Академия ҳақида

“Бунёдкор” ФКнинг болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳақида МАЪЛУМОТ

“Бунёдкор” ФКнинг болалар-ўсмирлар футбол мактаби (БЎФМ) 2007 йилнинг 26 январь санасида ўз фаолиятини бошлаган.

Мактабда ҳозирги кунда 773та болалар ва ўсмирлар шуғулланишмоқда.

“Бунёдкор” ФКнинг БЎФМ қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳар, “Бунёдкор” шох кўчаси 47-уй (“Чилонзор” метро бекати).

Телефон: (+998 71) 230-46-12
Факс: (+998 71) 230-40-01

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗА

Янги қароргоҳдаги машғулотлар 2012 йилдан буён олиб борилади. Мактабда жами 7та стандарт футбол майдони: шуларнинг 4таси табиий чим, 3таси суъний қопламаларлардан иборат. Барча майдонлар кийим алмаштириш хоналарига эга. Шунингдек, ҳар бир майдонга энг замонавий ёритиш мосламалари ўрнатилган. Қолаверса, машғулот ва футбол учрашуви учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган.
Ёриқ бассейн,
спортзал,
тренажер зали,
илмий машғулотлар, чет тили, физиологии ва маърифат-маданият хоналари,
замонавий тиббий марказ,
120 ўринли ошхона,
120 ўринли ётоқхона


МУРАББИЙЛАР ШТАБИ

“Бунёдкор” ФКнинг БЎФМ директори – Лушчан Сергей Иванович (09.04.1973).

Мактабда 32 нафар мураббий фаолият юритмоқда. Шунингдек, жисмоний машқлар, акробатика, енгил атлетика ва сузиш билан алоҳида мутахассислар иш олиб боришади.

Улардан:
Футбол профессори    - 1
«Про» лицензиясига эга    - 3
“А” лицензиясига эга    - 4
“В” лицензиясига эга    - 8
“С” лицензиясига эга    - 16
Шунингдек, болалар билан 4та руҳшунос, инглиз тили, физиология, информатика технологияси ўқитувчилари машғулотлар ўтказишади.

ЮТУҚЛАР

“Бунёдкор” ФКнинг болалар-ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари бир неча ёш тоифаларида нуфузли мусобақаларнинг қатор совринларни қўлга киритишган. Жумладан, Корея, Хитой, Россия, Туркия, Украина, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ўтказилган турнирларда ғолиб чиқишган.

Ортда қолган қисқа вақт ичида “Бунёдкор” ФКнинг БЎФМ тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларида ўз ўринларига эга бўлишди.

1995 йилда таваллуд топган Забиҳилло Ўринбоев ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари билан учта жаҳон чемпионатида иштирок этди.

2015 йилдаги кўрсаткичлар
Ёшлар терма жамоаси U-20     - 10
(Янги Зеландияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртдошларимиз чорак финалга қадар етиб боришди. Терма жамоамизнинг мусобақа давомида киритган барча саккиз голи “Бунёдкор” вакиллари томонидан киритилди)

Ёшлар терма жамоаси U-19     - 7
(Бангладеш мамлакатида ўтган Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасидаги барча тўртта ўйинда ғалаба қозонилди. “Бунёдкор” ФКнинг БЎФМ тарбияланувчилари юртдошларимизнинг тўртта голига муаллифлик қилишди)

Ўсмирлар терма жамоаси U-17     - 11    
(Фаластин мамлакатида ўтказилган Осиё чемпионати саралаш босқичида юртдошларимиз барча учта ўйинда ғолиб бўлди. Турнир давомида терма жамоамиз томонидан урилган 19та голдан 17тасида “Бунёдкор” ФКнинг БЎФМ тарбияланувчилари киритишди)

“Бунёдкор” ФКнинг БЎФМда шуғулланаётганлар сони:
Биринчи лига (1997 йилда туғилганлар) - 20
1997-98 (2та жамоа) - 44
1999 - 50
2000 - 65
2001 - 46
2002 - 52
2003 - 48
2004 - 53
2005 - 52
2006 - 60
2007 - 63
2008/09 - 220
 
“Бунёдкор” ФКнинг БЎФМда фаолият юритаётган мураббийлар:
1 Семёнов Александр    дарвозабонлар мураббийи;
2 Иноятов Аҳмаджон    дарвозабонлар мураббийи;
3 Ким Дмитрий        1997 йилда туғилганлар мураббийи
4 Бикчинтаев Равиль    1997 йилда туғилганлар мураббийи
5 Тоиров Абдумажид    1997 йилда туғилганлар мураббийи
6 Коростиченко Денис    1998 йилда туғилганлар мураббийи
7 Дадаматов Бахтиёр    1998 йилда туғилганлар мураббийи
8 Абдуллаев Дилмурод    1999 йилда туғилганлар мураббийи
9 Хошимов Азиз        1999 йилда туғилганлар мураббийи
10 Гулямходжаев Отабек    2000 йилда туғилганлар мураббийи
11 Назаров Ёрқин        2000 йилда туғилганлар мураббийи
12 Рахимов Абдумалик    2000 йилда туғилганлар мураббийи
13 Отажонов Мурод    2001 йилда туғилганлар мураббийи
14 Нарзиқулов Самад    2001 йилда туғилганлар мураббийи
15 Чигодаев Сергей    2002 йилда туғилганлар мураббийи
16 Рисқуллаев Акмал    2002 йилда туғилганлар мураббийи
17 Самегов Фурқат    2003 йилда туғилганлар мураббийи
18 Иброҳимов Алишер    2003 йилда туғилганлар мураббийи
19 Қосимов Миркамол    2004 йилда туғилганлар мураббийи
20 Бобохонов Тимур    2004 йилда туғилганлар мураббийи
21 Хафизов Аъзам        2005 йилда туғилганлар мураббийи
22 Жўраев Бахтиёр    2005 йилда туғилганлар мураббийи
23 Мустафоев Сарвар    2006 йилда туғилганлар мураббийи
24 Стромилов Александр    2006 йилда туғилганлар мураббийи
25 Казаков Евгений    2006 йилда туғилганлар мураббийи
26 Хвостунов Александр    2007 йилда туғилганлар мураббийи
27 Маъруфалиев Абдужаббор 2007 йилда туғилганлар мураббийи
28 Жабборов Ёдгор    2008 йилда туғилганлар мураббийи
29 Маҳсумов Аъло        2008 йилда туғилганлар мураббийи
30 Тошмуҳаммедов Баҳодир 2009 йилда туғилганлар мураббийи
31 Мўминов Абдусаттор    2009 йилда туғилганлар мураббийи