«Бунёдкор» стадиони

“БУНЁДКОР” СПОРТ МАЖМУАСИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Мажмуа қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан бошланган.

“Бунёдкор” спорт мажмуаси 2012 йилнинг 29 август куни фойдаланишга топширилган.

Стадионни қуриш ва лойиҳалаштириш юртимиз мутахассислари томонидан амалга оширилган. Юртимиз худудида ишлаб чиқарилган маҳаллий қурилиш материалларидан (махсус технологик ускуналардан ташқари) фойдаланилган. Қурилиш ва пардозлаш ишлари жараёнида жаҳонга машҳур “БОШ” (Германия) ва “SIS” (Буюк Британия) фирмалари хизматидан фойдаланилган.

“Бунёдкор” стадионининг тантанали очилиш маросими 2012 йилнинг 28 сентябрь куни ўтказилган. Унда Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов иштирок этган.

Мажмуа 37 гектардан иборат бўлиб, “Мирзо Улуғбек” ва “Чилонзор” метро бекатлари оралиғида жойлашган.

Мажмуа таркибида:
•    Марказий стадион
•    Футбол мактаби
•    1500та автомобилга мўлжалланган автотурар жой
•    Инженерларнинг махсус мажмуаси

МАРКАЗИЙ СТАДИОН

Сиғими: 34.800 мухлисга мўлжалланган. 2-қават, 51та сектордан иборат.
ВИП-хоналари сони: 46та
СИП ўриндиқлар: 700та жой
Ногирон ва аравада юрадиганлар учун: 40та жой
Ресторан бир вақтнинг ўзида 350та мижозга хизмат кўрсата олади
Дўконлар, барлар, тиббий пункт, хожатхоналар ва бошқа қулайликлар мавжуд.
Мухлисларни иссиқ қуёш нуридан сақлаш учун стадион томларига Чехиядан келтирилган махсус ойнали тола ўрнатилган. Стадион томигача бўлган баландлик 47 метр.
Марказий стадион майдони чимлари Англиянинг SIS компанияси мутахассислари томонидан ўрнатилган. Бундай чимлар Амстердам, Ашхабод, Дубай, Дюссельдорф, Станбул ва бошқа шаҳарлардаги ареналарда ҳам мавжуд. Стадион ўлчами жаҳон стандартларига тўғри келади – 105х68. Чим икки хил турга эга (қишки ва ёзги), шунингдек ёмғир ва қорли об-ҳавода зарур бўлган дринаж ва истиш мосламалари мавжуд. Қишнинг ўта совуқ кунларида майдон ҳароратини 12 даража иссиқда сақлаш имконияти бор.

“Бунёдкор” стадионида:
•    “Филипс” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган суперзамонавий ёритиш мосламалари;
•    Даниянинг “Expromo” компаниясига тегишли 2та улкан монитор (11,5х6,7метр хажмда);
•    Трансляция пайтида умумий кўринишни намойиш этиб берувчи “паук” системаси;
•    Хитойнинг “Huawey” ва АҚШнинг “Intel” фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган WI-FI интернет тизими;
•    ФИФА талабларига тўлиқ жавоб берувчи ҳар бири 25тадан футболчига мўлжалланган 4та кийим-алмаштириш хонаси;
•    Синхирон таржима қилиш имконияти бор бўлган 80 кишилик матбуот анжумани зали;
•    Ўзбекистон футболи тарихи музейи;
•    Марказий майдон остида (ертўлада) 350та енгил автомобилларга хизмат кўрсатувчи авто турар жой ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Стадион ОФК ва ФИФА энг юқори тоифадаги стадиони сертификатига эга.

МАРТАБАЛИ МЕҲМОНЛАР

Ҳорижий давлатлардан бир қатор мартабали меҳмонлар “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрган ва бу жараён давом этиб келмоқда. ФИФА президенти Йозеф Блаттер стадионимизга ташрифи чоғида ўзининг таассуротларини баён қилиб ўтган. Жумладан, Ўзбекистонда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий стадион барпо этилгани юртимизда спортга, хусусан футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганининг исботи эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, УЕФА президенти Мишель Платини ҳам юртимизга уюштирган сафари давомида “Бунёдкор” стадиони меҳмони бўлиб, бундай замонавий арена Европанинг ҳам ҳамма жойида йўқлигини қайд этди.

Бундан ташқари Осиё футбол Конфедерациясининг бир қатор расмийлари ҳам мунтазам равишда ташриф буюришади.

Қолаверса, юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар, пойтахтимиз меҳмонлари ва шу каби бошқа меҳмонлар ҳам “Бунёдкор” стадионига келиб, улкан арена билан яқиндан танишиб туришади.

БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР

“Бунёдкор” стадионига оид бошқа маълумотларни ва қўшимча хизматларни (+998 71) 230-93-39 рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

ХИЗМАТЛАР

“Бунёдкор” стадионида белгиланган ҳар хил тадбирларни ўтказиши мумкин. Улар қуйидагича:
• Стадион бўйлаб сайёҳат;
• Ўзбекистон футболи тарихи музийини кўздан кечириш;
• Стадионнинг ички хоналарини кўриб чиқиш;
• Эсдалик учун фотосуратларга тушиш;
• Майдон бўйлаб ўрнатилган мониторларда табрикларни эълон қилиш;
• Монитор орқали келин-куёвларнинг расмларини намойиш этиш;
• “Бунёдкор” мухлислар клубига кириш ва ҳоказо хизматларни амалга оширади.

Бундан ташқари ВИП хоналарни ижарага олишингиз ва йил давомида фойдаланишингиз мумкин.
Сизнинг ихтиёрингизда ресторан ва барлар ишлаб турибди. Футбол учрашувлари чоғида ёки бошқа пайтларда бемалол меҳмонларни олиб келиб, кўнгилли дам олишингиз мумкин.

"Бунёдкор"нинг уй стадиони:  «Бунёдкор» стадиони


("Бунёдкор" стадионининг ташқи кўриниши)


(Асосий стадион)


(Захира ўриндиғи)


(Матбуот анжуманлари зали)


(Матбуот маркази хонаси)


(Медиа трибуна)


(Кийим алмаштириш хонаси)



Манзил:
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси., 47-уй