Клубнинг мақсад ва вазифалари

FK «BUNYODKOR» АЖнинг асосий йўналиши жисмоний маданият ва спортга қаратилган.

Клубнинг асосий мақсади ва вазифаси Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришга, жумладан болалар-ўсмирлар, профессионал ва оммавий футболни ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғибот этиб, аҳолининг барча қатламларини футбол орқали фаол ҳордиқ чиқаришга жалб этиш.

Клубнинг бош вазифаси асосий жамоанинг миллий чемпионат, Ўзбекистон кубоги ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши, қолаверса, ёшлар, аёллар мини-футбол, шунингдек I ва II лига жамоаларимизнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги муваффақиятли эштирок этишига қаратилган.

Клубнинг устивор вазифаси болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришда давом этиш ва қўллаб-қувватлаш, “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари орасидан Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоаларига муносиб номзодларни тайёрлаб бериш.