.06.2016 18:00 Metallurg 1-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 21 11.09.2015 18:00 BUNYODKOR 1-0 Metallurg match-center
Oliy liga - 2015 Matchday 6 26.04.2015 17:00 Metallurg 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 22 01.10.2014 16:00 Metallurg 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2014 Matchday 9 23.05.2014 19:00 BUNYODKOR 2-0 Metallurg match-center
Oliy liga - 2013 Matchday 16 17.08.2013 17:30 Metallurg 2-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 21 27.09.2012 16:30 Metallurg 1-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2012 Matchday 6 26.04.2012 18:00 BUNYODKOR 3-1 Metallurg match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 24 23.10.2011 15:00 Metallurg 2-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2011 Matchday 3 20.03.2011 17:00 Metallurg 1-3 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 25 26.10.2010 14:30 BUNYODKOR 2-1 Metallurg match-center
Oliy liga - 2010 Matchday 2 19.03.2010 15:30 Metallurg 0-1 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 17 15.08.2009 19:00 BUNYODKOR 4-1 Metallurg match-center
Oliy liga - 2009 Matchday 14 25.06.2009 18:00 Metallurg 0-4 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 17 17.08.2008 17:00 Metallurg 1-2 BUNYODKOR match-center
Oliy liga - 2008 Matchday 14 05.07.2008 00:00 BUNYODKOR 4-2 Metallurg match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 28 30.11.2007 15:00 BUNYODKOR 1-2 Metallurg match-center
Oliy liga - 2007 Matchday 3 01.04.2007 00:00 Metallurg 0-1 BUNYODKOR match-center

Text Commentary

' Биз "қалдирғочлар"нинг барча мухлисларини мазкур ғалаба билан муборакбод этиб, бугунги он-лайн транслациямизга якун ясаймиз. Саломат бўлинг!
' Демак, Олий лига 11-туридан жой олган учрашувда "Бунёдкор" Бекободнинг "Металлург" клубини 3:0 ҳисобида таслим қилиб, очколари сонини 30тага етказиб олди.
' Учрашув ўз якунига етди.
' Чап қанотдан узатилган тўпни Пишур боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 3:0.
' Олег Зотеев биринчи голни уришидан ташқари, иккинчи ва учинчи голларга ассисентлик қилди.
86' Александр Пишур ГОЛ!
85' Шахзод Нурматов жарима майдончаси яқинидан зарба беришга қарор қилди. Тўп эса тўғри Нестеровнинг қўлига бориб тушди.
83' Марко Блажич марказдан қочиб кетиб, Пишурни тўп билан таъминлади. Ҳужумчидан биргина аниқ зарба талаб этиларди. Бироқ у зарба бериш чоғида тойиб кетди.
' "Бунёдкор"нинг "Жар" стадионидаги навбатдаги учрашуви 25 июнь куни Ўзбекистон Кубогининг чорак финали доирасида "Машъал"га қарши бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да старт олади.
80' Саҳоб Жўраев Баҳодир Пардаевни пас билан таъминлади. Ҳужумчининг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.
78' Марко Блажич ўнг қанотдан қочиб бориб, тўпни бўш турган Александр Пишурга етказиб берди. Ҳужумчи узоқдан келаётган тўпга йиқилиб туриб зарба берди. Ноаниқ.
77' Марко Блажич Баҳодир Пардаевни қулай позицияга олиб чиқди. Ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади.
76' Руслан Вагапов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Шахзод Нурматовнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
75' Александр Пишур шериги Баҳодир Пардаевни бирга бир вазиятга чиқарди. Пардаев гол урган пайтда қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари холатни қайд этиб бўлганди.
' Майдон ташқарисига чиқиб кетган Дилшод Жўраев ҳакамнинг рухсатисиз майдонга тушиб келгани учун огоҳлантирилди.
72' Дилшод Жўраев
' Кеча бўлиб ўтган ўринбосарлар беллашувида "Бунёдкор" ёшлари 2:0 ҳисобида зафар қучишди ва ҳар иккала голга ҳозир майдонга туширилган Баҳодир Пардаев муаллифлик қилди.
70' Баҳодир Пардаев
70' Игорь Таран
69' Сунатилла Мамадалиев
69' Дилмурод Каримов
68' Меҳмонлар сафида Шахзод Нурматов ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни шеригига ошириб берди. Кескин бўлиши кутилаётган ҳужумни Игнатий Нестеров бартараф қилди.
' Бу орада Баҳодир Пардаев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Қайд этиш керак, мазкур ҳужумчи кеча ўринбосарлар сафида 2та голга муаллифлик қилган.
' Тўп ҳа деганда майдонни тарк этмаётгани сабабли Мамадалиевнинг майдонга тушиши чўзилмоқда.
' Суннат Мамадалиев Дилмурод Каримовни алмаштиради.
' Сунатилла Мамадалиев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
' Марко Блажич майдонга туширилгач Олег Зотеевнинг чап қанотда ҳаракат қилмоқда.
65' Дилшод Жўраев икки футболчини ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади. Бироқ у кўнгилдагидек чиқмади.
64' Ўнг қанотдан белгиланган жаримани Дилмурод Каримов амалга оширди. Қайтган тўпни Миртўра Акбаров дарвозага йўллади. Нестеровнинг махорати мезбонларни муқаррар голдан қутқариб қолди.
63' Саҳоб Жўраев тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Хатосини ювиш учун эса рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
62' Миртўра Акбаров
62' Сардор Турсунов
' "Металлург" сафида Миртўра Акбрамов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
61' Жавлон Иброҳимовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
60' Марко Блажич
60' Жасур Ҳасанов
' Жасур Ҳасанов ўрнига Марко Блажич майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
' 2та гол фарқи билан олдинда бораётган мезбонлар тўп назоратини ўз қўлларида ушлаб туришибди.
56' Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Умид Тожимовнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
' "Бунёдкор" заҳира ўриндиғида яна 6та футболчи бор. Шуларнинг 4таси кеча ўринбосарлар сафида майдонга тушган: Алибобо Раҳматуллаев, Сардор Рашидов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ва Баҳодир Пардаев
52' Умидбек Тожимов
52' Дониёр Одилов
' Меҳмонлар таркибида ҳозир ўзгариш бўлади.
' Мазкур учрашувни Акмал Шораҳмедов томошабинлар қаторида кузатиб бормоқда. Миржалол Қосимов унга дам беришга қарор қилган.
49' Саҳоб Жўраев чап қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни дарвозабон устидан ошириб ташламоқчи бўлди. Бироқ зарба анча ноаниқ бўлди.
' Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида бекободлик футболчилар рақибга босим уютиришга интилишмоқда.
46' Жасур Ҳасанов чап қанотда очилаётган Александр Пишурни тўп билан таъминлади. Ҳужумчининг зарбаси ноаниқ бўлди.
45' Фозил Мусаев
45' Лутфулла Тўраев
' Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" 1та ўзгариш билан бошламоқда.
' Биринчи бўлим ўз якунига етди. "Бунёдкор" - "Металлург" 2:0.
' Майдон ташқарисига чиққан тўпни тепиб юборгани учун Ковалев огоҳлантирилди.
45' Александр Ковалев
' Миржалол Қосимов қанот футболчиларидан фойдаланишда хато қилмаганини кўриш мумкин. Жасур Ҳасанов ва Олег Зотеев нафақат гол уришди, балки бир-бирларини голли пас билан таъминлашди.
42' "Бунёдкор" футболчилари бурчак зарбасини ўйинга киритишди. Жасур Ҳасанов тўпни айлантириб дарвозага йўллашга интилди ва тўп майдонни тарк этди.
' Олег Зотеев жарима майдончаси ичида рақиб футболчиларини чалғитиб, ўзидан қулай позицияда турган Ҳасановни тўп билан таъминлади. Ярим ҳимоячининг кучли зарбасини қайтаришга меҳмонлар посбони ожизлик қилди.
40' Жасур Ҳасанов ГОЛ!
37' Мирғиёс Сулаймонов узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб, майдонни тарк этди.
' Учрашув темпи у қадар юқори эмас.
35' Бурчак тўпидан эса меҳмонлар бир иш чиқара олишмади.
35' Давронбек Каримқуловнинг кучли зарбасини Игнатий Нестеров қийинчилик билан бартараф этди.
33' "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужумида Жасур Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди. Лекин тўпни шеригига етказиб бераётган бир пайтда тўп майдонни тарк этганди.
30' Игорь Таранга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасини Лутфулла Тўраев амалга оширди ва уни Анвар Ғофуровга етказди. Бироқ ҳимоячи тўпни йўқотди.
30' "Қалдирғочлар"нинг навбатдаги ҳужумини Игнатий Нестеров бошлаб, тўпни эгаллаши ҳамоноқ уни майдоннинг иккинчи ярмига - Игорь Таранга етказиб берди.
' "Металлург" футболчилари ўз омадларини қарши ҳужумдан излашмоқда.
27' Александр Пишурнинг навбатдаги кучсиз зарбасини Сухробжон Султонов эгаллаб олди.
' Сўнгги 10 дақиқада "Бунёдкор" кичик устунликка эга бўлмоқда ва меҳмонлар майдон марказидан нарига ўтишмаяпти.
24' Жарима зарбасидан кейин Александр Пишур дарвоза томон кучсиз зарба йўллади ва тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.
24' Жарима зарбасидан кейин Александр Пишур дарвоза томон кучсиз зарба йўллади ва тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.
23' "Металлург" футболчилари жарима майдончаси яқинида ўйин қоидасини бузишди.
21' Мирғиёс Сулаймонов Руслан Вагаповни бирга бир вазиятга чиқарганди. Бироқ қанот ҳаками ўйиндан ташқари холат қайд этди.
19' Дилмурод Каримов Лутфулла Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
17' Дилмурод Каримов жарима зарбасини амалга оширди. "Бунёдкор" ҳимоячилари эса ҳужумни осонлик билан бартараф этишди.
' Ўйинни Миржалол Қосимов шогирдлари ҳужумкор руҳда бошлаган бўлишса, голдан кейин майдонда кураш тенглашди.
15' Лутфулла Тўраев тўпни жарима майдони ичида турган Игорь Таранга етказиб берди. Ҳужумчининг зарбасига эса аниқлик етишмади.
13' "Металлург" футболчилари бурчак зарбасини амалга оширишди. Лекин бундан наф бўлмади.
12' Мирғиёс Сулаймоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
11' Артём Филипосян Сардор Расуловга нисбатан қўполлик ишлатди ва меҳмонлар жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
7' Дилмурод Каримовнинг 20 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
' Жавлон Иброҳимов чап қанотда очилиб бораётган Жасур Хасановни ажойиб пас билан таъминлади. Жасурнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган пасини Олег Зотеев боши билан голга айлантирди.
5' Олег Зотеев
' Бугунги учрашувни Олег Зотеев ўнг қанотда бошлагани эътиборга молик.
3' Биринчи ўйиндан ташқари холат "Металлург" футболчиларига тегишли бўлди.
2' Такрорий бурчак тўпини Сухробжон Султонов қайтаришга эришганди. Игорь Тараннинг зарбаси эса дарвоза тўсини устидан ўтиб майдонни тарк этди.
1' Мезбонлар аъзоси Лутфулла Тўраев бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
1' Учрашув бошланди.
' Бугунги ўйинни "Бунёдкор" оқ, "Металлург" эса кўк либосда ўтказади.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
' "Металлург" футболчилари ҳам машғулотни якунлаб, ечиниш хонасига йўл олишди.
' "Бунёдкор" футболчилари ўйинолди чигалёзди машғулотларини якунлаб бўлишди.
' Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Солиев бўлиб, бу борада унинг ҳисобида 6та гол бор.
' Маълумот ўрнида айтиш керакки, "Бунёдкор" ва "Металлург" клублари чемпионат доирасида ҳозирга қадар 12 бор тўқнаш келишган. Шуларнинг 10тасида "қалдирғочлар" зафар қучган бўлишса, қолган икки ўйин бекободлик футболчилар фойдасига хал бўлган.
' УЧРАШУВ ҲАКАМЛАРИ:
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Бахром Норсафаров (Қарши) ва Санжар Шоюнусов (Тошкент)
Тўртинчи ҳакам: Игорь Худойдатов (Тошкент)
Назоратчи: Д.А. Роман (Тошкент)
' "БУНЁДКОР" таркиби:
1. Игнатий Нестеров
5. Дилшод Жўраев
6. Анвар Ғофуров
8. Жавлон Иброҳимов
9. Игорь Таран
11. Александр Пишур
13. Лутфулла Тўраев
16. Артем Филипосян
19. Жасур Ҳасанов
23. Сахоб Жўраев
33. Олег Зотеев

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45. Акбар Тўраев
3. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
7. Марко Блажич
14. Алибобо Раҳматуллаев
18. Фозил Мусаев
21. Сардор Рашидов
24. Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' "МЕТАЛЛУРГ" таркиби:
32. Сухробжон Султонов
3. Саидкомил Акбаров
4. Ҳикмат Ҳошимов
6. Дилмурод Каримов
7. Дониёр Одилов
9. Шахзодбек Нурматов
13. Александр Ковалев
14. Давронбек Каримқулов
19. Руслан Вагапов
20. Миргиёс Сулаймонов
21. Сардор Расулов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35. Раҳимхон Раҳмонбердиев
2. Одил Исабоев
3. Умидбек Тожимов
8. Сунатилла Мамадалиев
10. Шоҳназар Норбеков
17. Нозимжон Эсонов
23. Миртўра Акбаров

Бош мураббий: Рустам МИРСОДИҚОВ
' Мархамат, жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна ярим соатдан кейин Олий лига 11-туридан жой олган "Бунёдкор" ҳамда "Металлург" клублари иштирокидаги ўйинга старт берилади.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

BUNYODKOR Metallurg
Nesterov Ignatiy
Filiposyan Artyom
Juraev Dilshod
Gafurov Anvar
Juraev Sahob
Ibrokhimov Javlon
Hasanov Jasur Arziqulovich 61
Turaev Lutfulla 46
Taran Igor 70
Pyschur Alexandr
Zoteev Oleg
Musaev Fozil 46
Blajic Marko 61
Pardaev Bahodir 70
Sultonov Sukhrob
Akbarov Saidkamol
Vagapov Ruslan
Karimov Dilmurod 70
Karimqulov Davron
Kovalyov Aleksandr
Nurmatov Shahzodbek
Odilov Doniyor 53
Rasulov Sardor 63
Sulaymonov Mirgiyos
Khoshimov Khikmat
Tojimov Umid 53
Akbarov Mirtura 63
Mamadaliev Sunnatilla 70
Head Coaches
Kasimov Mirjalol Mirsodiqov Rustam